| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари

Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари

By htadmin
16.02.2020
1089
0
Share:

Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари

4

(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Зайнаб бинти Жаҳшга уйланишлари бир неча ҳукмларни қонунлаштириш бўлган эди. Аммаларининг қизлари Зайнабнинг Қурайш аслзодаларидан бўлишига қарамай, озод қилинган қул бўлмиш Зайдга бериш билан одамлар ўртасидаги турмуш қуришда эр ва аёл тенг бўлиши керак, деган одатни бекор қилишни қонунлаштириш эди. Яна ўша пайтларда ўғил қилиб боқиб олинган бола боқиб олган кишига ўз фарзандидек бўлиб, унинг хотинига уйланиши мумкин эмас эди. Расулуллоҳ с.а.в. бу одатларни бекор қилиш учун озод қилинган қуллари Зайд ўз хотинини талоқ қилганидан кейин у аёлни никоҳларига олдилар. Бу воқеа шундай бўлган эди. Зайнаб бинт Жаҳш Абдулмутталибнинг қизи Умайманинг, яъни Расулуллоҳ с.а.в.нинг аммаларининг қизи бўлиб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг кўз ўнгларида ва кузатувларида катта бўлган эди. Шу туфайли у Расулуллоҳ с.а.в.га қизлари каби ёки сингиллари каби эди. Унинг Зайдга турмушга чиқишидан олдин ҳам мафтункор ёки мафтункор эмаслигини билардилар. Зайнабни гўдаклигидан билардилар ва у зотга Зайнаб жуда яхши маълум эди, худди ўз қизларидек эди. Пайғамбар с.а.в. уни Зайдга турмушга беришларини сўраб совчи бўлганлар. Аммо унинг акаси Абдуллоҳ ибн Жаҳш Қурайшнинг Ҳошимийлар авлодидан бўлган, яна бунинг устига Расулуллоҳ с.а.в.нинг аммаларининг қизи бўлган синглисини Хадича сотиб олган, кейин Муҳаммад с.а.в. озод қилган қулга хотин бўлишига кўнмади ва буни Зайнаб учун ор деб билди. Ҳақиқатан ҳам бу ўша пайтдаги арабларда қаттиқ ор саналар эди. Улар улуғ оилага мансуб қизларини озод бўлган қулларга бермас эдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ирқчиликка асосланган бу бузуқ одатни йўқотишни ва араблар бошқалардан тақво билангина устун бўлишлари мумкинлигини ва ушбу оят:

}إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ{

– “Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир”, (Хужурот:13)

оятининг маъносини инсонлар тушунишларини хоҳладилар. Бу ишга бегона аёлларни мажбур қилишни истамадилар. Майли, арабларнинг ушбу урф-одатларини парчаловчи одатни аммаларининг қизи Зайнаб кўтариб чиқсин ва одамлардан эшитиш оғир бўлган гап сўзларга рўбарў бўлсин. Расулуллоҳ с.а.в. ўғил қилиб олган қуллари ва ўша давр одатига кўра бошқа ўғиллари қатори мерос олиш ҳуқуқига эга бўлган Зайд Зайнабга уйлансин. Бу билан Зайд ўғил боқиб олганлар юргизадиган турли ташвиқотларга буюк Шореънинг ҳозирлаб қўйган қурбони бўлишга тайёр турсин. Расулуллоҳ с.а.в. Зайнаб Зайднинг хотини бўлишини ва унинг акаси бунга рози бўлишини талаб қилиб қаттиқ туриб олдилар, Зайнаб ва акаси Абдуллоҳ эса, буни рад этишда маҳкам турдилар. Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилди:

}وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمْ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً مُبِينًا{

– “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирор мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди”.   (Ахзоб:36)

Шундан сўнг ака-сингилнинг бўйсунишдан бошқа чоралари қолмади. Улар: «Эй Расулуллоҳ, биз розимиз», дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. Зайнабнинг маҳрини берганларидан сўнг Зайд унга уйланди. Лекин Зайд билан Зайнаб ўртасидаги турмуш кўнгилдагидек бўлмади, балки қандай совуқ ва изтиробли бошланган бўлса, шундай совуқ ва изтиробли давом этди. Бу иш Аллоҳ ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг буйруғи эканлиги маълум бўлганига қарамасдан, Зайнабнинг кўнгли бу ишдан тўлмади ва эрига бўйсунмади, қалби унга мойил бўлмади. Балки Зайдга ўзининг қул бўлмаганлигини айтиб фахрланишда ва унинг турмушини аччиқ қилишда давом этаверди. Зайд бу ҳақда бир неча бор Расулуллоҳ с.а.в.га шикоят қилди ва хотинининг ёмон муомаласини айтди. Уни талоқ қилишга кўп марта изн сўради. Расулуллоҳ с.а.в. «Хотинингни маҳкам тут», деган мазмунда жавоб берардилар. Аллоҳ Таоло Ўз Пайғамбарига Зайнаб келажакда у зотнинг хотинлари бўлиши ҳақида ваҳий юборди. Бу иш Расулуллоҳ с.а.в.га оғир бўлди, чунки одамлар «Муҳаммад ўғлининг хотинига уйланиб олди», дейишларидан ва айблашларидан қўрқдилар. Лекин Зайд ҳам талоқ қилишга изн сўраб қаттиқ туриб олди. Расулуллоҳ с.а.в. ваҳий йўли билан яқинда Зайнаб ўзларига хотин бўлишини билган бўлсалар ҳам, Зайдга:

}أَمْسِكْ عَلَيْكَ زَوْجَكَ وَاتَّقِ اللَّهَ{

– “Жуфтингни ўз ҳузурингда ушлагин (яъни талоқ қилишга шошмагин), Аллоҳдан қўрққин”,         (Ахзоб:37)

деб жавоб бердилар. Шунда Аллоҳ пайғамбарини койиди, яъни «Мен сизни Зайнабга уйлантиргувчиман – деб хабар бердим, сиз эса, Аллоҳ ошкор қилган нарсани махфий қилмоқчисиз», деди. Бу қуйидаги оятнинг маъносидир:

}وَاتَّقِ اللَّهَ وَتُخْفِي فِي نَفْسِكَ{

– “Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани ичингизга яширган эдингиз”. (Ахзоб:37)

Расулуллоҳ с.а.в. яшираётган нарса – асранди ўғилларининг хотини бўлишига қарамасдан, яқинда Зайнаб у зотнинг аёли бўлажагини билишлари эди. Ушбу иш Аллоҳ ошкор қилган нарса, яъни асранди ўғиллари талоқ қилган хотинига уйланишлари эди. Аллоҳ ошкор қилган ушбу уйланишни яширишларининг сабаби ўша давр арабларининг одатича, асранди ўғиллар уларнинг уйларига кириб-чиқиб юришар, насабларига қўшилар ва асраб олган ўғилга ҳақиқий ўғилларга бериладиган барча ҳуқуқларни беришар, уларга ўғил ҳукмини барча ишларда, ҳатто мерос ва насабда ижро қилишар эди. Аллоҳ Таоло асранди ўғилнинг хотини Зайнаб яқин кунларда у зотга хотин бўлишини билдиргандан кейин Расулуллоҳ с.а.в. бу хабарни махфий тутдилар ва Зайднинг кетма-кет шикоятларига қарамасдан, уларнинг ўртасидаги турмуш бошидан буён, муҳаббат ва эр-хотинлик ҳаёти изга тушмаганлигига қарамай, Расулуллоҳ с.а.в. Зайднинг талоқ қилмаслигига ва хотинини маҳкам ушлашига қаттиқ турдилар. Лекин Зайд бу талабида қаттиқ туриб олди. Охири Расулуллоҳ с.а.в. унга изн бердилар. Кейин Зайд Зайнабни талоқ қилди, лекин бу пайтда на Зайд ва на Зайнаб Расулуллоҳ с.а.в.нинг Зайнабга уйланишларини билар эди. Имом Аҳмад, Муслим ва Насоийлар Сулаймон ибн Муғийра орқали Собит ибн Анасдан ривоят қилади:

«لما انقضت عدة زينب, قال رسول الله r لزيد: اذكرها علي. قال: فانطلقت فقلت: يا زينب, أبشري, أرسل رسول الله يذكرك. فقالت ما أنا بصانعة شيئاً حتى أُؤامر ربي, فقامت إلى مسجدها, ونزل القرآن وجاء رسول الله r حتى دخل عليها بغير إذن, حين أنزل الله تعالى قوله: }فَلَمَّا قَضَى زَيْدٌ مِنْهَا وَطَرًا زَوَّجْنَاكَهَا لِكَيْ لاَ يَكُونَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ حَرَجٌ فِي أَزْوَاجِ أَدْعِيَائِهِمْ{»

«Зайнабнинг идда муддати тугагач, Расулуллоҳ с.а.в. Зайдга: «Унга мени эслатиб қўй», дедилар. Зайд бориб: «Эй Зайнаб, хушхабарни қабул эт, Расулуллоҳ с.а.в. сенга (ўзларини) эслатиб қўйишимни айтдилар», деди. Зайнаб: «Раббимга истихора намозини ўқимагунимча мен ҳеч нарса қилмайман», деди ва жойнамози томон юрди. Сўнг Қуръон ояти нозил бўлди. «Бас, қачонки Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо қилгач (яъни уни талоқ қилгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо қилишгач (яъни уларни талоқ қилишгач), уларнинг (хотинларига уйланишларида) танглик бўлмаслиги учун (шундай) қилдик». (Ахзоб:37) Аллоҳ Таоло қуйидаги оятни нозил қилгач, Расулуллоҳ с.а.в. Зайнабнинг олдига изнсиз кирдилар».

Агар бу ишни Зайнаб ва Зайд аввалдан билганларида, Зайд унга: «Хушхабарни қабул эт», демаган ва Зайнаб: «Раббимга истихора намозини ўқимагунимча…», яъни «бу турмуш қуришимда яхшиликлар беришини Раббимдан сўрамагунимча», демаган бўларди. Расулуллоҳ с.а.в. Зайнабга уйланишларининг иллати (сабаби) – «Асранди ўғилларининг хотинига уйланишда мусулмонларга танглик бўлмаслигидир».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси

16.02.2020й

TagsЗайнаб бинти ЖаҳшИсломда ижтимоий алоқаларРасулуллоҳуйланиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Армияларни Фаластинни озод этишга олиб бормайдиган ҳар қандай йўл – энг камида – шубҳали йўл ҳисобланади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Минтақавий иқтисодий уюшмалар ва аксар исломий юртларда уларнинг мавжуд эмаслиги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустафо Камол билан Ибн Салмон Умматга хиёнат қилишган жиҳатдагина бир-биридан фарқ қилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/