МАҲРАМ АЁЛЛАР
МАҲРАМ АЁЛЛАР
“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Рукнимизнинг ўтган сонларида никоҳи харом қилинган аёллар (маҳрам аёллар) хусусидаги аҳкомлар билан танишиб бораётган эдик, бугун ҳам ушбу мавзумизни давом эттирамиз.
Турмуш қуриб қўшилган хотинларининг қизларига уйланиш ҳаром қилинган. Улар тарбия остидаги қизлар бўлиб, уларнинг оналарига қўшилиш туфайли улар маҳрам бўлиб қоладилар. Бу қизлар – хотинга насаб ёки эмизиш орқали алоқадор бўлган узоқ ёки яқин ва меросхўр бўлган ёки бўлмаган қизлардир. Қизлар ҳақида юқорида зикр қилинганча мувофиқдир. Қизнинг онасига қўшилган бўлса, бу қизга уйланиш ҳаром бўлади ва бунда қизнинг шу эркакнинг қарамоғида бўлган ёки бўлмаганининг фарқи йўқ.
مِنْ نِسَائِكُمْ اللاَتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ
– “Тарбиянгизда бўлган қизлари”. (Нисо:23)
Оятда қизнинг аксар пайтдаги ҳолати ифодаланган бўлиб, уни янги ота қарамоғида бўлиши шарт қилинмаган.
مِنْ نِسَائِكُمْ اللاَتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ
– “Жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг”. (Нисо:23)
Бу оятда эса, эркакка бу қиз маҳрам бўлиши учун унинг онасига қўшилиши шарт қилинган. Чунки кейинги оятда айтилганки:
فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ
– “Агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз), сизлар учун гуноҳ йўқдир”. (Нисо:23)
Шунинг учун бир аёлга уйланиб, ҳали қовушмаган бўлса, (уни талоқ қилгандан кейин) унинг қизига уйланиш ҳаром эмас.
Ўғилларнинг хотинларига уйланиш мутлақ ҳаром қилинган. Яъни киши насаб ёки эмизиш жиҳатидан яқин ёки узоқ бўлган ўғилларининг хотинларига, набираларининг хотинларига (яъни қизларининг ўғилларининг хотинларига) уйланиши никоҳ битими тузилганлиги сабабли – ўғил ёки набира ўз хотини билан қўшилган-қўшилмаганининг фарқи йўқ – ҳаром бўлади.
Отанинг хотинларига уйланиш ҳаром қилинган. Демак, насаб ёки эмизиш орқали, меросхўрми ёки йўқми ёки узоқ-яқин бўлишидан қатъий назар, отанинг хотинлари маҳрам ҳисобланади. Барро ибн Озибдан Насоий ривоят қиладики:
«لقيت خالي ومعه الراية فقلت: أين تريد؟ قال: أرسلني رسول الله r إلى رجل تزوج امرأة أبيه من بعده, أن أضرب عنقه أو أقتله»
«Тоғамни қўлида байроқ билан кетаётганини кўрдим ва: «қаёққа кетяпсиз?», деб сўрадим. У: «Расулуллоҳ с.а.в. мени ўз отасидан кейин унинг хотинига уйланган кишини ўлдиргани ёки бўйнини узгани юбордилар», деди». (Ҳоким ривояти).
Насаб ёки эмизиш билан бир-бирларига алоқадор бўлган икки опа-сингилни жамлаб уйланиш ҳаром қилинган. Бунда у опа-сингилларнинг ота-оналари бир бўлиши ёки она ё ота бир бўлишининг фарқи йўқ. Шунингдек, қўшилишдан аввал ёки кейин бўлишининг ҳам фарқи йўқ. Агар уларни бир никоҳ битими билан никоҳига олса, никоҳ фосид бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
01.06.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми