Робитаи Исломия партияси билан Покистон Инсоф ҳаракати ўртасида келишмовчилик бўлмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Робитаи Исломия партияси билан Покистон Инсоф ҳаракати ўртасида келишмовчилик бўлмоқда
Демократик низом учун курашиш мусулмонлар учун қандай қилиб ҳақ ва тўғри бўлсин, ахир, у бузғунчи, куфр низоми бўлса?!
Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Навоз Шарифнинг Робитаи Исломий партияси билан Имрон Хоннинг Покистон Инсоф ҳаракати ўртасида тобора кучайиб бораётган келишмовчиликларни қоралайди ҳамда мусулмонлар қандай қилиб демократия учун курашга рози бўлишлари мумкин, деган саволни ўртага ташлайди. Бир тарафдан, Покистон Инсоф ҳаракати – биз реал ўзгариш ва ҳақиқий демократияни қайта тиклаш учун курашяпмиз, деса, бошқа тарафдан, ҳукумат – Покистон Инсоф ҳаракатининг олиб бораётган кураши демократияга зид бўлиб, бу ҳаракат демократияни қутқариш учун бўлаётган уринишдир, демоқда. Аслида эса, Покистон мусулмонлари демократияга эмас, балки Ислом ва унинг давлати ҳақида қайғурмоқдалар. Бу ҳақиқатни сиёсий элита ҳам, ҳарбий элита ҳам яхши билади. Чунки шунинг учун ҳам улар халқ қўлловига эришиш учун доим Ислом номини қўллаб келишади. Масалан, баъзиларнинг социализм сўзини исломий социализм, дея аташгани, 1977 йилдаги ҳукуматга қарши кураш «Муҳаммад мустафо CАВ тузуми учун ҳаракат», деб номлангани ҳамда Зиё Ҳақ исломийлик истилоҳидан фойдалангани каби. Бугун бўлса, ҳукмдорлар ва мухолафатчилар демократияни оқлаб кўрсатиш мақсадида рошид Халифалик замонидаги шўрони мисол қилишади, ҳолбуки, демократия билан Халифалик замонидаги шўро ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Илгари улардан ҳеч бири социализм, капитализм ва демократия йўлида ҳаракат қилаётганларини очиқлаган эмас. Нима учун, чунки улар Покистон мусулмонлари туйғулари ҳам, ҳаракатлари ҳам фақат Исломга асосланганини биладилар. Мусулмон ўзининг шахсий ва умумий барча ишларини Қуръон ва Суннатга мувофиқ Холиқи аҳкомларига бўйсундиришга буюрилган бўлса-ю, қандай қилиб бу Робитаи Исломий партияси демократия учун курашиши мумкин?! Қандай қилиб, Покистон Инсоф ҳаракати демократик тузум татбиқ этилиши орқали адолат рўёбга чиқишини умид қилади?! Ахир, мана шу тузум бир ҳовуч кимсаларнинг юрт бойликларидан шер улушини қўлга киритишларига рухсат берадику.
Намоз, рўза, закот, ҳаж, никоҳ, талоқ, ҳарб, иқтисод, таълим ва ахборот… каби аҳкомлар, барчаси ҳеч ўхшаши йўқ, мумтоз аҳкомлардир, бошқа бирорта динда бу кабилар топилмайди. Биз уларнинг барчасини ҳаётимизда татбиқ этмоққа буюрилганмиз. Мисол учун, Исломдаги бошқарув тузуми Халифаликдир. У ўхшаши йўқ, мумтоз тузум бўлиб, бошқа тузумларга мутлақо ўхшамайди ва мусулмонлар фақат шу тузумни татбиқ этмоққа буюрилганлар. Демократияда ҳукмронлик ҳокимиятга берилади, ҳокимият қонун ва ҳукмларни ўз нафси-ҳавосига, рағбатига мувофиқ чиқаради. Аммо Халифалик тузумида эса, қонунлар ва аҳкомлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваҳисига мувофиқ бўлади. Шу боис, анави Демократик партиянинг рибо муомаласини ва маст қилувчи ичимликлар истеъмолини йўқ қилиш, ёки энергетика ва ер ости ресурсларини хусусийлаштиришни бекор қилиш ёхуд Ислом ва мусулмонлар душманлари билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши чиқиш… каби масалалар тўғрисида бир марта ҳам гапирмагани сабаби мана шунда. Шунингдек, бу партиянинг қуролли кучларимизни Кашмир, Афғонистон ва Фаластин каби босиб олинган исомий юртларимизни озод этишга сафарбар қилиш ҳамда олтмишдан ортиқ юртларга бўлиниб кетган исломий юртларимиз ўртасидаги чегараларни бекор қилиб, бу юртларнинг битта халифа амирлиги остида битта давлатга бирлаштириш масалалари тўғрисида ҳам миқ этмаслиги боиси ҳам мана шунда. Ахир, Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّـهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا
«Аллоҳ ва Росули бир ишни ҳукм қилган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларини танлаш жоиз эмас, ким Аллоҳ ва Росулига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озгандан озибди» [Аҳзоб 36]
Роббим Субҳанаҳу ва Таолони рози қиламан ва диним айтган адолатни ўрнатаман, деб билувчи бу партиядагиларга бир-бирлари билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш учун курашиб, шу йўлда фидоийлик кўрсатмоқлари вақти келмадими?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ