Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بسم الله الرحمن الرحيم
وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُم بِإِحْسَانٍ رَّضِيَ اللّهُ عَنْهُمْ وَرَضُواْ عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
“Биринчи пешқадам муҳожирлар, ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Улар унда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир”. (Тавба. 100)
قال عليه الصلاة والسلام: ما من أحد من أصحابي يموت بأرض إلا بُعث قائدا ونورا لهم يوم القيامة
Пайғамбар алайҳис салоту вас салом дедилар: “Саҳобаларимдан қай бири бу дунёдан ўтадиган бўлса, охират ҳовлисида атрофидагилар учун бошлиқ ва йўлбошчи бўлиб тирилтириладилар”. Термизий ривояти.
УЛАРНИНГ ҲИДОЯТЛАРИГА ЭГРАШИНГ: РОШИД ХАЛИФА УМАР ИБН ХАТТОБНИНГ ХАЛИФА СИФАТИДА ҚИЛГАН ИЛК АЖОЙИБ ХУТБАЛАРИ
Жоме ибн Шаддод отасидан бундай ривоят қилади: Умар розияллоҳу анҳу халифа бўлганларида минбарга кўтарилиб айтган биринчи сўзлари “Аллоҳим, мен қаттиққўлман, Ўзинг мени мулойим қил, мен заифман, Ўзинг мени кучли қил, мен бахилман, Ўзинг мени сахий қил”, деган сўз бўлди.
Умар розияллоҳу анҳу яна бундай дедилар: “Аллоҳ сизларни мен билан синади, дўстимдан кейин мени сизлар билан синади, бас, Аллоҳ ҳаққи, сизларнинг ишингиз кучли ва ҳақиқатпарвар волийларсиз ҳал бўлмайди, мен ўшандай волийларни сизнинг устингиздан тайинлайман, агар улар тўғри иш тутсалар, бу ўзлари учун мукофот бўлади, агар аксинча бўлса, улар қаттиқ жазоланадилар, агар сизларнинг ишингиз яқинда бўлса, уларни ўзим ечаман, аммо узоқда бўлса, ўша ердан кучли ва омонатгўй волийлар тайинлайман. Эшитдим, одамлар менинг қаттиққўллигимдан ҳайбатланиб, қўполлигимдан хавфсирашяпти экан, Росулуллоҳ орамизда борликларида Умар бизга қаттиққўллик қиларди, кейин Абу Бакр бизга раҳбар бўлганида ҳам қаттиққўл бўлди, энди, унинг ўзи раҳбар бўлганда нима бўларкин, дейишяпти экан. Ким шундай деган бўлса, тўғри айтибди. Ҳақиқатдан ҳам мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлганимда у зотга кўп вақт хамроҳи, дўсти ва ходими бўлдим, у зотнинг мулойимлик ва раҳмдиллик сифатига ҳеч ким тенглаша олмас эди, у зот Аллоҳ айтган ушбу сифатга эга эдилар:
لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ
“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”. (Тавба. 128)
Мен Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнларида яланғочланган қилич эдим, мени ёнларида олиб юрар эдилар, баъзан тарк қилар эдилар кетар эдим. Шу зайл Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айрилмадим ва у зот мендан рози бўлган ҳолларида бу дунёдан риҳлат қилдилар. Мен бунинг учун Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар айтаман. Ва мен у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бахтлиман. Кейин мусулмонларга Абу Бакр Амир бўлди. У киши даъвати, сахийлиги ва мулойимлиги кўп инсон эди. Мен у кишининг ходими ва ёрдамчиси бўлдим, унинг ёнидаги яланғочланган қиличи бўлдим, мени ёнларида олиб юрар эдилар, баъзан тарк қилар эдилар кетар эдим. Шу зайл у зот мендан рози бўлган ҳолларида бу дунёдан риҳлат қилдилар. Мен бунинг учун Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар айтаман. Ва мен у киши билан бахтлиман.
Эй инсонлар, мен энди сизларга бошлиқ бўлдим, бас, қаттиққўллигим бўшашди, энди у мусулмонларга зулм ва адоват қилганларга нисбатан кучаяди, аммо тинчлик, дин ва мақсад аҳли учун эса, мен уларнинг бир-бирларидан ҳам мулойимроқман, бировни бировга адолатсизлик қилишига, ёки душманлик қилишига йўл қўймайман ва албатта ундайларнинг бурнини ерга ишқайман. Ҳаққа эгилмаганларни, бўйнига оёқларимни қўйиб бўлса ҳам эгдираман, ориятли ва олийҳиммат инсонлар учун қаттиққўллигимдан тушиб, ҳатто бўйнимни ерга теккизишга тайёрман.
Бироқ, эй мусулмонлар, менга шундай хислатлар керакки, сиз уларни менда назорат қилинг: Аллоҳ сизларга инъом этган нарсалардан заррасига ҳам тегмаслигимни, фақат Аллоҳнинг ризоси учунгина тегишимни назорат қилинг, қачон қўлимга бир нарса тушса, қайтиб чиқмаслигини, фақат Аллоҳнинг ҳаққигина чиқишини назорат қилинг, Аллоҳнинг изни билан, менинг сизга совға-ю армуғонларни зиёда қилишимни, дахлсизлигингизни ҳимоя қилиб, уларни очиқ қолдирмаслигимни ва сизларни ҳалокатга ташлаб қўймаслигимни назорат қилинг. Агар сафарда, яъни жиҳодда бўлиб қолсангиз қайтгунингизгача мен оила отасиман. Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқинг! Нафсимни тийишимда менга ёрдам беринг, маъруфга буюриб, мункардан қайтаришимда, ишларингизни бошқаришдек Аллоҳ менга топширган вазифалар тўғрисида насиҳатни олишимда менга ёрдамчи бўлинг. Бу сўзларимни айтар эканман, Аллоҳдан ўзим ва сиз учун истиғфор айтиб қоламан. Аллоҳим, мени адаштирмагин, мени бемаҳал ушламагин, ғафлатда қолганлардан қилмагин”.
Умматнинг устидаги рошид Халифалари мана шундай зотлар эди!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
06.01.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми