Сақофатнинг аҳамияти
بسم الله الرحمن الرحيم
“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан:
Сақофатнинг аҳамияти
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
– (Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди“.
Исломий таълим системаси билан танишишни бошлашдан аввал бу туркумнинг кириш қисмида тилга олинган “сақофат” ҳақидаги мулоҳазаларни билдириб ўтсак. Аввало, сақофат сўзининг маъносини билиб олсак.
Сақофат – ақида, тарих, адабиёт ва қонуншунослик орқали орттирилган билим.
Қайси уммат бўлишидан қатъий назар, ҳар бир умматнинг сақофати унинг мавжуд бўлиши ва ҳаётийлигининг умуртқа поғонасидир. Ҳеч кимга сир эмаски, инсоннинг умуртқа поғонаси унинг танасини тик ҳолда тутиб турадиган ва ҳаракатланишини таъминлайдиган таянч аъзодир. У соғлом бўлмаса инсон ҳар қанча хоҳламасин бемалол ҳаракатлана олмайди, у худди тирик мурдага ўхшаб қолади. Энди инсоннинг умуртқа поғонаси унга таянч вазифасини ўтагани каби ҳар қандай умматнинг таянчи сақофатдир. Чунки уммат ҳазорати шу сақофат устига қурилади, унинг ғоя ва мақсадлари шу сақофат асосида белгиланади, турмуш тарзи ҳам шу сақофат билан ажралиб туради. Фикримизни давом эттиришдан олдин ҳазорат, турмуш тарзи сўзларига таъриф бериб ўтамиз.
Ҳазорат (дунёқараш) – ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуасидир.
Турмуш тарзи ёки яшаш тарзи – ғариза ва аъзо эҳтиёжларини қондириш кайфияти.
Демак, ҳар қандай умматнинг ҳазорати, ғоя ва мақсадлари, турмуш тарзи ўзида мавжуд бўлган сақофатга асосланади. Уммат аъзолари битта “қозон” да шу сақофат билан пишиб етилади. Натижада уммат бошқа умматлардан ажралиб турадиган умматга айланади. Буни тиниқроқ тушуниш учун қуйида капиталистик сақофатга асосланилган бир неча мисолларни келтирамиз. Масалан, ғарб ҳазорати бўйича аёл лаззат олинадиган бир буюмдир, унга шаҳват қондириладиган бир объект сифатида қаралади. Иложи борича кўпроқ мол-дунё орттириш, ҳаётдаги лаззатларни имкони борича кўпроқ қўлга киритишни мақсад қилиб олиш. Инсон ғариза ва аъзо эҳтиёжларини ўзи хоҳлаганидек қондиришига қўйиб берилиши, масалан, судхўрлик билан мол ўстириши, зино қилиши, ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки худосиз бўлиши.
Уммат ақидаси, шу ақидадан келиб чиққан ҳукмлар, ечимлар, низомлар, шу ақида асосидаги илму маърифатлар, шу ақидага боғлиқ ҳодисалар – ҳамма-ҳаммаси шу умматнинг таржимаи ҳоли ва тарихи сифатида ана шу сақофатда мужассамдир. Бу сақофат тугаб битса, уммат ҳам тугаб битади, унинг мумтозлигидан асар ҳам қолмайди, ғояси, яшаш тарзи ўзгариб кетади, дўст-душманни танимай қолади, ўзлигини бой бериб, бошқа умматлар сақофати ортидан тентираб юрадиган бўлиб қолади.
Бугун Ислом уммати ҳам ўзига ёт бўлган бегона сақофатлар ортидан тентираб юрибди. Чунки у ўзидаги исломий сақофатдан деярли маҳрум бўлган. Бунинг асосий сабаби эса исломий юртлардаги таълим системаларининг исломий ақидага асосланмаганлигидир. Кейинги мақолаларимизда сақофат мавзусини давом эттирамиз ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
12.02.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми