Шимолий Кореянинг узоқ масофага учувчи ракетани синовдан ўтказиши «Вашингтонни хавотирга солмоқда»

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Шимолий Кореянинг узоқ масофага учувчи ракетани синовдан ўтказиши «Вашингтонни хавотирга солмоқда»
АҚШ Стратегик қўмондонлигининг ўтган якшанба куни чиқарган баёнотида Шимолий Кореянинг узоқ масофали ракетани учиргани маълум қилинди. Баёнотга кўра, Америка ҳукумати шанба куни кечқурун Қўшма Штатлар вақти билан соат 18:29 да Шимолий Кореянинг узоқ масофали ракетани учирганини қайд этган.
Шимолий Корея ҳукумати бундан бир неча кун аввал Ер орбитасида кузатадиган суний йўлдошни фазога чиқариш нияти борлигини айтиб, Қўшма Штатларни хабардор қилган эди.
Миллий хавфсизлик масалалари бўйича АҚШ президентининг маслаҳатчиси Сьюзан Райс хонимнинг расмий баёнотида таъкидланишича, Шимолий Кореянинг 6 январда ядровий синовлар ўтказиши ортидан ташлаган бу қадами кўплаб Хавфсизлик Кенгаши қарорларини бузиш ҳисобланиб, минтақа барқарорлигига таҳдид солувчи провокацион ҳаракатдир.
Райс яна бундай қўшимча қилди: «Шимолий Кореянинг ядровий ва баллистик қуроллар дастури бизнинг манфаатимизга, шу жумладан, айрим яқин иттифоқчиларимиз хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда, минтақадаги тинчлик ва хавфсизликка хавф туғдирмоқда».
Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри томонидан берилган баёнотда ҳам унинг мамлакати «Хавфсизлик Кенгашининг баллистик ракеталар технологиясидан фойдаланиш билан боғлиқ қарорларини очиқдан-очиқ бузиш ҳисобланган Шимолий Кореянинг ушбу ракеталар синови»ни қаттиқ қоралагани билдирилди. (Онадўли ахборот агентлиги).
Роя газетаси шарҳи:
Шимолий Кореянинг ядровий синовлар ўтказиш ёки якшанба кунги баллистик ракеталар учириш каби бундай амалиётларини диққат билан кузатган киши, бу нарса Қўшма Штатларни эмас, балки Хитой ва Россия каби бошқа давлатларни ташвишга солаётганининг гувоҳи бўлади. Бунинг боиси шундаки, Америка Шимолий Корея хавфини бартараф этиш, деган нарсани ва унинг айни амалиётларини баҳона қилиб, Хитой ва Россияга яқин бўлган ерларда базаларини кенгайтиришни ва ўз нуфузини мустаҳкамлаб олишни кўзлаяпти. Жанубий Кореянинг «Йонхап» ахборот агентлигида келтирилган Хитой ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ҳам буни тасдиқлаб турибди. Гап шундаки, Қўшма Штатлар билан Жанубий Корея ўртасида расмий сўзлашувлар ўтказилган эди. Унда Шимолий Корея туғдираётган таҳдидларга қарши жавоб сифатида Американинг ракеталарга қарши мудофаа тизимини Жанубий Корея ерларига жойлаштириш ҳақида мубоҳаса қилинди. Бунинг ортидан Хитой ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Вашингтон билан Сеулнинг бу қарорига жавобан ўзининг «қаттиқ ташвишда» эканини, «Ракетага қарши мудофаа тизими масаласида Хитой позициясининг аниқ ва ўзгармас»лигини билдирди. Хитой ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича: «Ўз хавфсизлигини таъминлашни хоҳлаётган барча давлатлар бошқа давлатларнинг ҳам хавфсизликка оид манфаатларини ҳамда минтақа тинчлиги ва барқарорлигини эътибордан қочирмаслиги шарт». Шунингдек, Россия позицияси ҳам Хитой позициясидан ўзгача бўлмади. Масалан, Россия ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда «Шимолий Кореянинг ракета учиришини фақат кескин қоралаш билан қабул қилиш лозимлиги, бундай хатти-ҳаракатлар иттифоқчилик сиёсатини хавф остига қўювчилар фойдасига хизмат қилиши, қуролли тўқнашувлар хавфини янада ошириб, бутун минтақа, аввало, Шимолий Корея хавфсизлигига улкан зарар етказиши» таъкидланди. Мана шуларнинг ҳаммаси Қўшма Штатлар позициясини кўрсатиб турибди. Ҳолбуки, Қўшма Штатлар ўзини ва иттифоқчиларини ҳимояси учун барча чораларни кўришни зиммасига олган ҳамда у «қалтис ҳаракат аянчли оқибатларга олиб бориши аниқлигини» исботлашга халқаро ҳамжамиятни чақириб келади.
Роя газетасининг 2016 йил 10 феврал чоршанба кунги 64-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб