Шом аҳли исломий лойиҳа билан илмоний лойиҳа ўртасида курашмоқдалар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Шом аҳли исломий лойиҳа билан илмоний лойиҳа ўртасида курашмоқдалар
Ғарб арқонини эмас Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг
Кофир Ғарб 1924 йил Халифалик давлатини ағдариб, исломий юртларни заиф давлатчаларга бўлиб ташлагач, Исломий Уммат елкасига ўзининг малай ҳукмдорларини миндириб қўйди. Бу малай ҳукмдорлар мусулмонларни кофир Ғарбнинг илмоний тузуми билан бошқаришмоқда, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта бошлашга даъват қилаётган барча инсонларга қарши курашишмоқда, Ислом душманлари тортган чегараларни эса ҳимоя қилишмоқда. Улар Умматни турли услублар билан адаштиришга уриниб, миллий гимнларни жорий қилишди. Кофир хўжайинлари белгилаган байроқларни муқаддаслаштириб, ҳар тонгда унга қуллуқ қилишяпти… 1930 йил Генри Понсот Франция мандати байроғини Сурия учун байроқ қилиб белгилаб, конституцияга киритган эди. Бу дастур 1932 йил февралдаги расмий газеталарда ҳам нашр қилинган. Сурия байроғи шакли конституциянинг биринчи модда тўртинчи бандида белгиланган. Бу байроқ исломий юртларни парчалаш ва қайта бирлашишига йўл қўймаслик учун тикилган турли-туман байроқларнинг бири бўлди.
Башар Асад режимига қарши кўтарилган қўзғолонда Шом аҳли бошланишида режим байроғини кўтариб чиқди. Улар зулм ва истибдоддан озод бўлишни талаб қилдилар. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасдан, тушуниб-тушунмай, режим байроғини шу Франция мандати байроғига алмаштирдилар. Чунки қўзғолончилар Франция мандати байроғини кўтариш билан Башар байроғини кўтарганлардан ўзларининг ажралиб туришларини хоҳладилар. Унинг моҳиятини яъни мандат байроғи эканини эса тушунмадилар. Кейин уларнинг мақсади Ислом асосида тиниқлашиб, асосларини Китобу Суннатга боғлашгач, режимни ағдариш талабларига исломий шахсияларига муносиб бўлган бошқа талабларни ҳам қўшдилар, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилишини талаб қилиб, Набий САВнинг байроғини кўтардилар… Ва ниҳоят уларнинг орасида Франция мандати байроғи бора-бора камайиб, кўплаб минтақаларда деярли кўзга ташланмай қолди. Фақат у ер, бу ерда хорижий қўллаб-қувватловни пайдо қилиш учун адаштирувчи ахборот воситаларида кўзга ташланди, холос.
Америкача сиёсий ечимни қўллаб-қувватловчи илмонийлар қўзғолонга яна Франция мандати байроғини тиқиштира бошлашди. Бу нарса Америка ва Россия томонидан сулҳ битими зўрлаб тиқиштирилиб, айрим низолашаётган томонлар Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқарилмайдиган демократик фуқаровий давлат остида музокара столига таклиф қилингач бўлди. Уларга бу ишда ўзларини объектив ва бетараф эканликларини иддио қилган оммавий ахборот воситалари ёрдам берди. Ушбу Франция мандати байроғини тиқиштириш масаласи – шунча қатли ому қийноқлар, берилган шунча қурбонлару дарё қилиб оқизилган қонлардан кейин – Шом қўзғолонини яна бошига қайтариш учун бўлаётган уринишлар билан бир вақтга тўғри келмоқда. Токи, буларнинг барчаси Американинг сулҳ режасига ҳамда Сурияда фақат сиёсий ечим бўлиши керак, деган чақириқларига мос келсин. Анави кимсалар эса Шом аҳли демократик фуқаровий давлат лойиҳаси билан Франция мандати байроғини ортга улоқтириб, анча масофани босиб ўтганларидан ўзларини ғафлатга солиб олишмоқда. Зеро, Шом аҳлининг мақсадлари Ислом асосида тиниқлашиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш талабларида ўз аксини топмоқда ҳамда Росулуллоҳ САВнинг у зот кўрсатиб берган рояларини кўтариб чиқилмоқда.
Дарҳақиқат, илмонийлар, баъзи манфаатпарастлар ва нодон кимсалар Росулуллоҳ САВ рояларини бир парча мато ёки латта шаклида кўтариб чиқиш билан, уни таҳқирлашни ва обрўсизлантиришни, Франция мандати байроғини эса зўрлаб тиқиштиришни кўзлашмоқда. Бу роялар улар даъво қилгандек, мато эмас, балки рамз эканидан кўз юмишди. Уларнинг рамз эканига Шом аҳлининг Асад режими байроғини ҳам, бошқа ҳар қандай бароқни ҳам кўтаришдан бош тортганлари яққол далилдир. Чунки бу байроқларнинг барчаси эгалари томонидан белгиланган муайян ғояларни ўзида акс эттиради.
Гап шундаки, байроққа ундаги рамзга қараб ҳукм берилади. Франция мандати байроғи миллатчилик, бўлиниш ва кофир Ғарбга қарамлик рамзидир. Росулуллоҳ САВнинг роя-байроғи эса, яъни ҳадисда Абдуллоҳ ибн Аббос РА «Набий САВнинг рояси қора, ливоси оқ эди», дея сифатлаган байроқ эса, мусулмонлар бирлигининг ҳамда ақидалари ва ҳаётларига тааллуқли низомларининг рамзидир. Зеро, ушбу низом Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло буюрган, Росулларимиз САВ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлажаги билан башорат берган низомдир. Абдуллоҳ ибн Аббос РА Набий САВ роялари ҳақида гапирганда, ўша замони саодатдаги бошқа байроқларни яъни Набий САВнинг роялари остида кирган ҳамда мусулмонлар қўшинлари отрядларига тегишли бўлган байроқларни назарда тутмади.
Баъзиларнинг Набий САВнинг рояларини кўтариш, фитнага сабаб бўлади, деган гапларига келсак, унга жавобимиз бундай: Фитна Аллоҳнинг динидан тўсишдир, Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушлаш фитна эмас. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:
الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ
«Шубҳасиз, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, тавба қилмаган кимсалар учун албатта жаҳаннам азоби бор ва улар учун ўт азоби бор!» [Буруж 10]
Аллоҳ Азза ва Жалла яна бундай деди:
فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
«Унинг (Росулуллоҳнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» [Нур 63]
Аллоҳ Таоло яна бундай деди:
يَسْأَلُونَكَ عَنِ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ فِيهِ ۖ قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ ۖ وَصَدٌّ عَن سَبِيلِ اللَّـهِ وَكُفْرٌ بِهِ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِ مِنْهُ أَكْبَرُ عِندَ اللَّـهِ ۚ وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنَ الْقَتْلِ
«Сиздан «шаҳри ҳаром» (уруш ҳаром бўлган ойда) жанг қилиш ҳақида сўрайдилар, айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир, Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга ишонмаслик ва Масжидул Ҳаромдан тўсиш ва ундан аҳлларини қувиб, чиқариш эса, Аллоҳ наздида улуғроқ гуноҳдир, фитна ўлдиришдан-да каттароқ гуноҳдир» [Бақара 217]
Демак, Аллоҳ Субҳанаҳу фитна Аллоҳнинг йўлидан тўсиш эканини билдирди.
Афсуски, айримлар Росулуллоҳ САВнинг роясини фитна, Франция мандати байроғини эса бирлик рамзи, деб ҳисобламоқда! Энди, кофир Ғарбдан қўрқиб, Росулуллоҳ САВнинг роясини кўтаришни тақиқлашга уринаётганларга келсак, уларга Аллоҳ Таолонинг
فَاللَّـهُ أَحَقُّ أَن تَخْشَوْهُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
«Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангизлар, қўрқишингизга лойиқроқ зот Аллоҳ-ку, ахир?!» [Тавба 13]
деб, айтган каломини айтамиз:
Эй муборак Шом заминидаги мусулмонлар!
Шом заминидаги ҳақиқий кураш фақат байроқлар кураши эмас, балки ҳақ билан ботил ўртасидаги курашдир. Ислом ҳазорати билан кофир Ғарб ҳазорати ўртасидаги курашдир. Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ ақидаси бўлмиш Ислом мабдаи ва ундан балқиб чиққан тузум ва ҳаёт аҳкомлари билан кофир Ғарбнинг динни давлатдан ажратиш ақидаси ва ундан келиб чиққан ғайриилоҳий демократик тузум ўртасидаги курашдир. Бас, душманлар сизни динингиздан фитналаб қўймасин, чунки Аллоҳнинг шариати татбиқ бўлмас экан, бахт-саодат ҳам бўлмайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлмас экан, мусулмонлар қарамлик ва зулмдан халос бўлолмайдилар. Шундай экан, ушбу давлатни барпо қилиш учун ҳаракат қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилинг, унутмангки, нусрат фақат Аллоҳ Таоло томонидан келади, бошқа томондан ҳаргиз келмайди. Аллоҳ Таоло бундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّـهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Шуни билингки, нусрат сабр билан, ёриқ кун ғам-ғусса билан биргадир ҳамда ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّـهِ جَمِيعًا وَلَاتَفَرَّقُوا
«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлангиз ва бўлинмангиз»[Оли Имрон 102]
Ҳизб ут-Таҳрир 19 жумодус-соний 1437ҳ
Сурия вилояти 28 март 2016м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ