| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Сийрат такрорланяптими?

Сийрат такрорланяптими?

By htadmin
31.01.2021
0
Share:

Сийрат такрорланяптими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Дунёга назар солинг. Уни қандай кўряпсиз? Ҳозирги даврга ўхшаш бўлган давр тарихда ҳам бўлганидан хабарингиз борми? Ёки сиз гап нима тўғрисида бораётганини ва умуман нимага бундай саволлар берилаётганини тушунмаяпсизми? Ҳозирда оламда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тўла тасаввури, аниқроғи, оламнинг сиёсий жиҳатдан тиниқ суратини кўриб турган барча инсонларга, хусусан мусулмонларга ҳозирги давр тарихни эсга солиб юбормоқда. Ушбу сурат ҳар қандай ёлғонлар, чалғитишлар, сохталиклардан холи бўлган суратдир. Кимки уни худди кинодагидек тиниқ кўриб турган бўлса, демак, юқоридаги фикрларнинг унга ҳам келиши табиий ҳолдир.

Булар барибир сизга тушунарсиз бўляптими? Келинг, унда енгилгина тарихга назар соламиз ва яна ўз давримизга қайтамиз. Милодий VI аср. Араб яримороли. Араблар тарқоқлик, қабилачилик, фасод, бузуқлик, зулмга тўлган бир жамиятда яшар эдилар. Шундай бир замонда Макка шаҳрида араблар ичидан Муҳаммад исмли бир киши чиқди ва ўзини Пайғамбар эканлигини эълон қилди. Одамларни янги дин бўлмиш Исломга даъват қила бошлади. Ота-боболарининг динига ёпишиб олган Маккаликларнинг кўпчилиги уни қабул қилмади ва охир-оқибат бир гуруҳ мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилдилар ҳамда у ерда илк Ислом Давлатини барпо қилдилар. Ушбу давлат дастлаб заиф эди. Биринчи навбатда, ўз минтақасидаги жоҳилият ботқоғига ботган жамиятларни Ислом жамиятига айлантирди. Кучига куч қўшила бошлади, ерлари кенгая борди. Энди у ўша пайтдаги икки буюк империя – Форс ва Рум империяларига таҳдир сола бошлади. Ваҳоланки, куч-қудрат бобида ўша даврда уларга озгина бўлса-да яқин келадиган давлат йўқ эди. Бироқ мусулмонлар нусрат-ёрдам ҳам, куч-қудрат ҳам Аллоҳдан эканлигига тўлиқ ишонган ҳолда фатҳларини давом эттиравердилар. Шу йўлда уларнинг ерларини бирин-кетин фатҳ қилиб, эгаллаган ерларида Исломни татбиқ қилишни бошладилар. Охири оламшумул ва буюк иш юз берди. Мусулмонлар Форс ва Рум империяларини жуда қисқа вақт ичида мағлуб қилиб, дунё етакчисига айландилар. Бу Ислом тарихининг шонли даврлари эди.

XX асрнинг бошлари. Ислом Давлати 1924 йилда расман йўқ қилинди. Ислом шариати татбиқи тўхтатилди. Ислом ерлари бўлак-бўлакларга бўлиб ташланиб, мусулмонлар энг хор ва қолоқ умматга айланди. Бутун олам яна зулматга чўмди. Халифаликни батамом йўқ қилиниши ортидан Ғарб давлатлари оламга ҳукмрон бўлиб олиб, ўзларининг капиталистик системасини ҳар жойда татбиқ қилишни бошладилар. Олам бўйлаб фасод, бузуқлик, шафқатсизлик, очлик, уруш, зулм… тарқай бошлади. Инсоният ўзидаги энг жирканч сифатларни юзага чиқарди. Инсонга капитализм берган эркинликлар жуда қимматга тушди. Бугунги кунгача одамлар тинч ва хотиржам ҳаёт нималигини билмай яшаб келмоқдалар. Худди Ислом келишидан олдинги ҳолатга ўхшаган даврда бўлганидек.

Дунёга назар солинг. Ахир, ушбу ҳукмрон капиталистик система инсониятни жар ёқасига олиб келиб қўймадими? Муаммоларга кўмиб ташламадими? Унинг муаммоларга берган ва бераётган ечимларининг бирортаси ўзини оқладими? Хуллас, бугун инсоният Ислом келишидан олдинги тарихий даврга қайтиб қолгандек ёхуд тарих яна такрорланаётгандек. Биз Ислом Умматига эса, ҳозирги даврнинг инсониятни қутқарувчиси бўлиш имконияти Аллоҳ Таоло тарафидан яна берилгандек. Худди Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ва унинг саҳобаларига шундай имконият берилгани каби. Форс ва Рум империялари каби, балки улардан-да кучлироқ бўлган АҚШ, Россия, Европа Иттифоқи, Хитой давлатлари олдимизда аждаҳодек турибди. Бироқ мусулмон аждодларимиз улардан қўрқмадилар. Бошқалар қўрққанда улар қўрқмадилар. Ҳозир ҳам қаранг, ким ушбу замонавий империяларга кўпроқ қарши чиқяпти? Ким уларни кураш учун майдонга чақиряпти? Ахир, мусулмонлар эмасми? Бошқалар қўрқишяпти, бироқ мусулмонлар қўрқмаяптилар, балки улардан ҳам кўра қўрқишга арзийдиган Зотга иймон келтириб, Унинг буйруғини – бу ҳатто жонларидан кечиш бўлса ҳам – бажаришга шошилмоқдалар. Худди илк мусулмонлар қилгани каби.

Агар сиз ушбулардан озгина нарсани тушунган бўлсангиз, тўғри хулосага келасиз ёки шу йўлга илк қадамларни ташлайсиз, деган умиддаман. Ушбу умид шуки, сиз ҳам ўз йўлидаги баҳайбат ва қалин музликларни ёриб ўтаётган музёрар кема мисоли бутун оламга зулм ва адолатсизликлар тарқатаётган капитализм музлигини ёриб, уни парчалаб ташлаш сари сузаётган Ислом кемасига қўшиласиз. Ушбу нажот кемаси эса, унинг ичида сиз бўласизми, бўлмайсизми, бир кун албатта ўз манзилига етиб боради. Муҳими шуки, манзилга етиб борганда унинг ичида бўлишдир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух   

31.01.2021й

TagsИслом шариатинажот кемасисийратХалифалик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги воқеалар ривожи!

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй муслим ва муслима, вазифангизни биласизми?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/