Сизга етказишдан сўраламиз

“Инсоннинг ноқис конституциясига – ЙЎҚ! Қуръон ва Суннат асосидаги дастурга – ҲА!” номли кампания доирасида
Сизга етказишдан сўраламиз!
بسم الله الرحمن الرحيم
Бандаларига Динни мукаммал қилиб юборган Шореъ Таолога ҳамду санолар бўлсин! Уни ҳаётга Давлат дастури сифатида татбиқ қилган Росулуллоҳ ﷺга салоту саломлар бўлсин!
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
اِنَّمَاۤ اَنۡتَ مُنۡذِرُ مَنۡ يَّخۡشٰٮهَاؕ
– “Албатта сиз ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисиз, холос”. (Назиъат:45)
Маълумки, Ўзбекистон халқи кўп йиллардан бери Ислом динига қарши курашга сукут қилиб келади. Сукут қилибгина қолмай, балки куфр тузум гирифтор қилган сиёсий онгсизлик оқибатида бу курашга билмай ҳисса ҳам қўшиб қўяди. Ва буни баъзи бир диний билимга эга кишилар қўллови билан оқлаб ҳам олади. Бу сафар халқимиз олдида ўта оғир жиноятга президент билан шерик бўлиш хатари турибди. Бу референдум деган жиноятдир. Уни қўллаган ҳар бир иймонли фуқаро учун қаттиқ гуноҳкор бўлиш хатари бор. Чунки ожиз инсонларнинг ноқис ақли маҳсули бўлган конституция ҳаромдир. Зеро, у инсонларнинг ҳар бир ишини тартибловчи қонунлар учун асосдир. Бу шубҳасиз очиқ ҳаромдир.
ومن لم يحكم بما أنزل الله فأولئك هم الكافرون
– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир!” (Моида:44)
Энди уни қўллаб-қувватлаш шу ҳаромга чорлаш демакдир.
Инсоният инкор этолмайдиган ҳақиқат шуки, Аллоҳ Таоло Ўз Пайғамбарларини ер юзидаги бузғунчи қавмларни ислоҳ қилиш учун юборган. Пайғамбарларнинг сўнггиси Муҳаммад ﷺни Қиёмат Кунигача одамларнинг барча ишларини тартибга солувчи, ҳалол ва ҳаромга ажратиб, ҳидоятга етакловчи Рисолат билан юборган. Модомики мўминлар буни инкор қилолмас эканлар, демак, ўз ишларини Аллоҳнинг Шариати асосида тартибга солишни ҳаётга қайтариш билангина дунё-ю охират саодатига эришмоқларига аниқ ишонмоқлари лозим. Шариатдан бошқа барча қонунлар – хоҳ у демократия бўлсин, хоҳ диктаторлик бошқаруви бўлсин – куфрдир, ботилдир ва Аллоҳга қарши исёндир! Бугун оламда ҳукмрон давлатлар конституциялари куфр қонуни саналганидек, Ўзбекистон конституцияси ҳам шубҳасиз куфрдир. Уни ҳаётга татбиқ қилиш ҳам, уни қўллаб-қувватлаш ҳам ва баъзи кишилар каби шаръий тус бериб оқлаш ҳам очиқ куфрдир. Гарчи бир авлод шундай гуноҳларга ботиб яшаб ўтган бўлса-да, энди уйғониш эшиклари очилган даврда, яъни олам уламолари билан алоқалар тиклангач, бундай давом этолмайди. Бугун Уммат кечаги эмас. У ҳар бир ишининг шаръий ҳукмини изламоқда. Ечимни у Аллоҳ ва Росули ﷺдан бўлсагина хотиржам қабул қилмоқда. Шунинг учун ҳар бир илм аҳли зиммасида – Пайғамбарлар ворислари ўлароқ – Умматга ҳақни етказиш масъулияти турибди. Токи мўминлар Қиёматда:
الم ياتتكم نذير
– “Сизларга (ҳаёти дунёда) бирон огоҳлантирувчи-пайғамбар келмаганмиди?” (Мулк:8)
деган савол олдида вужудидан оққан терга ғарқ бўлиб титрамасинлар!
Ҳа, биз сизларга ҳақни етказиб, огоҳлантиришдан сўраламиз. Сизларни намоз, рўза, умра ва ҳаж сафарларига изн беришлари алдаб қўймасин. Биз сизни ҳаққа чорлаганимиз каби улар ҳам турли макру ҳийлалар билан ўз куфрига чорлашдан асло тўхташмайди.
Энди референдум дея аталувчи тилимизга бегона нарсага қисқача тўхталсак. Аслида бу устимиздаги президентни яна 14 йилга сайланмоқчи эканидан бошқа нарса эмас. Конституцияга ўзгартириш киритишлари эса, содда халқни чалғитиш, холос. Юқорида айтганимиздек, демократия асосидаги конституция мутлақо ҳаромдир. Унинг баъзи қисмларини ўзгартирса ҳалол бўлиб қолмайди. Худди тўнғиз гўшти ҳаром, десак, кимдир уни яхшилаб ювилсачи, демоқлиги мантиқсиз бўлганидек.
Бу каби қонунларга ўзгартириш киритиб президентлик ваколатини янгилаш барча диктатор, золимлар юртидаги оламга машҳур пасткашлик бўлиб, бундай шармандаликни аввалги президент Каримов ва ҳожаси президент Путин қилгани каби Мирзиёев ҳам сиз халққа таяниб амалга оширмоқчи.
Эй Уммат, огоҳ бўлинг! Бу жиноятдан ўзингизни сақланг! Аллоҳдан қўрқинг! Динимизнинг сара уламоларини қатл қилган, ҳануз зиндонларда ушлаб турган, Роббим ризосини хоҳлайман, деган муслим ва муслималарни қамоқларга тиқаётган Мирзиёев жар солаётган “бизники, сизники, барчамизники” деган чақириғига ЙЎҚ! деб нажотга шошилинг! Аллоҳ ва Росули ﷺга чорловчи Ҳақ аҳлига юзланинг! Сиз учун, биз учун, барча инсоният учун нажот фақат Исломдадир.
وَسَارِعُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ
– “Ва Парвардигорингиз томонидан бўлгувчи мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз!” (Оли Имрон:133)
#Инсоннинг_ноқис_дастурига_ЙЎҚ_Қуръон_ва_Суннат_асосидаги_дастурга_ҲА
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
23.04.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ