| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш ҳақида

  • Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Собитликнинг сиёсий аҳамияти ёки “мен Ўзига айтдим”

Собитликнинг сиёсий аҳамияти ёки “мен Ўзига айтдим”

By htadmin
08.09.2022
775
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Собитликнинг сиёсий аҳамияти ёки “мен Ўзига айтдим”

بسم الله الرحمن الرحيم

Зарафшон зонасига бошқа зоналардан режим ва опер ходимлари қийноқларни, ҳизбийларга ва бошқа диний маҳкумларга муомала қандай бўлишини ўрганиш учун тез-тез кела бошлади. Зона бошлиғи ва зонага бириктирилган МХХ вакили бундан оғизлари қулоғида эди. Чунки бошқа зоналарда бўлмаган жирканч тартиб бу ерда ўта даҳшатли қийноқлар эвазига йўлга қўйилган эди.

Қўйилган тартибот ўзларининг ички қоидаларига зид, ноқонуний ва ҳатто ғайриинсоний бўлса-да, даъватнинг олдини олиш борасида золим шоҳ учун айни муддао эди. Қамоқхоналарда бошқа жиноятлар туфайли ўтирганларни бирин-кетин намозга киришиб, Ҳизб фикрларидан қаноатланиши ва баъзи зона ходимларининг Исломга мойил бўлиб, ўзгаришларининг олдини олиш ўша йилларда барча зона расволари учун муаммога айланганди. Айнан шу муаммо – жирканч тартиб билан бўлса-да – гўё бартараф бўлгандек эди. Тартибга келсак, биродарлар ўзаро ва бошқа аристонлар билан гаплашиши, олди-берди алоқалари асло мумкин эмас. Ким бўйсунмаса МХХ тарафидан сунъий тарзда қўйилган “положенец” ўта жирканч қийноқлар билан азобларди. Қишда музлаган бассейнга ташланар, аёвсиз калтакланиб ногирон қилинар, орқа пешобга ёғоч билан тажовуз қиларди. Положенец “Бек” (Бекзод Ташкентский), Хилол (зубной), Акбар (комолон), Писка, Эдик, Арман кабилар МХХнинг барча буйруқларини киприк қоқмай адо этарди. Уларнинг зулмхоналаридан тирноқсиз, тишсиз чиққан азизлар ҳам, осиб ўлдирилганлар ҳам, қум тўлдирилган баклашка зарбидан мояклари ёрилганлар ҳам бўлган. Зулм шу даражада авж олган эдики, ҳатто баъзи биродарлар хато ҳукмга таяниб учинчи этаждан, зона вишкасидан ўзини боши билан бетонли ерга ташлаб жон таслим этганлари ҳам ўша исқиртлар зонасида содир бўлганди. Ишлаб чиқариш зонасида (промзона) 750 кг.ли тош узатгич чўмичи остидаги чуқурчага ўзини отган биродарни, 300°лик оҳак печкасига ўзини отиб ёниб кетган азизимизни эсласам юрагим ҳозир ҳам қинидан чиқай дейди. (Аллоҳ ўша мазлумларнинг хатоларини кечирсин!!!) Мана шундай ўлим топганлар ортидан ҳеч ким жазоланмас, нима учун бундай бўлганидан зонадаги жаллодлар эти жимирлаб ҳам қўймасди. Қисқача таъриф билан айтганда, бу одамхўрликлар ортида золим шоҳнинг ўзи турганди. Бундай зулм тегирмонидан ҳам бутун чиққанларни опер ва режимнийлар изоляторга қамаб, бошқа турдаги қийноқларга дучор қиларди. Ундан ҳам омон чиққан азизларни зона кутубхонаси (фитналар уяси) да ишлайдиган “қайтган” заифларни вас-васаларини тинглашга ундашарди. Анча тажрибали “қайтармачи” аблаҳлар собитлар билан баҳсга киришиб, илм ва савиянгиз ҳақида анави золимларга, МХХ ва ментларга маълумот тақдим қилишарди. Ўша маълумот асосида ҳизбийларга ўлим ёки қийноқлар белгиланиб, яна қайта зулм тегирмонига ташланарди. Бошқа зоналардаги собитларни тизгинлаш учун бу ернинг ўғриваччаларидан, “қайтармачи” мунофиқлардан, золим мелисаларидан уч, тўрттадан “кўчат” олиб кетишиб, бу ердаги қийноқлар услубини ўзга зоналарда амалга оширишарди. Қисқача айтсак, бу исқиртларга тўла зона бошқа зоналарга зулм машиналарини етиштириб берарди.

Эй ўқигувчи азизлар, ушбу оғриқли сатрлар билан зулм уммонига сизларни олиб киролган бўлсам, асосий мавзуга меҳмон қилишдан аввал бу золимларга қувват берувчи манбалар билан ҳам қисқача таништирсам дегандим. Булар ҳукуматга малай муллаларнинг тинимсиз ташрифлари ва боғийлик ҳукмини бизларга қарши эълон қилишлари, қийноқларга шаръий тус беришлари золимларга далда бўларди. Улар устимизга анави зулм машиналарини янада янги қувват билан ёпирилишига хизмат қилганди.

Энди мавзумизга қайтамиз. Инша Аллоҳ, сиз ўқигувчим бундан хулоса чиқариб, ҳали ҳануз золим зиндонларида сақланиб келаётган биродарларим ҳаққига дуо қилиб қўл очсангиз, каминанинг мақсади рўёби шудир.

Турли қийноқлардан эти қотган, жирканч муллалар танбеҳларидан “бети қотган” собит йигитлар тоғ тошларини ёнғоқдек шаклга келгунича оғир болғалар билан майдалайдиган на сояси ва на ўралган девори бўлган бетонли майдонда уч сменада ишлардик.

Кеч куз. Шамол, совуқ, изғирин. Шаррос ёғаётган ёмғир ҳам гўё анави золимларга кўмакка келгандек ўз ҳужумини бошлаганди. Бошқа аристонлар аллақачон паналарга қочдилар. Бизга эса ўз ихтиёримиз билан ҳаракатланиш тақиқлаб қўйилган. Болғалар тақир-туқури тинмаслиги керак. То золимлар тўхтатиб, ёмғир тингунича панага рухсат бермаса, ёмғирда шалаббо бўлиб ишлайверардик.  Бугунги кундузги смена оғир ўтмоқда эди. Ёмғир бушлатлардан, рўбалардан ўтиб аллақачон баданларни ивитганди. Шамолнинг кучайиши хўл кийимларни музга айлантириб баданни титратар, болға тутган қўллар кўкариб қақшаганди. Атрофда бирор бир золим ишни тўхтат демайди. Нарироқда бу ҳолатни кузатаётган бошқа зона меҳмонларига МХХ ва бошқа золимлар гўё бизлардаги итоатгўйликдан мақтанаётгандай эди. Ёмғир шиддатли тус олди. Оёқларимиз кўлмаклар ичида. Йиртилган читоз (зона оёқ кийими) лардан сув кириб пайтавалар сувга бўккан. Совуқдан титроқ босиб пичоқ суякка тақалганди гўё. Ичимиздан кимдир болғасини четга ташлаб совуқдан ҳимояланиш учун ўрнида сакрай бошлади. Унинг олдига келган спп унинг норозилик сўзларини анави томошабинларга айтгач, ўша биродаримизнинг панага ўтишига рухсат берилди. Бундан кўчирма олган кейингига ҳам панага ўтишга изн берилди. Бу ҳол барча азизларга табиий кўча бошлади. Аммо “ҳамманг ўт панага” демадилар. Ёнимда ўтириб тош майдалаётган биродаримдан бошқа барча панага ўтганди. Мен ундан кейин панага ўтишни ниятландиму, сабрим чидамади. Шу пайт анави томошагоҳдаги исқиртлар ёппасига бизларни ёнимизга келиб ярим ой шаклида ўраб олди-да, ёнимдаги азиз биродаримга савол берди.

– Ҳа мужик, панага рухсат сўрашга духинг етмадими, сўраганларга рухсат берилди-ку, – деди.

Биродарим бошини кўтариб:

– Сиз золимлар шуни хоҳлаётганмидингиз? Мен шикоятни Ўзига айтдим, У менга сизлардан яқинроқ, – деди. Шунда меҳмонлар ичидан кимдир:

– У санга шунчалар яқин экан, нега ҳамма қатори сани панага ўтқазолмади? – деганди, биродарим уларни барчасига кўз югуртириб чиқди-да, жавоб берди:

– Роббим панадаги золимларни оёқларим остига келтириб қўйди-ку, – деб, қўлидаги болғани зона оперининг оёғи остига ташлади. Мен энди бўлиши мумкин бўлган бало-қазодан бир аҳвол бўлдим. Лекин нимагадир тепа-теп, ур-йиқитлар бўлмади. Барчаси бир- бирига қараб олди-да, сўнгра биродаримни шу гапи учун, мени эса ўша гапга гувоҳ бўлиб қолганим учун изоляторга қамадилар. Аммо негадир одатларига тескари иш тутиб бизни битта камерага ёпдилар. На қийноқ ва на қўпол дағдағалар бўлди. Аксинча, ўша биродарим билан бирга бир ой маза қилиб камерада суҳбатлашдим. Бу вақт ичида биродаримдан собитликнинг сиёсий аҳамиятидан таълим олдим.

Эй ўқигувчи азизлар, мен сизларга жон-жон деб ўша устозимни таништиргим бору, лекин у собитимиз ҳалиям золим зиндонида бошқаларга ибрат бўлиб ўтирибди. Шу боис исми Роббимизгагина маълум бўлиб қолаверсин дедим.

Имом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ бундай деган эди: “Суннат ва ҳадис аҳли ҳақида айтадиган бўлсак, уларнинг уламолари ва солиҳ кишиларидан биронтасининг ўз сўзи ва эътиқодидан қайтгани асло билинмаган, аксинча, улар анвойи меҳнат-машаққатлар, турли-туман фитналар билан имтиҳон қилинсалар-да, буларнинг барчасига одамларнинг энг сабрлиларидир”.

 يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ

– “Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур”.        (Иброҳим:27)

(Сиз азизлардан ўша биродарим ҳаққига дуо тилаб эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

08.09.2022й

TagsСобитлик“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания қироли мусулмонлар уйғонишида таълимнинг аҳамиятини билгани учун уни вайрон қилмоқчи

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақлнинг қадари нима?

  • МАҚОЛАЛАР

    МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Contact
  • About Us
  • Home
http://hizb-uzbekiston.info/