Таҳрир Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзосини ўғирлаб кетди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Таҳрир Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзосини ўғирлаб кетди
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳобнинг баён қилишича, 2023 йил 20 январ жума куни Таҳрир Шом ҳайъати хавфсизлик хизмати Фоди Абуд Абу Жамол билан Али Абу Абдуллоҳларни ўғирлаб кетди. Бу қилмиш Ҳизб аъзоларининг Идлибда «Турк режими ва унинг малайлари Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун Асад режимига шерикдир», деб номланган намойиш ўтказишлари ортидан содир этилди. Намойишда ярашув ташаббуси қораланиб, қўзғолон аҳли ва уларнинг холис фарзандларидан ўз қарорларини қайтариб олишлари ҳамда асосан, қонхўр режимни ағдариш ва Ислом бошқарувини барпо этишдан иборат қўзғолон мақсадларини маҳкам ушлашлари талаб қилинган эди.
Устоз Аҳмад қуйидагича қўшимча қилди:
«Шундай қилиб, Таҳрир Шом ҳайъати ўзининг турк хўжайинлари чақираётган ярашувга нисбатан ўз позициясини исботламоқда. Ваҳоланки, бу ростгўй кимсалар рози бўлмаётган, сотқинлар хоҳлаётган ярашувдир… Бироқ, зўравонлик ва зулм даъватни елкасида ташувчи инсонларни қўрқитолмади ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила, ҳаргиз қўрқитолмайди ва бурчларини бажаришдан тўхтатолмайди. Аксинча, Аллоҳ нусрат ва ғолибликка изн бергунга қадар, аҳд-паймонларини янада зиёдалаштиради».
Роя газетасининг 2023 йил 25 январ чоршанба кунги 427-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли