Таҳрири Шом ҳайъатининг манфур жиноятларидан унинг аъзолари розимилар, ахир, улар Шом аҳлига нусрат бериш учун чиққандилар-ку?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Таҳрири Шом ҳайъатининг манфур жиноятларидан унинг аъзолари розимилар, ахир, улар Шом аҳлига нусрат бериш учун чиққандилар-ку?!
Душанба куни Идлиб яқинидаги Айни Шайб қишлоғи аҳли ва нуфузли шахслар баёнот чиқариб, унда Таҳрири Шом ҳайъатидан уларнинг зиндонларида ётган ва Американинг сиёсий ечимига қарши чиқишдан ўзга «айб»лари бўлмаган ўзларининг фарзандларини озод этишни талаб қилдилар.
2020 йил 20 августда Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик кучлари Идлиб шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрирнинг беш нафар аъзосини қамоққа олган эди. Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳобнинг баёнотида таъкидланишича, бу ҳайъат яна 24 августда Ҳизбнинг икки аъзосини Бинниш шаҳрида плакатлар илаётган пайтда қамоққа олди. Плакатларда Ҳизб ут-Таҳрирнинг «Сиёсий ечимга – Йўқ, режимни ағдариб Халифалик барпо этишга – Ҳа» номли кампанияси доирасида АҚШнинг сиёсий ечими қораланган эди.
Бу ҳайъат ўзининг Америка сиёсатига қарши чиқаётган ҳар бир инсонни қамоққа ташлаш билан хўжайинларини рози қилишга ва уларнинг кўнглини олишга муваффақ бўламан, деб ўйлаяпти. Бироқ Аллоҳнинг ушбу каломини гўё унутган кўринади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]
Бас, Таҳрири Шом ҳайъатининг бу ва бошқа сон-саноқсиз жиноий қилмишларига унинг аъзолари розими, ахир, улар Шом аҳлига нусрат бериш ниятида чиққандилар-ку?! Наҳотки, энди мақсад Американинг сиёсий ечимига ва Эрдоганнинг сиёсатларига ёрдам бериш мақсадига айланиб қолган бўлса?!
Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб