Танқидлар, фикрлар… ва ечимлар

Танқидлар, фикрлар… ва ечимлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Танқид – ёмон ҳолатни яхши ҳолатга ўзгартириш учун билдирилган фикр. Танқидга қисқача шундай таъриф бериш мумкин. Юртимиздаги ёмон ҳолатни яхши тарафга ўзгартириш учун турли фикрлар, аниқроғи танқидлар билдирилаётганини кўрмоқдамиз. Бу айниқса сўнгги йилларда сезиларли даражада кучайди. Ҳатто танқид қилинаётган баъзи масалаларга муайян ечимлар ҳам берилмоқда. Албатта давлат ва жамиятни тузатиш ишида танқиднинг ўрни жуда катта. Агар танқид тўғри асосга таянилган ҳолда қилинса, бу жуда ўринли ва фойдали танқид бўлади. Ҳар қандай муаммо борасида фикр билдиришдан олдин ушбу масала чуқур ўрганилиши лозим. Чунки танқид қилишдан мақсад ёмон ҳолатни яхши ҳолатга ўзгартириш экан, биринчи навбатда, яхши ҳолатнинг ўзи қандай бўлиши кераклигини тушуниб олиш лозим. Шундан сўнг кўрилаётган муаммонинг асл сабаби нима эканлиги ойдинлашади. Масалан, йўлдан адашиб қолган одамга тўғри йўлни кўрсатиш учун аввал тўғри йўл қайси эканлигини билиш лозим. Агар тўғри йўлни билмасангиз сиз унга нотўғри йўлни кўрсатиб юборишингиз мумкин ва бу унинг машаққатини ортишига олиб келади. Бошқача айтганда, ёрдам бераман, деб зарар етказиб қўйишингиз мумкин.
Танқид иши ҳам юқорида келтирилган мисолдаги ҳолатга ўхшайди. Муаммонинг тўғри ечимини билмаган одам ҳам яхшилик қиламан, деб зарар етказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Муаммонинг тўғри ечимини билмай танқид қилишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Яъни танқид қилинган муаммо вақтинчалик бартараф этилиши мумкиндир, лекин у бутунлай ҳал қилинмайди. Ҳозирда аксар ҳолатларда танқиднинг натижаси шундай бўлмоқда. Муаммолар танқид қилиняпти, лекин улар бутунлай ва тўлалигича ўз ечимини топмаяпти. Чунки танқидчиларнинг аксарида муаммоларнинг тўғри ечими аслида қандай бўлиши кераклиги тўғрисида деярли тушунча йўқ. Агар мақсад ҳақиқатдан ҳам ёмон ҳолатни яхши ҳолатга ўзгартириш бўлса, аввало, яхши ҳолатнинг қандай бўлишини тасаввур қилиш лозим. Яхши ҳолат, дейилганда албатта адолатнинг қарор топиши тушунилади. Чунки адолат қарор топган жамиятда зулмга, яъни ёмон ҳолатга барҳам берилади.
Юқоридаги фикрлар билан танқид қилишни қоралаш ёки танқид қилувчиларни маломат қилиш кўзлангани йўқ. Асло ундай эмас. Мақсад танқид ишини тўғрилаш орқали унинг самараси ва таъсирини орттириш, шунингдек танқид қилаётганларга тўғри йўналиш беришдир. Ҳар қандай ишда ҳам агар йўналиш тўғри бўлса, унинг самараси шунга яраша бўлади. Биз мусулмонлар ўзгартириш ишини тўғри йўналишда, яъни ўзимиз эътиқод қилаётган Ислом буюрганидек олиб борсак, натижа ҳам узоқ куттирмайди, ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
16.10.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.



Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб