| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тирик жон борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир

Тирик жон борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир

By htadmin
17.09.2018
1725
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Тирик жон борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир

Ризқ мавзусига киришишдан олдин ризқнинг нима эканлигини тушуниб олсак, яъни ризқ инсон фойдаланмаса ҳам, эга бўлган нарсасими ёки фақат фойдаланган нарсасими, деган саволга аниқлик киритиб оламиз. Қуръон оятлари далолат қиладики, инсоннинг ризқи хоҳ ундан фойдалансин, хоҳ фойдаланмасин, ҳар бир эга бўлган нарсасидир. Аллоҳ Таоло айтади:

لِيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَى مَا رَزَقَهُمْ مِنْ بَهِيمَةِ الأَنْعَامِ

– “Аллоҳ уларни ризқлантирган чорва ҳайвонларини (сўйиш-қурбон қилиш) устида Аллоҳнинг номини зикр қилишлари учун…”,        (Ҳаж:34)

وَمَنْ قُدِرَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ

– “Кимнинг ризқи танг қилинган бўлса”, (Талоқ:7)

أَنفِقُوا مِمَّا رَزَقَكُمْ

– “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар”,  (Ёсин:47)

كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ

– “Сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар”,  (Бақара:57)

كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللَّهِ

– “Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар”.  (Бақара:60)

Бу оятларда ризқ сўзи эга бўлинган барча нарсаларга ишлатиляпти. Табиийки, бу сўз ҳар бир фойдаланган нарсага ҳам ишлатилади. Ризқ фойдаланган нарсагагина хосланган эмас. Чунки оятлар умумий бўлиб, далолатлари ҳам умумийдир. Агар бир киши сиздан молингизни ўғирлаб ё тортиб олса, у сизнинг ризқингизни эмас, балки ўз ризқини олган бўлади. Инсон молга эга бўлаётган пайтда ўз ризқини олади. Ундан мол олинаётган пайтда унинг ризқини олган бўлмайди. Балки ким молга эга бўлса, ундан ўз ризқини олади. Бирор киши бировнинг ризқини олмайди, балки шахс ўз ризқини бошқадан олади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ризқ ҳалол ёки ҳаром бўлиши мумкин. Инсонга ўғирлик, товламачилик, зўравонлик, порахўрлик, фирибгарлик орқали ҳам ризқ келиши мумкин, бироқ бу ҳаром ризқдир, у мулк бўлмайди. Ризқ билан мулкнинг фарқи ҳам шунда, ризқ ҳалол ҳам бўлади, ҳаром ҳам бўлади, аммо мулкка фақат ҳалол ризқ орқали эга бўлинади. Шунинг учун Ислом мусулмонларга ризқ сабабларини эмас, мулкка эга бўлиш сабабларини кўрсатди ва мулкка эришишни мана шу сабабларга боғлиқ қилди. Ҳар бир киши ризққа шаръий сабаблар билан эга бўлиши лозим. Чунки угина ҳалол ризқ, бошқаси ҳаромдир.

Ер юзидаги барча тирик жоннинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. Лекин кўп одамлар ризқ берувчи Аллоҳ Таоло эканлигини тиллари билан айтсалар-да, бирор нарсага эга бўлаётган ҳолатларини ризқнинг сабабларидан, деб ўйлашади. Бунинг ортидан улар биз ўзимизни ўзимиз ризқлантиряпмиз, деган хато фикрга боришади. Улар ризқнинг сабабларини ҳис қилинадиган ва сезиладиган нарсалар, деб ўйлаганликлари, ризқ келадиган ҳолатлар ҳақиқатини билмаганликлари ҳамда сабаб билан ҳолатнинг фарқини ажрата олмаганликлари туфайли шундай фикрга келишган. Ҳақиқат шуки, инсон ўзига қачон, қаерда ва қандай ҳолатда ризқ келишини била олмайди, чунки ризқнинг келиши инсон ақлидан ташқари бўлган ва фақат Аллоҳ биладиган нарсадир. Ҳис қилинадиган ва сезиладиган нарсалар эса, ризқ келадиган ҳолатлар холос, асло ризқнинг сабаблари эмас. Ризқнинг сабаби ва ризқ келадиган ҳолатнинг фарқини қуйидагича тушуниш мумкин.

Баъзилар меҳнатни ризқнинг сабаби, деб тушунадилар. Улар қанча кўп меҳнат қилинса, шунча кўп даромад олинади, деган тушунчага келиб олганлар. Бу жуда қўпол хатодир. Воқеликка синчковлик билан назар солишнинг ўзи бу тушунчанинг хато эканлигини кўрсатиб беради. Масалан, икки киши бир хил меҳнат қилади. Улардан бири кўп, иккинчиси камроқ даромад олади. Ёки бири даромад олади, иккинчиси эса қилган меҳнатига куйиб, ҳеч қандай даромад ололмайди. Агар меҳнат ризқ сабабчиси бўлганда, ҳар бир меҳнат қилаётган инсон албатта даромад олган бўларди. Ва қанчалик кўп меҳнат қилса, шунчалик кўп даромад оларди. Лекин воқеликда бундай эмас. Яна бир мисол, кимдир ойлаб меҳнат қилади, лекин ишни бажариб бўлгандан сўнг қилган меҳнатига жуда оз миқдорда ҳақ тўлашади ёки ўшани ҳам ололмайди. Ўша инсон ишни тугатиб бўлиб, қилган меҳнатимга ҳаққимни аниқ оламан, деб ўйлайди. Бироқ ризқ меҳнат орқали ҳар доим ҳам келавермаслигини, яъни ризқнинг сабабчиси меҳнат эмаслигини билмайди. Инсон даромад олиш илинжида меҳнат қилади, лекин пировардида қилган меҳнати эвазига даромад олиши ҳам мумкин, олмаслиги ҳам мумкин. Воқеликда бундай ҳолатларга жуда кўп дуч келганмиз. Демак, меҳнат ризқнинг сабаби эмас, балки ризқ келадиган ҳолатдир.

Шунингдек, инсон ризқ топиш учун ҳаракат қилмаса ҳам ризқ ўз-ўзидан келаверадиган ҳолатлар ҳам жуда кўп учрайди. Масалан, инсон мерос, ҳадя, эҳсон ёки закот олади. Бу ўринда у ризқ келадиган бирор ҳаракатни амалга оширгани йўқ, яъни меҳнат қилгани йўқ, савдо-сотиқ қилгани йўқ, ёлланувчи бўлиб ишлагани йўқ ва ҳоказо. Шулардан кўриниб турибдики, инсондан содир этилаётган ризқ келадиган ҳолатлар ризқнинг сабаби эмас. Агар шундай бўлганида, ризқ албатта келиши, бу ҳолатлар бажарилмаса, у мутлақо келмаслиги керак эди. Демак, инсонни ризқ топиш учун қилган ҳаракатлари ризқ келишининг сабаблари эмас, балки ҳолатларидир.

Ризқ келишининг сабаби Аллоҳдандир. Фақат Аллоҳ Таоло ирода қилсагина инсонга Аллоҳ ирода қилган миқдорича ризқ келади. Ундан кўп ҳам, оз ҳам келмайди. Бу борада Аллоҳ Таолодан нозил бўлган қуйидаги баъзи оятларни келтириб ўтиш ўринлидир:

كُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ

– “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар”,   (Моида:88)

الَّذِي خَلَقَكُمْ ثُمَّ رَزَقَكُمْ

– “Аллоҳ сизларни яратди, сўнгра ризқу-рўзингизни берди”,  (Рум:40)

إِنَّ اللَّهَ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ

– “Албатта Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга ризқ берур”, (Оли Имрон:37)

لَيَرْزُقَنَّهُمُ اللَّهُ

– “Аллоҳ гўзал ризқ билан ризқлантирур”, (Ҳаж:58)

يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ

– “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур”,  (Раад:26)

وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا

– “Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”,  (Худ:6)

إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ

– “Зеро Аллоҳнинг Ўзигина ризқу-рўз бергувчи”. (Зарият:58)

Бундай субути ва далолати қатъий, ҳеч қандай таъвилни қабул қилмайдиган, фақат битта маънони англатадиган оятлардан аёнки, ризқ фақат Аллоҳдан, бошқадан эмас. Алоҳнинг Ўзигина раззоқ, ризқ фақат Аллоҳнинг қўлида.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.

18.09.2018й.

TagsАлоҳнинг Ўзигина раззоқризқризқ фақат Аллоҳнинг қўлидаҚуръон оятлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий юртлар ҳукмдорлари Британия қироличасига аза тутишмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй уммат! Сени хор қилганлар ўзлари хор бўлмагунча курашаверамиз

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/