Трамп яна оловга мой сепмоқда: у Ҳурмуз бўғозини «ўзи томонидан ҳимоя қилиниши» эвазига зўравонлик божи (доля) талаб қилмоқда!

Матбуот баёноти
Трамп яна оловга мой сепмоқда: у Ҳурмуз бўғозини «ўзи томонидан ҳимоя қилиниши» эвазига зўравонлик божи (доля) талаб қилмоқда!
АҚШ президенти Трамп душанба куни Араб кўрфазида янги ҳарбий операция бошлаб, минтақада уруш оловини қайта алангалатди ва АҚШ «Ҳурмуз бўғози орқали ташиладиган барча товарларга 20 фоизлик бож» жорий қилишини эълон қилди. Ўз навбатида, БМТ ҳузуридаги Халқаро денгиз ташкилоти Трампнинг ушбу баёнотига муносабат билдириб, халқаро кема қатнови учун фойдаланиладиган ҳар қандай бўғозда ўтиш божлари ундирилишини рад этди ва буни ноқонуний деб атади.
Трампнинг қарорлари ортида манманлик, такаббурлик, мусулмонлар бойликларининг дахлсизлигини оёқости қилиш ва уларнинг юртлари хавфсизлигига беписандлик билан қарашдан ўзга ҳеч қандай мантиқ йўқлиги кундай равшан. Бу урушни аслида Американинг ўзи келтириб чиқарди, ҳатто уни минтақа халқлари бошига мажбуран тиқиштирди. У ерларни бомбалади, одамларни ўлдирди, вайрон қилди ва куйдирди; минтақа давлатларини ҳарбий тўқнашувлар гирдобига тортиб кетди. Оқибатда, бу урушдан кўзланган ҳозирги асосий мақсад — аслида бошидан очиқ бўлган Ҳурмуз бўғозини қайта очиш бўлиб қолди!
Америка ўзи олиб келган вайронагарчиликлар учун минтақа халқи ва бутун дунёдан узр сўраши, глобал бозорларга етказган иқтисодий зарарлари учун компенсация (товон) тўлаши лозим бўлган бир вазиятда, унинг президенти пайдо бўлиб, бўғозни очиш ва унинг хавфсизлигини кафолатлаш эвазига ҳақ (бож) талаб қилмоқда!
Бу — мусулмонларни менсимаслик ва Трамп америкасини қамраб олган шундай бир такаббурликки, улар энди халқларнинг бойликларини талашни ўзларининг қонуний ҳуқуқи деб билмоқдалар. Трампнинг бой давлатлар, яъни Форс кўрфази мамлакатлари Америкага пул тўлаши шартлиги ҳақида гапириши биринчи бор кузатилаётгани йўқ. У бундан олдин ҳам Американинг Эронга қарши олиб борган уруши харажатларини тўлиқ қоплаб беришни талаб қилган эди. Зеро, у Кўрфаз ҳукмдорларига худди ўз чўнтагидаги ҳамёндек муомала қилмоқда.
Трампнинг ўз мақсадларига эришиши ва минтақага оид режаларини амалга ошириши — бу минтақа келажаги устидан янада кўпроқ хорлик, мустамлакачилик ва мутлақ назоратни ўрнатиш демакдир. Эл-юртларида Американинг зўравонлик ва ўзбошимчалик ўчоғи бўлган ҳарбий базаларини сақлаб турган ва Трампнинг бу режаларига кўр-кўрона шерик бўлаётган минтақа ҳукмдорлари ўз оёқлари билан ўлим сари кетаётган кимсаларга ўхшайди. Бу эса айни мағлубият ва ҳалокатнинг ўзгинасидир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾
«Аллоҳ сизларни фақат динда сизга қарши урушган, сизни ўз юртингиздан ҳайдаб чиқарган ва ҳайдаб чиқарилишингизга кўмаклашган кимсалар билан дўстлашишдан қайтаради. Ким уларни дўст тутса, ана ўшалар золимлардир» (Мумтаҳана, 9)
Аслида, содир бўлаётган воқеалар минтақа давлатлари учун Америка соясидан (таъсиридан) чиқиб кетиш учун қулай имкониятдир. Зеро, АҚШ ҳозир ўз тарихидаги энг яхши даврни бошдан кечираётгани йўқ. Дунё миқёсида дўст ва иттифоқчиларини йўқотаётгани, Хитой ҳамда Россия каби халқаро рақобатчиларининг мавқеи юксалаётгани, ўз халқининг янги урушлар ва сиёсий саргузаштлар учун пул тўлашга хоҳиши йўқлиги, қолаверса, ўзининг фикрий ва маданий инқирози (банкротлиги) туфайли Америка глобал майдонда ўз қудрати заифлашиб бораётганини жуда яхши англамоқда.
Шундай экан, минтақадаги қудрат ва таъсир кучига эга бўлган холис инсонлар етакчилик тизгинини қўлга олишлари ҳамда бошқарув рулини Америка ва Ғарбга қарамликдан, уларга қуллуқ қилишдан озод бўлиш сари буришлари лозим. Улар пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифаликни барпо этиш ҳамда ўтмишдаги буюк саркардалар ва фотиҳларнинг шонли тарихини қайта тиклаш йўлида «Ҳизб ут-Таҳрир»га ёрдам (нусрат) беришлари лозим.
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ