| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тўй маросимларини фақат Исломни татбиқ қилиш билангина тартибга солиш мумкин

Тўй маросимларини фақат Исломни татбиқ қилиш билангина тартибга солиш мумкин

By htadmin
23.07.2025
0
Share:

Тўй маросимларини фақат Исломни татбиқ қилиш билангина тартибга солиш мумкин

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жамиятимизни орқага тортаётган, халқимизга катта қийинчилик ва машаққатлар туғдираётган муаммолардан бири бу – тўй маросимидир. Неча йиллардан бери бу масала жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келяпти. Чунки юртимизда тўй маросимларини ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича ҳалигача тўғри ечим йўқ.

Яқинда “Юксалиш” ҳаракати бир сўровнома ўтказди. Унга кўра, Ўзбекистонда тўй қилувчи одамларнинг 25 фоизидан кўпроғи тадбир учун қарз олади. Респондентларнинг 41,1 фоизи “элга тўй беришим керак” деган мажбурият сабаб тўйга катта ҳаражат қилишини айтган. Сўровномада жами 1247 киши иштирок этган. Аксарият респондентлар тўй харажатларини шахсий жамғармалари ҳисобидан эмас, бошқа манбалар орқали қоплаганликларини билдирган. Асосий молиявий манбалар қуйидагилар бўлган:

  • “Ўзим ва яқинларим ёрдамида” – бу жавобни 55,17 фоиз респондент танлаган;
  • “Қарз олганман/оламан” – деган жавобни 25,1 фоиз респондент берган;
  • “Даромадим етарли” – деб ҳисоблаганлар 14,11 фоиз;
  • Жавоб бермаганлар – 5,62 фоиз.

Кўриниб турганидек, одамларнинг кўпчилиги тўй қилиш учун қарзга киришади.

“Тўйга катта харажат қилишга нима сабаб бўлади?” деган саволга жавоб сифатида респондентлар кўпинча шахсий истаклардан кўра ташқи омилларни кўрсатган.

“Жамият босими/элга тўй беришим керак деган мажбурият” – 46,11 фоиз респондент айнан шу жавобни танлаган. Бу энг етакчи сабаб бўлиб, тўй жамият назарида баҳоланадиган оммавий тадбир сифатида қаралиши маданиятда чуқур илдиз отганини кўрсатади.

“Ёшларнинг орзу-ҳаваси” – 31,36 фоиз респондентлар бу вариантни танлаган.

“Ота-онанинг орзу-ҳаваси” – 29,03 фоиз.

Жамиятимизда ҳар турли ғайриисломий урф-одатлар мавжудлиги кўриниб турган ҳақиқатдир. Бунинг бош сабаби, албатта, халқимизнинг Ислом аҳкомларидан узоқлашиб борганлари, шунингдек, йиллар давомида уларнинг онгига ёт ва ғайриисломий фикрларнинг қасддан сингдириб келинганидир. Ҳозирда эса устимизда татбиқ этилаётган капиталистик демократия тузуми ҳам бунга “дард устига чипқон” сифатида қўшимча бўляпти. Юқоридаги сўровнома натижаларидан кўриниб турибдики, жамиятда ғайриисломий муҳит мавжудлиги ортидан тўй маросимлари ҳам улкан харажат ва қийинчилик туғдирадиган бир балога айланиб улгурган. “Юксалиш” ҳаракати масаланинг асосан молиявий жиҳатига эътибор қаратган бўлса-да, аслида бемаъни урф-одатларнинг зарари кўлами бундан-да каттароқдир. Масалан, тўй қилишнинг ҳар томонлама қийинлашиб кетгани, бошқача айтганда, ҳалол никоҳнинг қимматлашиши табиий равишда жамиятда зино ва турли бузуқликнинг кенг ёйилишига олиб келади. Ёшлар балоғатга етиб, никоҳга тайёр бўлгач, тўй қилишнинг қийинлигидан азият чеккани оқибатида аксар ҳолатда зинога қўл уради. Натижада, жамиятда фаҳш ва бузуқлик авж олади. Бунга ҳукумат тарафидан ёшларни мана шундай бузуқликка туртадиган яроқсиз тузумнинг татбиқ қилиниши жамиятда Исломдан узоқ бўлган муҳитнинг ҳукмронлик қилиб бораётгани асосий сабаб бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай муҳитда амаллар учун кўпинча “одамлар нима дейди” деган ўлчов асос бўлади. Тўй маросимлари ҳам бундан мустасно эмас. Боз устига, ҳукуматдагилар, санъаткорлар, машҳур шахслар тўйларни дабдаба билан ўтказаётгани ҳам дард устига чипқон бўляпти. Уларнинг оммага бойликларини кўз-кўз қилиш ва сохта обрў учун миллиардлаб пулларни кўкка совуришаётгани одамларга таъсир қилмасинми?! Албатта, бу одамларни кимўзарга тўй қилишга ундаши турган гап.

Сўровнома натижалари яна бир муҳим фактни ўртага чиқарди. “Тўй қандай бўлиши керак?” деган саволга респондентларнинг аксарияти – 39,62 фоизи – “Камтарона” ёки “Ўртача, яқинлар даврасида” каби вариантларни танлаган. “Дабдабали, ҳашаматли” вариантини эса атиги 6,66 фоиз респондент афзал кўрган. Шунингдек, кўплаб респондентлар дабдабали тўйлар – бу “кераксиз стресс ва қарзларга сабаб” деган фикрни маъқуллаган ва кўп маблағ сарфлаганларидан афсусланишларини билдирганлар – респондентларнинг 44,51 фоизини ташкил этади.

Демакки, одамлар нафақат тўй билан боғлиқ қийинчилик ва машаққатлардан, балки умуман ҳар қандай бемаъни урф-одатлардан чарчаган. Чунки тўй ва унга тайёргарликни ўз ичига олган харажатларни (бунинг ичига уйни таъмирлаш, сеп йиғиш, маиший техника, мебел олиш ва ҳоказолар) қоплаш учун қанчадан-қанча одамлар чет элга ишлаш учун кетиши ҳеч кимга сир эмас. Биргина тўй ўтказиш учун неча йиллаб қора ишларда ишлаш кераклигини кўпчилик ўз танасида ҳис қилиб кўрган… Шунинг учун ҳам бундай беъмани урфларнинг жамиятимизга зарари кўлами кўпчилик ўйлаганидан ҳам анча кўп эканлигини айтиб ўтдик.

Энди бунинг ечимига келадиган бўлсак, сўровномадан “Сизнингча, яшаб турган ҳудудингизда тўй харажатларига муносабатни қандай ўзгартириш мумкин?” деган савол ҳам ўрин олган. Бунга жавобан респондентлар меҳмонлар сони ва маросим кўламини қисқартириш, тўйдан олдинги ва кейинги айрим маросимларни камайтириш, маъмурий чоралар жорий этиш, аҳоли ўртасида тарғибот ва маърифий ишларни кучайтириш, молиявий саводхонликни ошириш каби чораларни айтишган. “Юксалиш” ҳаракати ҳам моҳиятан шунга ўхшаш чоралар кўришни тавсия қилган.

Бироқ бу ечимлар айтарли натижа бермайди. Чунки бу ўринда муаммо – нотўғри тузум татбиқи натижасида шаклланган бузуқ муҳитдадир. Мана шу муҳит ўнгланмас экан, қандайдир ечимлар орқали муаммони бартараф этиш амримаҳол ишдир. Кўриб турганимиздек, мусулмон халқимиз ва жамиятимиз тўй маросимларини тўғри тартибга солинишига тайёр ҳолатда турибди. Фақат тўғри ечим берилса кифоя қилади. Ягона тўғри ечим шуки, нафақат тўй ўтказиш, балки барча урф-одатларни гўзал тартиботга солиб берадиган Ислом тузумини татбиқ қилишдир. Ислом қонунлари жамиятимизда ҳукмрон бўлар экан, муҳит ҳам Исломийлашади ва ўз-ўзидан Исломга тўғри келмайдиган ҳар қандай урф-одатларга барҳам берилади. Бироқ мусулмон халқимиз Ислом тузуми татбиқ бўлишини кутиб ўтирмай, тўйларни Исломга мослаштириб, унинг ҳукмлари асосида ўтказишга ҳаракат қилиши ҳам мақсадга мувофиқдир. Токи, жамиятимизда “одамлар нима дейди” деган ўлчов эмас, балки “Ислом шариати нима дейди” деган ўлчов ҳукмрон бўлишига эришишлари, бир сўз билан айтганда, Исломий муҳитни ҳукмрон қилиш учун ҳаракат қилишлари вожибдир!   

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

23.07.2025й

TagsтартибТўй маросимлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Немис тилида сўзлашувчи давлатлардаги Ҳизб ут-Тарирнинг делегацияси Навид Баттни озод этиш талаби билан Венадаги Покистон элчихонасини зиёрат қилди

  • МАҚОЛАЛАР

    Умматнинг йўлбошчилари ҳисобланадиган бугунги имомларимизнинг аҳволи қандай?

  • МАҚОЛАЛАР

    “БОРСА – КЕЛМАС” ДЕГАНЛАРИ ФАҚАТГИНА ЭРТАКЛАРДАМИ?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/