Туркия ўзига зиёндан бошқа нарса келтирмаган НАТО саммитига мезбонлик қилганидан кўра, Халифалик шон-шарафини қайта тиклаши афзалроқ эди!

Матбуот баёноти
Туркия ўзига зиёндан бошқа нарса келтирмаган НАТО саммитига мезбонлик қилганидан кўра, Халифалик шон-шарафини қайта тиклаши афзалроқ эди!
Усмонли Халифалиги даврида мусулмонлар қўшинининг қудрати шу қадар юксак эдики, у Оврупонинг салибчилик лашкарларига қарши ялпи (бир йўла) жанг қила оларди. Ҳатто XV асрнинг ўрталарига келиб, у Оврупонинг Халифалик давлатига таҳдид сола оладиган ҳарбий иттифоқ тузиш ҳақидаги хом-хаёлларига бутунлай чек қўйган эди. Инчунин, Туркия шу йилнинг 7-8 июль кунлари ўз пойтахти Анқарада саммитига мезбонлик қилган НАТО иттифоқи эса очиқ-ошкора ҳарбий доктринага асосланган бўлиб, у Оврупо ва Американинг хавфсизлиги ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Бу манфаатлар сирасига Туркияни доимий назорат остида ушлаб туриш, керак бўлганда — худди Афғонистонда юз берганидек — унинг армиясини ўз манфаатлари талаб қилган урушлар гирдобига улоқтириш ва зарур бўлганда — худди Қибрис (Кипр) масаласида кузатилганидек — уни ҳаракатсизлантириб қўйиш киради.
Шу боис ҳам, Туркия Президентининг пойтахт Анқарада бўлиб ўтаётган НАТО саммитининг асосий ялпи мажлиси очилишида сўзлаган нутқини эшитар экан, мўминнинг қалби ғам-андуҳ ва изтиробдан парча-парча бўлгудек бўлади. У ўз нутқида: “Туркия Овруподаги энг йирик қуруқлик қўшинига эга ва у ўз имкониятларини НАТО хизматига сафарбар этади”, деб айтди.
Мусулмонлар халифалари, айниқса, усмонли ҳукмдорлар беқиёс донишмандлик ва теран фаросат соҳиби бўлганлар; улар ўзларига қарши қаратилган ҳар қандай ҳарбий ва сиёсий иттифоқларни чиппакка чиқаришга изчил интилар эдилар. Масалан, раҳматли Султон Абдулҳамид II ўз ҳукмронлиги даврида салибчиларнинг ҳарбий иттифоқларини барбод қилиб келди, ҳатто сургунлик йилларида ҳам Халифалик давлати атрофида тузилаётган ҳарбий коалицияларни парчалаб ташлаш учун Султон ва унинг атрофидагиларга сиёсий маслаҳатлар беришдан тўхтамади.
Ҳазрати Одил Форуқ — Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эдилар: “Биз шундай бир қавммизки, Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилди. Агар азизликни ундан бошқасидан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади”.
Ҳа, бир пайтлар биз чиндан ҳам азиз ва мукаррам эдик: дунё подшоҳлари ҳайбатимиздан титраб, розилигимиздан умидвор бўларди. Қўшинларимиз мустамлакачиларнинг уйқусини қочирар, ҳар қандай такаббур ва зўравон мустабид биздан қўрқиб турарди. Динимиз билан азиз, иймонимиз билан қудратли эдик; олам тинчлиги, раҳмат ва ҳидоят нури бўлмиш Исломни ёйиш учун дунё кезардик.
Қачонки халифалигимиз вайрон этилгач эса, ҳукмдорларимиз Ғарб ва мустамлакачи етакчиларнинг розилигига кўз тикадиган бўлиб қолдилар, улар мусулмонлар тупроғида, Исломнинг асл қўрғонида душманларни ва уларнинг тажовузкор иттифоқларини меҳмон қилиш билан фахрланадиган бўлдилар!
Бугунги кунда Туркия — ўз халқининг Исломга бўлган чексиз муҳаббати ва бутун мусулмон дунёсининг унга бўлган илиқ меҳри, шунингдек, ўзидаги улкан инсоний салоҳият, табиий бойликлар, ҳарбий қудрат ҳамда қулай географик жойлашув билан, худди ўтмишдагидек, Халифаликнинг шонли улуғворлигини қайта тиклашга тўла қодирдир.
Чунончи, кечагина яҳудийлар бош вазири Нетаняху Туркия ва унинг салоҳиятини камситиб, президентини эса менсимай шундай деди: “Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилни йўқ қилиш ва Қуддус устидан назоратни қайта тиклаш истаги ҳақида гапирмоқда. Назаримда, у Усмонлиларнинг 400 йиллик ҳукмронлик даври тугаганини унутиб қўйган кўринади. Бугун қудратли Исроил давлати мавжуд, шу боис у ўзини босиб олсин. Биз ҳеч бир томоннинг борлигимиз ёки хавфсизлигимизга таҳдид солишига йўл қўймаймиз ва нималарга қодир эканимизни исботлаб қўйдик, деб ўйлайман”.
Ҳа, Аллоҳнинг душмани Нетаняху мусулмонлар куч-қудратининг сири нимада эканини жуда яхши билади. Шу боис у Эрдўғанга бир пайтлар фахр ва куч-қудрат манбаи бўлган ўша даврлар ўтиб кетганини ҳамда у раҳбарлик қилаётган бугунги Туркия Халифалик мавжуд бўлган даврдагидек эмаслигини эслатиб қўймоқда.
Шубҳасиз, НАТОга аъзо бўлиш — шаръий ва сиёсий жиҳатдан улкан хато (гуноҳ)дир, унинг саммитига мезбонлик қилиш — шармандали ҳолат, Туркиядаги мусулмонлар қўшини ва унинг салоҳиятини ушбу иттифоқ хизматига сафарбар этиш билан фахрланиш эса тубанликдир! Зеро, бирор бир мусулмон куфр ва унинг аҳли учун жанг қилиши, уларни ҳимоя қилиши ёки кофирларга ўз устидан ҳукмронлик йўлини бериб қўйиши асло мумкин эмас. Муқаддас Каломида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
﴿وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾
“Аллоҳ асло кофирлар учун мўминлар устидан йўл (ҳукмронлик) бермагай“. (Нисо:141)
Шунингдек, У Зот яна шундай дейди:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾
“Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насронийларни ўзларингизга дўст (иттифоқчи/раҳнамо) тутманг! Улар бир-бирларининг дўстларидир. Сизлардан ким уларни дўст тутса, бас, албатта у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас” (Моида:51)
Зеро, бу каби иттифоқларга нисбатан қилинадиган энг тўғри иш — уларни кучайтириш ва мустаҳкамлаш эмас, балки парчалаб ташлашдир. Шу боис, Туркиядаги холис инсонлар, хусусан, унинг шижоатли армияси таркибидаги Султон Муҳаммад Фотиҳ ҳамда Султон Абдулҳамид II нинг шонли авлодлари зудлик билан ҳаракат қилишлари вожибдир. Токи улар Рошид Халифага байъат бериш орқали Туркияни қайтадан Ислом ва мусулмонларнинг маркази, диннинг мустаҳкам қўрғони ва оламнинг ҳидоят маёғига айлантирсинлар. Бу Халифа бизнинг шон-шарафимиз ва улуғвор ўтмишимизни қайта тиклагай ҳамда ушбу салибчилар иттифоқларини ва уларнинг мустамлакачи давлатларини барбод қилгай!
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ