Уйғониш тўғрисида туркумидан: Маданий шакллар борасида Ислом ва ғарб дунёқарашлари таққослови

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Маданий шакллар борасида Ислом ва ғарб дунёқарашлари таққослови
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Туркумимизда бериб борилаётган мавзуларимизда Исломда ҳаёт тасвири ёки Ислом фалсафаси тўғрисида мулоҳаза юритдик. Бу айтиб ўтилган мавзу билан, худди аввалгиларидек, бугунги мазуимиз ҳам кетма-кетликда ёритилиши зарурдир, яъни бир-бири билан боғлиқ.
Шу ўринда айтиб ўтилиши керакки, аввалги мавзуимиз, яъни ҳаётнинг тасвирланиши билан боғлиқ бўлган бахт-саодат тушунчаси моддий бойликнинг кўплиги билан ифодаланмайди. Чунки бу нарса инсоний эҳтиёжлар қондирилиши учун бир восита холос. Бу нарсаларни бахт-саодат, дея эътибор қилиниши Исломий аслиятга зид бўлиб, тўғри фикрловчи инсонга хос бўлмаган ишдир.
Бахт-саодат Аллоҳнинг розилигига эришмоқликдир, инсон эҳтиёжларини қондириш эмас. Чунки аъзолар эҳтиёжи ва ғаризаларнинг талабидан иборат бўлган инсоннинг барча табиий эҳтиёжларини қондириш инсон ўзини сақлаб қолиши учун зарур бўлган воситадир. Эҳтиёжларнинг қондирилишидан бахт ва саодат вужудга келмайди. Ҳаётнинг тасвири мана шундан иборат.
Бу тушунчалар ҳаётнинг тасвирланишида асос бўлади. Бу Ислом дунёқарашининг асосидир. Шунга асосан, Ислом дунёқараши ғарб дунёқарашига мутлақо зиддир. Шунингдек, ундан келиб чиқадиган маданий шакллар ҳам ғарбдунёқарашидан келиб чиқадиган маданий шаклларга мос келмайди. Масалан, қўлда чизилган сурат маданий шаклдир. Ғарб дунёқараши барча мафтун этувчи аъзолари яққол кўриниб турадиган яланғоч аёл суратини маданий шакл деб ҳисоблайди. Бу унинг ҳаётда аёл ҳақидаги барча тушунчаларига мос келади. Шунинг учун ҳам буни ҳар бир ғарблик шахс маданий шакл сифатида фахрланиш мумкин бўлган санъат лавҳаси, деб ҳисоблайди. Агар тасвир санъат шартларини ўзида мукаммал мужассам қила олган бўлса, уни санъат намунаси деб эътибор қилади. Лекин бу шакл Ислом дунёқарашига ҳамда эҳтиёт қилиниши лозим бўлган номус сифатида аёл ҳақидаги тушунчаларига мутлақо зиддир. Шунинг учун ҳам бундай тасвир ман қилинади. Чунки у жинсий ғаризани қўзғатишга сабабчи бўлиб, оқибатда ахлоқий бузуқликка олиб боради. Шунингдек, мусулмон киши маданий шакл бўлмиш уй қурмоқчи бўлса, аёл уй ташқарисидагиларга енгил либосда кўринмаслигини ҳисобга олиб, уйнинг атрофини девор билан ўрайди. Ғарблик эса, ўз дунёқарашига кўра, бу нарсани ҳисобга олмайди. Ғарб дунёқарашидан келиб чиқадиган ҳайкал ва бошқалар каби маданий шакллар ҳам юқоридагилар кабидир. Шунингдек, либослар ҳам, агар кофирлиги эътибори билан кофирларнинг ўзига хос бўлса, мусулмон киши учун жоиз эмас. Чунки бундай ҳолда либослар муайян нуқтаи назарни ўзида мужассам этган бўлади.
Мисол учун черков руҳонийлари ёки яҳудийлар ва умуман олганда, бошқа дин руҳонийлари хос равишда киядиган кийимлар мусулмонлар учун жоиз эмас.
Кофирлар – кофирлиги эътибори билан эмас, балки бирор эҳтиёж ёки зийнат учун – муайян либосларда танилиб қолган бўлсалар, бундай либослар умумий маданий шакллардан ҳисобланаверади ва уларни истеъмол қилиш жоиздир.
Мисол учун лаборатория ускуналари, тиббиёт ва саноат асбоблари, мебел, маиший буюмлар ва шу каби илм ва саноат тараққиётидан келиб чиқадиган маданий шакллар эса оламшумул маданий шакллар бўлиб, уларни олишда ҳеч нарсага эътибор берилмайди. Чунки улар дунёқарашдан келиб чиққан эмас ва дунёқарашга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
01.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ