| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

  • Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

  • Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мусулмонлар Исломни татбиқ қилганми?

Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мусулмонлар Исломни татбиқ қилганми?

By htadmin
17.10.2017
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم 

Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мусулмонлар Исломни татбиқ қилганми?

Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!

Дунё ҳаётида мавжуд бўлган мабдаларни кўп жиҳатдан ўрганиб чиқдик ва бу жиҳатлар бўйича бир-бирига нисбатлаб ҳам кўрдик. Албатта, бу ўрганиш ва нисбатлашларимиздан бизга маълум бўлдики, Ислом ижобий, яъни инсонлар қабул қилиши учун яроқли бўлган ва яроқли бўлибгина қолмай, ҳар бир соҳада тўғрилиги яққол кўриниб турадиган мабдадир. Бу натижадан сўнг ўрганишимиз зарур бўлган яна бир масала бор. Мусулмонлар Исломни татбиқ қилганми? Ёки улар Ислом ақидасини қабул қилган-у, лекин бошқа тузум ва қонунларни татбиқ қилармиди? Биз мусулмонлар бу саволларга жавоб бера олишимиз шарт.

Бунинг жавоби шуки, мусулмонлар барча асрлар давомида – Росул С.А.В. Мадинага етиб келган кундан бошлаб то 1336 ҳижрий (1918 милодий) йилда мустамлакачилар қўли билан энг сўнгги Ислом давлати қулатилгунга қадар – фақат Исломни татбиқ қилишган. Бу татбиқ шундай кенг қулоч ёйган бўлиб, ҳатто муваффақиятнинг энг юқори чўққиларига кўтарилган эди.

Мусулмонлар Исломни амалда татбиқ қилганликларини билиш қийин эмас. Тузумни давлат татбиқ қилади. Давлатда татбиқ ишларига алоқадор бўлган шахслар иккитадир.

Биринчиси – инсонлар ўртасидаги хусумат-келишмовчиликларни ажрим қиладиган қози.

Иккинчиси – инсонлар устидан ҳукм юритадиган ҳоким.

Қозилар Исломни татбиқ қилганига келсак, тавотур йўли, яъни ҳужжат ва далиллар билан нақл қилиниши бўйича маълумки, улар инсонлар орасидаги келишмовчиликларни – Росул С.А.В. яшаган даврдан ҳатто Истамбулдаги Халифалик давлати ниҳоясигача ўтган давр ичида – ҳаётнинг барча ишларида, хоҳ мусулмонларнинг ўзаро ишларида бўлсин, хоҳ мусулмонларнинг мусулмон бўлмаганлар билан бўлган алоқаларида бўлсин, барча ишларда фақат шариат қонунлари асосида ажрим қилар эдилар. Ҳуқуқ, жазо чоралари, шахсий ҳолатлар ва ҳоказоларга тегишли бўлган келишмовчиликларни ажрим қиладиган маҳкама бўлинмас, бир бутун маҳкама бўлиб, ёлғиз Ислом шариати билан ҳукм чиқарар эди. Бирор масала Ислом шариати аҳкомларидан бошқа қонунлар асосида ажрим қилингани ёки мустамлакачилик таъсири остида маҳкамалар – шаръий маҳкама ва низомий маҳкамага бўлиниб юборилишидан олдин Ислом мамлакатларидаги бирор маҳкама Исломдан бошқа қонун билан ҳукм чиқарганини ҳеч ким ривоят қилмаган. Қуддус, Бағдод, Дамашқ, Миср, Истамбул ва бошқа қадимги шаҳарларда сақланиб қолган шаръий маҳкамаларнинг ҳужжатлари бунинг энг ёрқин далилидир. Чунки бу ҳужжатлар қозилар ёлғиз Ислом шариатинигина татбиқ қилганликларининг аниқ далилидир. Ҳатто мусулмон бўлмаганлар, насроний ва яҳудийлар ҳам Ислом фиқҳини ўрганиб, бу соҳада китоблар ёзар эдилар. “Мажалла” деб номланган адлия қонунлари тўпламини шарҳ қилган Салим Боз ва бошқалар сўнгги асрларда Ислом фиқҳи соҳасида асарлар яратган мусулмон бўлмаган олимлар жумласидандир. Четдан киритилган қонунлар эса: “Улар Ислом аҳкомларига зид эмас”, деган уламоларнинг фатвосига биноан киритилган. Шундай қилиб, 1275 ҳижрий (1857 милодий) йилда “Усмонийлар жазо қонуни” киритилди. 1276 ҳижрий (1858 милодий) йилда “Ҳуқуқ ва тижорат қонуни” киритилди. Сўнгра, 1288 ҳижрий (1870 милодий) йили маҳкамалар икки қисмга – шаръий маҳкамалар ва низомий маҳкамаларга – бўлиб юборилиб, улар учун низом қабул қилинди. 1295 ҳижрий (1877 милодий) йилда “Низомий маҳкамаларни ташкил этиш лойиҳаси” тузилиб, 1296 ҳижрий йилда “Ҳуқуқ ва жазо маҳкамаларининг асослари” қонуни қабул қилинди. Уламолар давлатга “маданий” (илмоний) қонунларни киритишга йўл қўядиган бирор асос топа олмагач, “Мажалла” (адлия қонунлари тўплами) муомалалар учун қонун сифатида қабул қилиниб, “маданий” қонун четлатилди. Бу 1286 ҳижрий йилда юз берди. Бу қонунларнинг барчаси Ислом рухсат берадиган аҳкомлар сифатида қабул қилинар эди. Бу қонунларга ижозат берадиган фатво олингандан ва Шайхул-Ислом бу қонунларни қабул қилишга рухсат бергандан сўнггина уларни татбиқ қилишга киришилди. Буни ўша қонунлар ҳақида тарқалган расмий ҳужжатлардан ҳам билиш мумкин. Гарчи мустамлакачилик 1918 йилдан, яъни мамлакатни босиб олгандан бошлаб, ҳуқуқ ва жазо масалаларини Ислом шариатисиз ажрим қила бошлаган бўлса-да, лекин мустамлакачилик нуфузи кириб келган бўлса ҳам, у ўз лашкари билан бостириб кирмаган мамлакатлар ҳануз ҳуқуқий жиҳатдан Ислом билан ҳукм юритмоқдадир. Масалан, Арабистон ярим оролининг ҳаммаси: Ҳижоз (Араб яриморолининг ғарбида жойлашган ҳудуд, Саудия Арабистонининг бир қисми. Бу ерда Макка ва Мадина жойлашган, административ маркази Жидда), Нажд (Араб яриморолининг марказидаги ҳудуд, Саудия Арабистонининг бир қисми. Бу ерда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд жойлашган), Қувайт, шунингдек Афғонистон ҳануз ҳуқуқий жиҳатдан Исломни татбиқ қилиб келмоқда. Ҳозирда ҳокимлар бу юртларда Исломни татбиқ қилмаётган бўлсалар-да, лекин бу юртлар ҳозиргача ҳуқуқий ишларда Ислом шариати билангина ҳукм юритмоқда. Бундан кўрамизки, Ислом давлатининг барча асрлари давомида ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай бегона қонунлар татбиқ қилинмай, ёлғиз Исломгина татбиқ қилинган.

Кейинги мавзуимиз ҳокимлар ҳақида бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

18.10.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муҳандис Исмоил Ваҳвоҳнинг Анқарада ўтказилган Халифалик конференциясида Туркия бош вазирига йўллаган мурожаати

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Қўқонлик шоир Анвар Юнуснинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/