| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

  • Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

  • Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат

By htadmin
06.02.2018
0
Share:

Қуръон боғларига саёҳат

بسم الله الرحمن الرحيم

ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.

Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

Рукнимизнинг ўтган сонида яҳудийларнинг жирканчликлари, доимий тарзда мусулмонларга қарши душмалик қилиб туришлари ва улардан ва бошқа кофирлардан келувчи зарарларни тўғри англаш учун мусулмонлар сиёсий онгини ўстиришлари кераклиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Мақоланинг ушбу сонида Бақара сурасининг 107-оятидан бошлаб тафсирларни ўрганишни давом этамиз.

مَا نَنسَخْ مِنْ آيَةٍ أَوْ نُنسِهَا نَأْتِ بِخَيْرٍ مِّنْهَا أَوْ مِثْلِهَا أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللّهَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ * أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللّهَ لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِن وَلِيٍّ وَلاَ نَصِيرٍ

“(Эй Муҳаммад), бирон оятни бекор қилсак ёки ёдингиздан чиқарсак, ундан яхшироғини ёки ўшанинг мислини келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир Зот эканини билмадингизми?! Еру осмонлар ёлғиз Аллоҳнинг мулки эканини ва сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст ё ёрдам бергувчи йўқ эканини билмадингизми?!” 106-107.

Тафсир

(مَا نَنسَخْ  – бекор қилсак). Насх сўзи луғатда олиб ташлаш ва кўчириш маъноларини англатади. Шамол изни ўчирди, деган иборада ҳам шу сўз ишлатилади, яъни изни йўқ қилди, олиб ташлади. Китоб насх қилинди, яъни ундан нусха кўчирилди. Шариатда эса бу сўз, амалда бўлиб келган бир ҳукм олиб ташланиб, унинг ўрнига бошқа бир ҳукмнинг жорий қилинишини билдиради. (أَوْ نُنْسِهَا  – ёки ёдингиздан чиқарсак). Бу сўзнинг икки хил маъноси бор. У муташобиҳ сўзлардан. Биринчиси унутиш маъноси. Яъни, Аллоҳ Таъоло қайсидир бир оятни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёдларидан кўтаради. Шу билан у унутилади. Иккинчи маъноси ўзгаришсиз, насх қилмасдан тарк қилиш.

نَسُواْ اللّهَ فَنَسِيَهُمْ

“Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди”. (Тавба. 67) Аллоҳга нисбтан унутиш, эсдан чиқариш маъносини ишлатиб бўлмайди. Бу ерда “Аллоҳ ҳам уларни унутди” сўзи Аллоҳ уларни тарк қилди, ўз ҳолига ташлаб қўйди, маъносида бўлади.

(نُنْسِهَا ). Бу сўзнинг бошқа бир мутавотир қироати ҳам бор. Уни (ننسأها ) деб ҳам ўқишган. Етти қорилардан иккитаси яъни, Абу Умар ва Ибн Касирлар шундай ўқишган. Қолганлар эса нунни зомма қилиб (نُنْسِهَا ) деб ўқишган. (أَوْ نَنْسَأُهَا ) қироатини эътиборга оладиган бўлсак, бундай ўқилганда бир ишни кечиктириш, кечга суриш маъноларини англатади.

(أَوْ نَنْسَأُهَا ) ўқилганда оят, уни кечга сурамиз, яъни, бекор қилмасдан тарк қилиб турамиз, деган маънони англатади. Бу қироатда оят муташобиҳ эмас, муҳкам оят бўлади. Негаки, бу сўзнинг фақат битта маъноси бор. Усул фанининг қонун-қоидаларига кўра муҳкам муташобиҳни босиб кетади. Шу билан унутиш маъноси четга сурилиб, фақат тарк қилиш маъноси қолади. (نُنْسِهَا ) деб ўқилганда ҳам, (ننسأها ) деб ўқилганда ҳам бекор қилмасдан тарк қиламиз, деган маъно англашилаверади. Чунки ҳар икки қироат ҳам мутавотир ва ҳар иккисининг ҳам маъноси бир.

مَا نَنسَخْ مِنْ آيَةٍ أَوْ نُنسِهَا – яъни қайси бир оятни бекор қилсак ёки бекор қилмасдан тарк қилсак, نَأْتِ بِخَيْرٍ مِّنْهَا أَوْ مِثْلِهَا  – ундан яхшироғини ёки ўшанинг мислини келтирамиз. Яъни, бекор қилинган пайтда Аллоҳ бекор қилинган оятдан кўра яхшироқ бир оятни ёки унга ўхшаган бир оятни олиб келади. (نَنْسَخْ ) шарт феъли бўлиб, (نَأْتِ بِخَيْرٍ مِّنْهَا ) унинг жавобидир. Яъни, қайси бир оятни бекор қилсак, ундан яхшироғини ёки унинг ўхшашини олиб келамиз.

 Энди (أَوْ نُنْسِهَا ) деган иборанинг ҳам айтилиб ўтилаётганига келсак, бу ибора Аллоҳ Таъолонинг айрим оятларни бекор қилиб, бошқаларини бекор қилмасдан қолдириши ҳақидаги билимни ошириш учун зиёда қилинган. Агар “Қайси бир оятни бекор қилсак, ундан яхшироғини ёки унинг ўхшашини олиб келамиз”, дейилиб “Ёки уни бекор қилмасдан қолдирсак” ибораси айтилмаса, демак ҳамма оятлар бекор қилинар экан-да, деган тушунча пайдо бўлиб қолиши эҳтимоли туғилар эди. “Ёки бекор қилмасдан қолдирсак” иборасининг ишлатилиши билан шу эҳтимол барҳам топиб, биз бекор қилинадиган оятлар ҳам, бекор қилинмайдиган оятлар ҳам борлигига амин бўламиз.

Аллоҳ Таъолонинг (أَوْ مِثْلِهَا ) деган сўзи ҳақиқий маъносида. Яъни, ўша бекор қилинган оятга ўхшаган бир оятни олиб келамиз. (بِخَيْرٍ مِنْهَا ) деган сўзини эса ҳақиқий маъносида қўллаб бўлмайди. Негаки, бир оятдан яхшироқ яна бир оят бўлмайди. Ҳаммаси Аллоҳнинг каломи. Шунинг учун бу ерда мажозий маънога кўчамиз. Яъни бу ерда ҳукм деган сўз хазф қилинган (яъни яширин), деб эътибор қиламиз. Бекор қилинган оятдан олинган ҳукмдан кўра яхшироқ ҳукмни ифода қиладиган бир оятни олиб келамиз. Демак, бу оятдан бир оят бекор қилинса, унинг ўрнига ўзига ўхшаган ёки ундан ифода қилинган ҳукмдан кўра яхшироқ ҳукм ифода қилиш мумкин бўлган бошқа бир оят олиб келинади, деган маънони тушунамиз.
Ҳукм деган сўз яширин, хазф қилинган деган гапимизга, яъни оятда яширин сўзлар бор бўлиши мумкинлигига қуйидаги оятдаги ҳолат далил бўлади:

“وَاسْأَلِ الْقَرْيَةَ – ва шаҳардан сўра” (Юсуф. 82) Шаҳардан сўраб бўлмайди. Шунинг учун бу ердаги маъно шаҳар аҳлидан, деганидир. Яъни “қишлоқ” сўзи замирида “қишлоқнинг аҳли” маъноси яширинган. Бу ерда араб тилидаги мажоз услуби ишлатияпти. Яъни бир сўз ишлатилади ва унинг замирида бошқа бир маъно назарда тутилади.

“وَأُشْرِبُواْ فِي قُلُوبِهِمُ الْعِجْلَ – кўнгиллари фақат бузоққа ибодат қилиш билан тўлади”. (Бақара. 93) ояти ҳам шу қабилдандир. Яъни бузоқни қалбга қуйиш мумкин эмас. Шунинг учун бу ердаги маъно бузоқни яхши кўришдир. Бу ерда ҳам худди шундай бўляпти. (نَأْتِ بِخَيْرٍ مِّنْهَا  ундан яхшироғини келтирамиз) яъни бир оятдан бошқа бир оят яхшироқ бўлмайди. Шунинг учун бу ердаги маъно биринчи оятнинг ҳукмидан яхшироқ ҳукмни, деганидир.

Аҳкомлар борасидаги бир-биридан яхшироқлик масаласига келсак, бу иш қуйидаги тарзда юз беради:

1- Нақд яхшилик. Масалан, бир ҳукм бекор қилиниб, унинг ўрнига ундан кўра енгилроқ бир ҳукм қўйилади ёки умуман ҳеч қандай ҳукм қўйилмайди. Бу ердаги яхшилик нақд яхшилик. Уни адо қилиш енгиллашгани дарҳол ҳис этилади.

2- Насия яхшилик. Бунда бир ҳукм бекор қилиниб, унинг ўрнига ундан кўра машаққати кўпроқ бир ҳукм қўйилади. Натижада унинг учун охиратда, қиёмат кунида бериладиган савоб ҳам кўпаяди. Яъни, бу ердаги яхшилик насия яхшилик, охиратда бўладиган яхшилик.

Шунга биноан, юқоридаги муборак оятнинг маъноси мана бундай бўлади: 

Аллоҳ Таъоло айрим оятларни бекор қилмасдан ўз ҳолича қолдиради. Бошқа айрим оятларни эса бекор қилади. Қайси бир оятни бекор қилса, унинг ўрнига ўшанга ўхшаган ёки ундан чиқарилган ҳукмдан кўра яхшироқ ҳукм чиқариш мумкин бўлган бошқа бир оятни олиб келади. Ҳукмдаги яхшилик юқорида айтиб ўтганимиздек, ё нақд бўлади, яъни шу дунёда бир енгиллик бўлади ёки насия бўлади, яъни бу дунёда бироз оғир бўлса ҳам охиратда ажру савоблар кўпроқ бўлади.

أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللّهَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ * أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللّهَ لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِن وَلِيٍّ وَلاَ نَصِيرٍ

 “Аллоҳ ҳар нарсага қодир Зот эканини билмадингизми?! Еру осмонлар ёлғиз Аллоҳнинг мулки эканини ва сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст ё ёрдам бергувчи йўқ эканини билмадин­гизми?!”. Бу ердаги сўроқ, яъни сўроқ маъносини билдирувчи ҳамза тақрир учун (барқарорлаштириш, тасдиқлаш, аниқлаштириш учун) келяпти. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаратилган хитобдир. Сизга маълумки, Аллоҳ ҳамма ишга Қодирдир. Ҳамма ишлар Унинг қўлидадир. Ҳамма ишларни У бошқариб туради. Бандалари учун нима яхшию нима ёмонлигини Ўзи билади. Шунинг учун Ўзи хоҳлаган оятни бекор қилади, хоҳлаган оятни бекор қилмасдан ўз ҳолича қолдиради. Унинг ишини, буйруғини ҳеч ким рад эта олмайди. Ҳаммангиз бир бўлганингизда ҳам сизлар учун Ўша Буюк Аллоҳдан ўзга дўст ва ёрдамчи йўқдир. Бу ердаги сўроқ гап ҳам тақрир учундир. Бу Аллоҳ Таъолонинг “أَلَمْ نَشْرَحْ لَكَ صَدْرَكَ – (Эй Муҳаммад) Биз сизнинг қалбингизни (иймон ва Қуръон нури билан) кенг мунаввар қилиб қўймадикми?” (Шарҳ. 1) деган ояти кабидир. Яъни биз сизнинг қалбингизни кенг қилиб қўйдик.

Қуръон боғларига саёҳатимизнинг келгуси сонида Ислом шариатида насх (бекор қилиш) мавзусида батафсил тўхталамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

07.02.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммоларимизга нуқсонсиз муолажа истасак…

  • МАҚОЛАЛАР

    Руҳий боғланиш тўғрисида мулоҳаза

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Навид Баттни озод этилиши талаби билан Судандаги Покистон элчихонасига борди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/