Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат
بسم الله الرحمن الرحيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг аввалги сонида Бақара сурасининг 135-136-137-138 оятлар тафсири иккинчи қисм охирини кўрган эдик, бу сонда учинчи қисмни кўриб шу оятлар тафсирини ниҳоялаймиз. Кейинги сонда Бақара сураси 139-140-141 оятлар тафсирини кўриб чиқишни бошлаймиз, ин ша Аллоҳ!
3-Кейин Аллоҳ Таоло олдинги оятда зикр қилинган имон мўминларни куфр кирларидан тозалайдиган Аллоҳнинг ранги эканини, бундан кўра чиройлироқ ранг топилмаслигини баён қиляпти. У кишини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, итоат этишга, берган неъматларига шукр қилишга ундаб турадиган мўминнинг зийнатидир.
(صِبْغَةَ اللّهِ ). (الصبغة ) сўзи шу вазндаги (جِلسة ) сўзига ўхшайди. (جِلسة ) ўтиришнинг қандайдир бир тури. Сибға ҳам бўялишнинг, безанишнинг бир тури. Бу ерда бу сўз мажозий маънода келяпти. У имонга ўхшатиляпти. Имон кишини куфр кирларидан тозалаб, уни бошқа бир ажойиб, ёқимли тавсифга эга қилади. Бу иш кийимни топ-тоза ювиб, унга бошқа бир бўёқ, бошқа бир ажойиб ўта гўзал ранг беришга ўхшайди.
(وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللّهِ صِبْغَةً Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ранг бергувчи борми?). Инкор этувчи истифҳом. Яъни Аллоҳ Таолонинг ранг (бериш)идан кўра гўзалроқ ранг (бериш) йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
19.05.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ