| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Қуръондан бошқа самовий китобларнинг ҳам Аллоҳ томонидан туширилганлиги ва ушбу барча самовий китобларда оламнинг яралиши тўғрисидаги саволга жавоб

Қуръондан бошқа самовий китобларнинг ҳам Аллоҳ томонидан туширилганлиги ва ушбу барча самовий китобларда оламнинг яралиши тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
30.11.2016
0
Share:

Қуръондан бошқа самовий китобларнинг ҳам Аллоҳ томонидан туширилганлиги ва ушбу барча самовий китобларда оламнинг яралиши тўғрисидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Саида исмли мухлисамиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Мендаги савол қуйидагича, жин ва шайтонлар ўртасидаги саволга жавобларингизни ўқидим ва жуда яхши чиқипти. Лекин мен шайтонни азозил фариштаси бўлган деб билар эдим. Кейин бу нарса христианлар китобларида келганини айтишди. Шундан келиб чиқиб савол пайдо бўлди, яъни христианлар китоби хам Оллох томонидан туширилган. Бундай тушунчалар икки хил берилмаслиги керакку. Оламнинг яралиши борасидаги ривоятлар хамма мукаддас китобларда бир хил эмасми. Мухаммад(с.а в.)нинг охирги хақ динни ёйиши, охирги пайгамбар эканлиги христианлар китобининг аслида бор экан. Шуларни батафсил ёритиб берсангизлар?

                                                                                                Саида 05.06.2016й

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи.

Азозил ҳақида.

Азозил исми яҳудий дини китобларида келади, ўша китобларга кўра, Азозил бу –яратувчи Худонинг зулмига қарши инсонларни жангга қўзғаган, инсонларни Худосизликка ўргатган, одамлар орасида шаҳвоний бузғунчилик тақралишига сабаб бўлган, аёлларга макр ҳийла қилиш ва пардозланишни ўргатган фаришта. Яҳудийларнинг ўша китобларидаги даъволарига кўра, Азозил Худога қарши жанг қилганидан кейин, Худонинг ғазабига учраган ва қаттиқ зулматли тоғлар қаърига зиндонбанд этилган. Ва фаришталикдан ҳам маҳрум қилинган, дейилади.

Ислом оламида эса, Ислом цивилизацияси даврининг охирларида, яъни кейинги 400-500 йиллар ичида, Исломий мабда билан яшаётган уммат ўз мабдасига етарли амал қилмай қўйиши, Ислом Халифалиги ҳам, ушбу мабдага тўлиқ амал қилмай жамиятни бошқариши натижасида, мусулмонлар жамиятдаги оммавий фикр тушунчаларга турли асоссиз хурофотлар, ёлғон тўқималар қўшилиб кетган. Бунга шиалардаги 12 имом тушунчасини мисол қилиш мумкин, яъни 12 имом тушунчаси аслида Христианлардаги Исус Христоснинг 12 ёрдамчилари тўғрисидаги тушунчалардан келиб чиққан. Ва яна ушбу Азозил фариштаси шайтонга айланиши тўғрисидаги тушунчалар ҳам бунга мисол бўлади. Яъни мазкур хурофотларни мусулмонлар оммасида кенг тарқалиши натижасида Ислом динидаги шайтон тушунчасига ана шу Азозилни аралаштириб юборилган.

Азозил тўрғисидаги гаплар христианлар китобларида эмас, яҳудийлик дини китобларида келган, лекин бу гапларнинг биронтаси ростликка, ҳақиқатга заррачалик ҳам яқин келмайди, чунки яҳудий роҳиблар уларга нозил қилинган китобларни бутунлай ўзгартириб ташлашган, яъни асл ҳолидан буткул бошқача бўлиб кетган. Бу тўғрида қуйида батафсил гапириб ўтаман.

Христанлар ва яҳудийлар китобларини Аллоҳ томонидан туширилганлиги тўғрисида.

Азозил мавзуси христианлар китобларида эмас, яҳудийлик дини китобларида келгани ойдинлашганидан кейин, мавзуни насронийлик (христианлик) дини ва яҳудийлик дини китоблари ҳақида олиб боришимиз мумкин.

Нафақат бошқа динлар мавзуси, балки ҳар қандай мавзудаги муаммоларга ечим излашда биз мусулмонлар, албатта, ўзимиз ишонган, иймон келтирган ақидамизга асосланган ҳолда саволлага жавоб излаймиз, зеро ушбу ақидамиз ер юзида пайдо бўлган, ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммоларга тўлиқ ечимларни берган. Шу жумладан, ушбу бошқа динлардаги китоблар тўғрисида ҳам Роббимиз Аллоҳ Таъоло Ўзининг муқаддас китоби Қуръони Каримда қуйидагиларни айтган.

نَزَّلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَأَنْزَلَ التَّوْرَاةَ وَالْإِنْجِيلَ * مِنْ قَبْلُ هُدًى لِلنَّاسِ وَأَنْزَلَ الْفُرْقَانَ ۗ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ۗ وَاللَّهُ عَزِيزٌ ذُو انْتِقَامٍ

 “Сизга (эй Муҳаммад), ўзидан аввал тушган китобларни тасдиқловчи бўлган бу Китобни (Қуръонни) ҳақ билан нозил қилди. Илгари одамларни ҳақ йўлга ҳидоят қилиш учун Таврот ва Инжилни туширган эди. (Энди эса) ҳақ билан ноҳақни ажратгувчи (Қуръонни) нозил қилди. Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчи кимсалар учун шубҳасиз қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ қудрат эгаси ва интиқом соҳибидир”. (Оли Имрон. 3-4)

وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ ۖ فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ ۚ

 “Сизга эса (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!” (Моида. 48)

Ушбу оятлардан билиндики, Аллоҳ Таъоло охирги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин ўтган пайғамбарларига ҳам, хусусан Исо ва Мусо алайҳимуссаломларга, одамларни Аллоҳнинг бирлиги, ягона яратувчи экани ва Унинг нозил қилган кўрсатмалари билан жамиятларни бошқариш кераклигига чақирувчи илоҳий китобларни туширган. Ва буни Қуръон тасдиқлаб келмоқда. Лекин Қуръон бу китобларни тасдиқлагани у китоблардаги хозир бизлар кўриб турган маълумотларни рост эканини билдирмайди, мазкур оятлардаги Қуръоннинг тасдиқлаши, фақатгина баъзи пайғамбарларга Аллоҳ китоб туширгани рост эканини билдиради холос. Аммо уларнинг рост ёки ёлғонлиги тўғрисида қуйида мулоҳаза қиламиз.

Яҳудий ва насронийлар уларга берилган китобларни ўзгартириб, бузиб ташлаганликлари тўғрисида

Энди ушбу китоблардаги келган хабарлар ростми, уларга ишониш мумкинми, деган савол қоляпти. Бу тўғрида Аллоҳ Таъоло Қуръоннинг бир неча ўринларида айтиб, яҳудий ва насронийлар уларга туширилган китобларни ўзгартириб, бузиб ташлашганини таъкидлаган.

أَفَتَطْمَعُونَ أَنْ يُؤْمِنُوا لَكُمْ وَقَدْ كَانَ فَرِيقٌ مِنْهُمْ يَسْمَعُونَ كَلَامَ اللَّهِ ثُمَّ يُحَرِّفُونَهُ مِنْ بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

 “Уларнинг иймонга келишларига орзуманд бўласизми (эй мўъминлар)?! Ҳолбуки улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшитадилар (уларга туширилган ўзларининг китобларида эшитадилар), сўнгра уни англаб етганларидан кейин билиб туриб ўзгартирадилар”. (Бақара. 75)

يُحَرِّفُونَ الْكَلِمَ عَنْ مَوَاضِعِهِ ۙ وَنَسُوا حَظًّا مِمَّا ذُكِّرُوا بِهِ ۚ

 “Улар (Тавротдаги Муҳаммад алайҳис-саломнинг пайғамбар бўлишлари ҳақидаги) сўзларини ўз ўринларидан ўзгартирадилар,  ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан эса (кўп) ҳиссасини унутиб юборганлар”. (Моида. 13)

وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ إِذْ قَالُوا مَا أَنْزَلَ اللَّهُ عَلَىٰ بَشَرٍ مِنْ شَيْءٍ ۗ قُلْ مَنْ أَنْزَلَ الْكِتَابَ الَّذِي جَاءَ بِهِ مُوسَىٰ نُورًا وَهُدًى لِلنَّاسِ ۖ تَجْعَلُونَهُ قَرَاطِيسَ تُبْدُونَهَا وَتُخْفُونَ كَثِيرًا ۖ وَعُلِّمْتُمْ مَا لَمْ تَعْلَمُوا أَنْتُمْ وَلَا آبَاؤُكُمْ ۖ قُلِ اللَّهُ ۖ ثُمَّ ذَرْهُمْ فِي خَوْضِهِمْ يَلْعَبُونَ

 “(Яҳудийлар): “Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас”, деган пайтларида, Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Айтинг: “Мусо кишиларга ҳидоят ва нур этиб олиб келган, уни сиз қоғозга тушириб олиб, баъзисини зоҳир, кўпини махфий қилган; ва сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?! Аллоҳ” деб айт. Сўнгра уларни тек қўй, шунғиган нарсаларида ўйнайверсинлар. (Нима учун Тавротни Мусога Аллоҳ нозил қилганини тан оладилар, бироқ Қуръонга келганда, Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган йўқ, дейдилар?! Ёки Таврот ҳам нозил бўлмаганми?! Йўқ, ундай эмас, “Таврот”ни Аллоҳдан нозил бўлган илоҳий китоб, деб биладилар. Яҳудийлар Тавротни ёзиб олишгач, ундан ўзларига мувофиқ ўринларни одамларга кўрсатишар, мувофиқ келмаган ўринларини эса, махфий тутишар эди)”. (Анъом. 91)

الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ ۖ وَإِنَّ فَرِيقًا مِنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

 “Биз китоб нозил қилган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни ўзларининг илоҳий китобларида у ҳақда ўқиганлар.) Ва албатта, улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни беркитадилар”. (Бақара. 146)

وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقًا يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُمْ بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَيَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

 “Улардан (яҳудийлардан) яна бир гуруҳи борки, сизлар Китобдан (Тавротдан) бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун Таврот китобини тилларини бураб (бузиб-ўзгартириб) ўқийдилар ва Аллоҳнинг ҳузуридан келмаган (ўзларининг сўзларини) “Аллоҳнинг ҳузуридан келган”, дейдилар. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзлайдилар”. (Оли Имрон. 78)

فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَٰذَا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلًا ۖ فَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا يَكْسِبُونَ

 “Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра озгина қийматга сотиш учун: “Бу китоб Аллоҳ ҳузуридан келди”, дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлгай, бас, ёзган нарсалари уларга халокат бўлгай, топган фойдалари уларга ҳалокат бўлгай”. (Бақара. 79)

Бундан ташқари яна бир неча оятларда Аллоҳ яҳудий ва насронийлар уларга берилган китобларни арзимаган нарса эвазига сотиб ўзгартирганларини айтган. Бу ўринда юқорида келтирилган оятлар етарли менимча. Ушбу мавзуда жуда кўплаб ҳадислар ҳам келган бўлиб, биргина саҳиҳ ҳадисни келтириш кифоя.

فَلَمَّا قَدِمَ مُعَاذَ بن جَبَلٍ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ سَجَدَ لَهُ، فَقَالَ:"مَا هَذَا يَا مُعَاذُ؟"فَقَالَ: إِنِّي قَدِمْتُ الشَّامَ، فَرَأَيْتُ الْيَهُودَ يَسْجُدُونَ لِعُلَمَائِهِمْ وَأَحْبَارِهِمْ، وَرَأَيْتُ النَّصَارَى يَسْجُدُونَ لِقِسِّيسِيهِمْ وَرُهْبَانَهُمْ، فَقُلْتُ: مَا هَذَا؟ قَالُوا: تَحِيَّةَ الأَنْبِيَاءِ، فَقَالَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ:"كَذَبُوا عَلَى أَنْبِيَائِهِمْ كَمَا حَرَّفُوا كِتَابَهُمْ، لَوْ أَمَرْتُ أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لأَحَدٍ لأَمَرْتُ الْمَرْأَةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِهَا

 Муоз ибн Жабал Шомга бориб келганидан кейин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келганда, у кишига сажда қилиб, олдиларига оёқлари олдига ётди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Эй Муоз, бу нима қилганинг?” деб сўрадилар. Муоз “Шомга бордим, яҳудийлар олимлари ва роҳибларига хурмат қилиб сажда қилишар экан, насронийлар роҳибларига эхтиром қилиб сажда қилишар экан. Улардан “Нега бундай қиласизлар” деб сўрадим, улар “Пайғамбарларга шундай эхтиром қилинган (шунинг учун олимларга шундай қиламиз)” дейишди. Шунда Пайғамбар солллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳудди китобларини ўзгартирганларидек, Пайғамбарларига ҳам тухмат қилишибди. Агар бирон инсонни бошқа инсонга сажда қилишга буюрадиган бўлганимда, аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим” дедилар. Табароний ва Ҳокимлар ривояти. Бухорий ва Муслим шартларига кўра саҳиҳ.

Хулоса:

Хулоса қиладиган бўлсак, Қуръондан бошқа самовий китобларда нима айтилган бўлишидан қатъий назар, уларни яҳудий ва насроний олимлар бузиб ўзгартириб ташлашган. Яъни уларда келган гаплар нимани англатишидан қатъий назар, у гапларни мусулмон одам ишониладиган хабар сифатида қабул қилиш жоиз эмас, чунки Аллоҳ уларни ана шундай номақбул ишлар қилганлари учун лаънатлаганини айтган. Шунинг учун оламнинг яралиши тўғрисида фақатгина ўзимиз ишонган Қуръони Каримга ишонишимиз тўғри бўлади, бошқа китоблардаги маъумотлар, агарчи баъзилари Қуръондаги маълумотларга мос келиб қолса ҳам, уларни қабул қилинмайди, эътиборга олинмайди.

Яҳудийлар ва насронийлар китобларида Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбар экани тўғрисида хабарлар келган, лекин яҳудий ва насоролар буни инкор қилиш учун, ўша китобларини ўзгартириб бузиб юборишган. Бу тўғрида Аллоҳ Таъоло бир неча оятларда айтиб ўтганини юқорида кўриб ўтдик. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

08.06.2016й.

TagsбошқакитобларсамовийҚуръондан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва ҳаёт

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни Ислом билан бирлаштириш хавфлими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Келиб ўрнашиб олиш ва АҚШнинг яҳудийлар давлати билан муносабати

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/