Ўрта Осиё тоғутлари ўз фуқаролари ҳақларига ҳиёнат қилишда давом этмоқдалар

بسم الله الرحمن الرحيم
Ўрта Осиё тоғутлари ўз фуқаролари ҳақларига ҳиёнат қилишда давом этмоқдалар
Ҳеч кимга сир эмаски, Ўрта Осиё давлатлари ҳукуматлари аксари мусулмон бўлган ўз фуқароларининг ҳақлари ҳисобланадиган табиий бойликларни сотиб, тушган маблағни чўнтакка уришмоқда. Бу борада, айниқса, Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати юзсизларча иш қилмоқда. Бу ҳукумат табиий бойликлар савдосидан келаётган маблағлар қаерга, нима мақсадда сарф қилинаётгани тўғрисида халққа умуман ҳисобот бермайди. Худдики бу бойликлар ўзининг шахсий мулкидек. Шу ўринда, мавзуга оид бўлган бир хабарни келтирамиз:
“Жорий йил биринчи чорагида “Марказий Осиё – Хитой” газ қувурига 10,6 миллиард куб метр газ оқизилди. Синхуа расмий агнтлиги берган хабар МО мамлакатлари ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда Хитойга 33 фоизга кўпроқ газ етказиб берилганини англатади.
Туркманистонда бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан ўтадиган қувур Хитойга 2009 йилдан бери газ етакзиб беради. Ўзбекистон 2010 йилда Хитойга газ сота бошлашини эълон қилган. Расмий маълумотларга кўра, 2012-2015 йиллар оралиғида Ўзбекистон Хитойга жами 6,5 миллиард куб метр газ сотган.
Бу йилги ўсиш қайси мамлакатлар ҳисобидан таъминлангани Синхуа хабарида келтирилмаган.
Умумий узунлиги 1830 километр бўлган магистралнинг учта линияси йилига жами 55 миллиард куб метр газ ўтказиш қувватига эга.
2014 йилда қувурнинг 4 линиясини қуриш бошланган ва 2020 йилга қадар тугатилиши кутилмоқда.
2009 йилдан 2016 йилнинг март ойи охирига қадар мазкур қувур орқали жами 140 миллиард куб метр газ етказиб берилган”. (“Озодлик” сайти 18.04.2016)
Кўриб турганимиздек, Ўрта Осиё давлатлари ҳукуматлари, айниқса, Ўзбекистон ҳукумати йилдан йилга Хитойга газ сотиш ҳажмини ошириб келмоқда. Гарчи ўз фуқаролари йил бўйи, айниқса, куз-қиш мавсумида газ етказиб берилмаслигидан жуда қийин аҳволда қолаётган бўлсаларда, ҳукуматнинг бу билан умуман иши йўқ. Аксинча, худди ўз халқи устидан кулгандек газ сотиш ҳажмини мунтазам ошириб келмоқда. Шунинг учун, Ўзбекистон мусулмонлари олдида газ ўрнини бошқа ёқилғи билан қоплаш масаласи кўндаланг бўлмоқда. Табиийки, бу ортиқча ҳаражат ва ташвиш келтириб чиқаради. Ҳукуматга эса айнан шу нарса керак, токи халқ ўз муаммолари билан банд бўлиб, ҳукумат сиёсати тўғрисида фикрлай олмайдиган тарзда ҳаёт кечирсин, ўз ҳаққини талаб қилишга журъат қилмасин.
Яқинда тикланажак Халифалик давлатида табиий газ каби бойликлар қандай тасарруф қилиниши борасида Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Халифалик давлатида моллар” китобида қуйидагилар келтирилади:
Жамоат мулки маҳсулотларини ва киримларини тарқатишда халифа қуйидагича йўл тутиши мумкин.
Биринчи: умумий мулкка тааллуқли нарсаларга сарфланади:
1) Жамоат мулки девонига, биноларига, идора қайдномаларига, текширувчиларига ва ишчиларига;
2) Маслаҳатчиларга, мутахассисларга ва нефт, газ конларини қазиб, очиб, буларни ишлаб чиқариш, қайта ишлашда ва сувни чиқариб етказишда ва электр ишлаб чиқариш, уни етказишда хизмат қилувчи ишчиларга;
3) Асбоб-ускуна, заводларни ва нефт, газни чиқариб, тозалаш учун ва конларни ишлаб чиқариб, тозалаб, истеъмолга яроқли қилиш учун лозим бўлган нақлиёт воситаларини сотиб олишга ҳамда жамоат мулкининг муайян нарсаларини қайта ишлаб ундан фойдаланиш учун лозим бўлган асбоб-ускуна ва заводларга;
4) Сувни чиқариб тортувчи асбобларга, сувни етказувчи трубаларга;
5) Электр пайдо қилувчи генераторларга, электр станцияларга, уларнинг симёғоч ва симларига;
6) Поездлар, трамвайларга;
Бу сарфларнинг ҳаммаси жамоат мулкига ва жамоат мулки идораларига ва ундан фойдаланиш учун қайта ишлашга тааллуқли бўлади. Шунинг учун буларни барчасига жамоат мулки киримларидан сарф қилинади…
Иккинчи: Умумий мулкни унинг киримларига эга бўлган мусулмонларга тарқатиш: Бунда халифа муайян шакл билан чекланмайди. Халифа сув, электр, нефт, газ каби мусулмонлар ўз уйларида, бозорларида муҳтож бўлган нарсаларнинг барчасини бепул тарқатиши жоиздир. Халифа мусулмонларга жамоат мулки фойдаларининг нақд пулини тарқатиши жоиз бўлгани каби, нақд жамоат мулкини ўз таннархига ёки бозор нархи билан сотиши ҳам жоиздир. Буларнинг ҳаммасида халифа мусулмонларга яхшилик ва манфаат бор деган раъйи асосида иш юритади…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
04.05.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ