Ўзбек режими ҳижобга қарши курашни давом эттирмоқда!

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Ўзбек режими ҳижобга қарши курашни давом эттирмоқда!
Яқинда ижтимоий тармоқларда қуйидаги хабар тарқалди:
ID-карта учун рўмолда расмга тушиш мумкинми? ИИВ жавоб берди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 январидан Ўзбекистонда биометрик паспорт ўрнига ID-карталар бериш бошланди. Шахсни тасдиқловчи идентификация карталари бериш бошланиши билан фуқаролар орасида ID-карта учун рўмол билан суратга тушиш мумкинми, деган савол пайдо бўлди.
Ушбу саволга ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ходжаев жавоб берди.
“Президентимизнинг Ўзбекистон фуқароларини хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш ҳақидаги қарорида ҳамда ID-карталар бериш билан боғлиқ бўлган 6065-сонли фармонида барча нормалар келтирилган. Унга кўра фуқароларимиз биометрик паспорт ёки ID-карта учун расмга тушаётганда бош кийимда ёки кўзойнакда тушишлари чекланган. Сабаби бу халқаро ҳамжамиятда белгиланган норма ҳисобланади. Aгар фуқаро бош кийимсиз ёки кўзойнаксиз тушишдан бош тортса, маълумотларни қабул қилиш пункти уларга ID-картани ёки биометрик паспортни расмийлаштиришда рад жавобини бериши мумкин. Бу юқорида таъкидлаб ўтилган қарор ва фармонда белгиланган”, дейди Шуҳрат Ходжаев
Изоҳ: Бу жавобдан Ўзбекистондаги режим аёлга ғарбча нуқтаи назардан қараши яққол кўриниб турибди. Ислом ҳазоратида аёл кўз қорачиғидек авайлаб, асралиши лозим бўлган ор-номусдир! Ғарб ҳазоратида эса аёлга эркаклар шаҳвоний ҳирсини қондирувчи бир товар сифатида қаралади! Ғарб ҳозирда Ислом Умматига қарши сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ҳужум билангина чекланиб қолмай, ҳазорий кураш ҳам олиб бормоқда. Бу курашда Исломий юртлардаги қўғирчоқ режимлар кофир ғарб “найзаси” нинг учларидир. Душман қўшинлари юртни қўриқлаб турган қалъа-истеҳкомларни бирма-бир вайрон қилиб, юртни эгаллагани каби, кофир ғарб қўшини бўлган бу режимлар аёл ор-номуси, иффати, шарафининг қалъа қўрғони бўлмиш ҳижобини ечиб олиб, уни инсонийлигидан маҳрум этиб, ғарбдаги каби бир товарга айлантирмоқчи!
Ғарб Ислом ҳазоратидан ўлгудек қўрқади. Таниқли америкалик муфаккир сиёсатчи Самуэл Хантингтон ўзининг “Ҳазоратлар тўқнашуви” номли китобида бундай деб ёзган эди: “Ислом Ғарбнинг тирик қолишини шубҳа остига қўйган ягона цивилизациядир”!! Шунинг учун Ғарб Ислом ҳазоратининг ҳар қандай кўринишига қарши қаттиқ курашади. Шуҳрат Ходжаев ўзининг юқоридаги жавобида: “Сабаби бу халқаро ҳамжамиятда белгиланган норма ҳисобланади.” деб кўрсатиб ўтганлиги бежиз эмас. Ўзбек режимининг ҳижоб, соқол қўйиш, кўпхотинлик, болаларнинг диний таълим олиши каби Исломий тушунчаларга қарши курашаётгани сабабини ана шундан қидириш лозим. Энди шундай савол туғилади: ўша халқаро ҳамжамият бизга нима келтиради? Фаҳш, зино, баччавозлик, валадизинолар ва бошқа хилма-хил разолатларни келтиради, холос! Келинг рақамларга мурожаат қилайлик. Евростатнинг 2011 йилдаги маълумотларига кўра, Францияда 55% бола никоҳсиз туғилган бўлса, Британияда 46,9%, Бельгияда 49% бола никоҳсиз туғилган. Россияда эса 2010 йилда ҳар уч боланинг биттаси никоҳсиз туғилган. Ўзбек режими тақлид қилаётган халқаро ҳамжамиятнинг аҳволи мана шу! Бу албатта ғарб демократиясидаги эркинликларнинг сассиқ меваларидир. Кофир ғарб ўзининг мана шундай ҳаёт тарзини бизга сингдирмоқчи ва ғарбча “ислом”ни пайдо қилмоқчи бўляпти. Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Жек Стро бундай деган эди: “биз британиялик мусулмонларнинг ва уларнинг бошқа европалик диндошларининг бизнинг демократик ҳаёт тарзимизга янада кўпроқ ассимляция бўлишини (аралашиб, бир бўлиб кетишини) истаймиз. Вақт ўтиши билан европача исломга ўта зарурат борлиги кўринади”! Киши Ғарбнинг бу уринишини Ўзбекистонда ЛГБТга рухсат берилишга бўлган ҳаракатларда (ВВС 2018 йил сентябр ойида АҚШдаги гей ўзбеклар Мирзиёевга мурожаат қилиб, эркинлик сўрашгани ҳақида хабар тарқатган эди) кузатиши мумкин. Буни яна масалан яқинда Тошкеннинг Хасти Имом майдонида рўй берган гейлар хуружида ва болалар боғчасидан тортиб, олий таълимгача жинсий тарбия таълими киритилиши ҳаракатларида ҳам кўриш мумкин. Масалан сенат раиси Танзила Нарбаева болалар боғчасидан тортиб олий таълимгача жинсий тарбиядан таълим берилиши зарурлигини таъкидлади!
Шуни ҳам айтиш керакки, ҳатто ўзбек режими тақлид қилаётган ўша ғарбда ҳам паспорт учун ҳижобда суратга тушиш мумкин! Масалан Швеция қонунчилигида паспорт учун суратларда чодра (яъни ҳижоб) нормал ҳол, фақат ниқоб мумкин эмас. Полиция бошқармаси ўз ходимларига салла, ҳижоб каби альтернатив бош кийимларни кийиш рухсатини берган. Шенген зонасига аъзо мамлакатлар элчихоналари виза учун фотосуратларни ҳеч қандай чекловсиз қабул қилади. Улар учун аёлнинг визани расмийлаштириш учун ҳижоб билан тушган фотосуратни олиб келиши оддий ҳол бўлиб, ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.
Хулоса ўрнида шуни айтамизки, шаръий либоснинг ягона шаръий сабаби Аллоҳ Субҳанаҳу муслима аёлга бу либосни кийишни буюрганидир. Яъни у бир шаръий ҳукмдир. Муслима аёл Аллоҳ Субҳанаҳунинг бу амрига итоат этиб, бу либосни кийиш билан Аллоҳга ибодат қилган бўлади, Аллоҳ ризолигини қозонади, охиратда улкан савобга эга бўлади. Ислом ўзининг аҳкомлари билан покиза жамиятни барпо қилади. Бу жамиятда инсонларнинг нафақат жонлари ва моллари, балки ор-номуслари, иффатлари ҳам омонда бўлиб, хотиржам ҳаёт кечирадилар.
يَا بَنِي آدَمَ لَا يَفْتِنَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ كَمَا أَخْرَجَ أَبَوَيْكُم مِّنَ الْجَنَّةِ يَنزِعُ عَنْهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوْآتِهِمَا ۗ إِنَّهُ يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْ ۗ إِنَّا جَعَلْنَا الشَّيَاطِينَ أَوْلِيَاءَ لِلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ
“Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин). Албатта Биз шайтонни иймонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз.” (Аъроф: 27).
Ҳизб ут–Таҳрир марказий медиа радиоси учун Абу Халил ёзди – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб