| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Ўзбек режимининг журъатсизлиги бадалини яна мусулмон халқимиз тўлайдими?

Ўзбек режимининг журъатсизлиги бадалини яна мусулмон халқимиз тўлайдими?

By htadmin
13.05.2025
1841
0
Share:

Хабар ва изоҳ

Ўзбек режимининг журъатсизлиги бадалини яна мусулмон халқимиз тўлайдими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар: Россиялик ҳарбийларнинг ихтиёрий равишда асирга тушишига кўмаклашувчи Украинанинг “Яшашни истайман” давлат лойиҳаси Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузган ва Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган 1110 нафар Ўзбекистон фуқароси рўйхатини эълон қилди. (gazeta.uz 30.04.2025й)

Изоҳ: Ҳа, мазкур рўйхатнинг эълон қилиниши ўзбек режимини жуда қийин аҳволга солиб қўйди. Чунки у ўрис “оға”сини рози қилиш учун Россиянинг Ўзбекистон фуқароларини жирканч услуб ва воситалар билан бегона урушга тиқишига кўз юмишда давом этиб  келди. Гарчи русларнинг шу даражада ҳаддидан ошиб кетганини кўриб, билиб турган бўлса-да, ҳеч қандай чора кўрмади. Йўқ, режим бу гал ушбу ҳолатни билмагандик, хабаримиз йўқ эди, деган важ-карсонлар билан ўзини оқлай олмайди. У айнан билиб, кўриб туриб ўзини билмасликка, кўрмасликка олди. Ўз фуқароларини бегона урушда “тўп гўши” қилинаётганидан ҳимоя қилмади, ҳатто бармоғини қимирлатиб ҳам қўймади. Ҳолбуки, Россия-Украина урушига, фронт чизиғига мажбуран олиб кетилганлар ва уларнинг яқинлари Худонинг зорини қилиб шахсан президент Мирзиёевга ёрдам сўраб ялиниб-ёлвориб қилган мурожаатлари ижтимоий тармоқларда кўпдан бери тарқалиб ётибди.

Ўзбек режими ҳозирги пайтда шунақанги қийин аҳволга тушиб қолдики, энди ўзи “пиширган ош”ни айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ўзи ейишига тўғри келади. Чунки бу вазиятга назар ташласак, қуйидагилар аён бўлади:

1. Россия тарафида жанг қилган ёки қилаётган ўзбекистонликларнинг рўйхатини Украина тарафи эълон қилди. Демак, бу маълумотнинг очиқ-ошкор бўлиб кетиши коллектив Ғарб, хусусан, Америка манфаатларига хизмат қилади. Ва бу рўйхат айнан Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 80 йиллиги нишонланиши арафасида эълон қилингани ҳам бежизга эмас. Афтидан, “кузир карта”ни ишга солиш вақти келганга ўхшайди. Бу нарса Россия-Ўзбекистон муносабатларига совуқлик тушириши аниқ. Албатта, бу рўйхат кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ. Катта эҳтимол билан у аввалдан тузиб келинган ва керакли вақтда ишга туширилди. Энди Америка ўзбек режими йўл қўйган бу катта хатони хоҳлаган пайтида босим қилиш қуролига айлантириб олади.

2. Рўйхат эълон қилинганидан кейин ўзбек режими шоша-пиша қандайдир чоралар кўришга киришиб кетди. Масалан, 2 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётганидан хавотирда эканлиги билдирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ваколатли органлари Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар фуқаро ҳақидаги маълумотларни текширишни бошлади, деб хабар қилди ТИВ “Газета.uz”га. Маълумот тасдиқланса, ёлланма аскарлар юртга қайтгач, тегишли чоралар кўрилади. Бироқ бу чораларга режимнинг ўзини оқлаш ва ҳимоя қилиш ҳаракатлари сифатида қаралади, холос. Шунинг учун ҳатто мусулмон халқимиз ҳам ўзбек режимининг ўрисга қарши журъат қилишига ишонмаяпти. Ўзбек режими ўз фуқаролари тақдирига беписандлигича қолаётгани етмаганидек, хатосини тан олиш ўрнига яна ўзини оқлашга уриняпти. Чунки агар шундай бўлмаганида, яна фуқароларини жазолаш билан таҳдид қилиш ўрнига, мард бўлиб, хатосини тан олган, ўз халқидан кечирим сўраб, хатосини тўғрилаш учун жиддий қадамлар ташлаган бўларди. Ўрис “оға”сининг қош-қовоғига қараб ўтирмасди. Чунки хатони ювиш Россияга ожизона ва “юмшоқ супурги” бўлиб муомала қилишда давом этишни эмас, балки кескинлик ва муросасизлик билан кофир ўрисни таҳқирловчи ҳатти-ҳаракатлар қилишдан тийиб қўйишни тақозо қилади. Афсуски, ўзбек режимида бундай қатъият кўринмаяпти.

3. Энг асосийси, бундай ҳолатда ютқазадиган яна мусулмон халқимиз бўлади. Чунки Ғарб, хусусан, Америка энди бу “кузир карта”ни ишга солишни босим ўтказиш қуроли қилиб олиб, ўзбек режимидан ён беришни талаб қилиш имкониятига эга. Бундай ён бериш юз берса, юртимизда Ғарбнинг фасод демократияси янада кенгроқ қулоч ёйиб, ҳар тарафга бузуқчилик тарқатиши, бойликларимизни талон-талож қилиши янада кучайиши ҳеч гап эмас. Жумладан, Америка ҳозирда Ўзбекистоннинг муҳим минерал ресурсларига кўз олайтиряпти. Бошқа томондан эса, ўзбек режими “қуллик синдроми”дан азият чекиб келяпти. Унинг учун кимгадир қуллик қилиш – озод бўлиш, ўз қарорига ўзи эга чиқишдан кўра осонроқдек туюлади! Бу режим Америка, Франция бошлиқ Европа, Россия, Хитой ва Англияни бирдек рози қиламан деб ўйлаяпти. Афсуски, бунинг иложсиз эканлигини ҳануз англаб етмаяпти. Бироқ ўзини мусулмон санаётган режимнинг кофир мустамлакачи давлатларнинг ғирром ўйинини ўйнаб, ўз халқи бошига азоб-уқубатлар ёғдираётганини кўриш эса, одамни ғазаб отига миндиради. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар кўрувчи мана шу жабрдийда халқимиз бўляпти.

Азиз мусулмон халқимиз! Аниқ билмоғимиз лозимки, қачонки ички ва ташқи сиёсатимиз Исломга асосланса, муаммоларимиз шариат аҳкомлари билан муолажа қилинса – ана шундагина Исломий Уммат куч-қудрат ва азизликка эришади. Ана шундагина анави кофир мустамлакачи давлатларнинг ифлос сиёсий ўйинлари ўлжасига айланиб қолишдан халос бўлади! Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ﴾

– “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар!”  (Анъом:153)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Медиа бўлими

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиа офиси радиоси учун

 

TagsжуръатсизликЎзбек режими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Кириллчами ёки лотинча?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Германия ва унинг Америкага қарши туриши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Франциянинг Макрон давридаги ташқи сиёсати

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/