| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ўзбек ҳукумати золим Каримов даврини қўмсамоқдами?

Ўзбек ҳукумати золим Каримов даврини қўмсамоқдами?

By htadmin
31.05.2024
0
Share:

Матбуот баёноти

Ўзбек ҳукумати золим Каримов даврини қўмсамоқдами?

بسم الله الرحمن الرحيم

Минг афсуслар бўлсинки, “Янги Ўзбекистон” дея оғиз кўпиртираётган ўзбек ҳукумати ҳам, 2016 йилда иқтидорга келиб Каримов режимининг зулматли даврини “ахлат тузум” деб атаган Шавкат Мирзиёев ҳам яна ўша шармандали даврни қайтаргиси келиб қолган кўринади. Афтидан, Каримов режимининг шафқатсизлиги ва айни дамда нодонларча, балки телбаларча Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашиб обрў топмагани, қайтанга бутун дунёга  шарманда  бўлгани  ва  унинг  ўзи  ҳам  охир-оқибат  аянчли  ўлим  топганидан ҳозирги ҳукумат етарлича ибрат олмади. Акс ҳолда ноҳақдан қамалиб, узоқ йиллар давомида оғир шароитларда, қаттиқ жисмоний ва руҳий босимлар остида сақланган мўминларни – улар  озодлик ҳавосидан ҳали тўйиб нафас олиб улгурмасларидан туриб – яна қайта маҳкамага тортармиди?! Ушбу мазлум биродарларимизнинг ягона “айби” – “Роббим Аллоҳ” деганлари, юртимиз мусулмонларини, ҳукумат бошиларини ва меҳроб эгалари бўлмиш имом-домлаларни – ҳамма-ҳаммасини Аллоҳнинг ҳукмларини яна ҳаётга қайтаришга чақиришлари бўлган эди. Мана, уларнинг катта бир гуруҳи устидан яна янги суд жараёнлари кетмоқда. Ушбу 23 нафар эр йигитларнинг исми шарифларини тўлиқ келтирамиз: 

1. 1969 йилда туғилган Раҳматов Анвар Саматович;  

2. 1962 йилда туғилган Раҳимов Ибодулло; 

3. 1972 йилда туғилган Фазилбеков Давронбек;  

4. 1973 йилда туғилган Шамсиев Олим Туляганович;  

5. 1963 йилда туғилган Абзалов Маҳмуд Дадабаевич; 

6. 1971 йилда туғилган Абдуллаев Забиҳулла Халиллулаевич;  

7. 1980 йилда туғилган Гафуров Бахтиёр Талатович;  

8. 1968 йилда туғилган Ҳикматов Фахритдин Шарафович;    

9. 1968 йилда туғилган Агламов Исамитдин Джалалович;  

10. 1972 йилда туғилган Юлдошев Анваржон Сабитович;  

11. 1971 йилда туғилган Мирзахметов Отабек Абдухалилович;  

12. 1962 йилда туғилган Камалов Хайрулла Абдуллаевич;  

13. 1975 йилда туғилган Мирзахмедов Машраб Шамильевич;  

14. 1973 йилда туғилган Ашрапов Садриддин Салахиддинович;  

15. 1969 йилда туғилган Маҳмудов Дилмурод Рахимович;  

16. 1983 йилда туғилган Алимуҳамедов Азиз Агзамович;  

17. 1973 йилда туғилган Низамов Мурат Тахирович;  

18. 1965 йилда туғилган Мирталибов Абдураззок Абдупаттахович;  

19. 1985 йилда туғилган Тулаганов Мирзохит Мирвохидович;  

20. 1976 йилда туғилган Мамуров Дилмурод Мухтарович;  

21. 1981 йилда туғилган Ахунжанов Умид Абдурахимович;  

22. 1974 йилда туғилган Абдураҳмонов Шавкат Абдурашитович; 

23. 1978 йилда туғилган Якубов Муроджон Нигматджанович. 

Бу йигитлар Каримов режими зулм машинасининг қурбонлари бўлишган. Уларнинг ичида энг ками 7 йил, кўпи эса 20 йилдан ортиқроқ умрини қамоқда, панжара ортида ўтказган. Қамоқда бўлган пайтларида уларга ҳеч қандай асоссиз, ўта ноинсофлик билан ва арзимас баҳоналарни рўкач қилиб, қайта-қайта янги муддатлар қўшиб берилган. Уларнинг устидаги ноинсоний шароит ва босимлар-ку алоҳида катта мавзу… Энди эса айни ўша йигитлардан бир гуруҳ яна Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва 2442-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилмоқдалар. Мазкур айблов иши бўйича, 2023 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Орадан уч ой ўтгач – 19 январда дастлабки тергов муддати 5 ойга, яъни 25 мартгача узайтирилган. Олиб борилган тергов жараёнида улар яна ўша Каримовнинг “ахлат тузуми”дан мерос қолган таҳдидлар, жисмоний ва руҳий босимларга рўбарў қилинган. Айни дамда тергов ишлари тугатилиб, Тошкентда 9 майдан суд жараёни бошланган. Йигитларнинг судда берган кўрсатмаларига кўра, уларнинг ҳар бири қўлга олинган куни бошларига қоп кийгизилиб, икки кун давомида калтакланган. Терговчиларда йигитларнинг “айбини” исботлайдиган ашёвий далил бўлмаганлиги сабабли шантаж қилиш, қўрқитиш ва руҳий босим ўтказиш орқали ўзлари ёзиб тайёрлаган айблов хулосаларига қўл қўйдиришган. Бир сўз билан айтганда, терговда биродарларимизга золим биринчи президент давридаги,  яъни 1999 йилги босимлар такрорланган. Бу ҳақда охирги суд мажлисида уларга сўз берилганда маълум қилишган. Йигитлардан бирининг        судда айтганларига кўра, агар кўрсатмаларга қўл қўймаса,  ўғлини ҳам қамоққа олишини айтиб қўрқитишган. Яна бирларининг айтишича, агар кўрсатмага қўл қўймаса, аёлини олиб келиш билан қўрқитишган. Бошқа биродаримиз сўзларига кўра, агар кўрсатмага қўл қўймаса, чет элдаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган ўғлини  элчихона орқали Ўзбекистонга олиб келиш билан таҳдид қилишган… 

Ажабланарлиси  шуки,  мана  шундай  катта  гуруҳ  устидан  суд  ва  судгача бўлган     тергов жараёни, уларнинг қўлга олиниши – буларнинг бирортаси ҳақида мамлакатдаги бирор ОАВда хабар берилмади, ёритилмади. Ҳолбуки, улар бундан бошқа майда-чуйда ишларни тафсилотларигача ёритиб, сенсация кетидан қувишга жуда  уста эдилар. Энди ушбу йигитларнинг ҳимояси учун бир оғиз гап гапиришдан ожиз қолаётган сарой уламоларидан-ку бирор ёруғлик  чиқишини кутиш амримаҳол. Зеро, улар имомлик, пешволик даъво қиладилару, бироқ Аллоҳдан кўра ўзбек режимидан – инсонлардан   кўпроқ қўрқадилар.  

Юртимизда Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ҳамон найзанинг учи бўлиб қолаётган ДХХ ва бошқа кучишлатар органларни ҳам огоҳлантирамизки, сизлар ҳам мусулмон фарзандисизлар ва сиз ушлаб бераётган, тергов қилаётган ушбу йигитлар сизнинг мусулмон ака-укаларингиз. Аслида, улар –  сиз ва сизнинг фарзандларингизни жаҳаннам ўтида куйишдан огоҳлантириш илинжидаги эзгу ниятли кишилар! Уларнинг бор-йўқ “жиноят”лари – дилларига туккан мана шу эзгу ниятлари холос. Агар сизлар арзимаган лавозим, погонингиздаги юлдузчаларнинг кўпайиши ва дунё матоҳи деб бу қилмишингизда давом этаверсангиз, огоҳ бўлинглар, сизлар ҳам айбсиз одамлардан айбдор ясаб, уларга зулм ўтказишдек ўта оғир ва катта гуноҳни содир этишда устингизда турган катталарингизга шерик бўласизлар ҳамда Аллоҳнинг олдида улар билан теппа-тенг жавоб берасизлар! Ва бу дунёда ҳам танг-бахтсиз ҳаётдан бошқа нарсага эришмайсизлар! 

Ўзбек ҳукуматига келсак, агар у қаттол Каримов режимининг  шармандали йўлини давом эттириб, бирор натижага эришаман деб ўйлаётган бўлса, қаттиқ адашади. Шафқатсизлиги билан ном чиқарган Каримов режими эплай олмаган ишни, яъни Аллоҳнинг  ҳукмларини яна ер юзида устувор бўлишига эришиш учун белни  маҳкам боғлаган Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашиб, тарафдорларини таъқиб-тазйиқларга     олиш ва қамаш билан нималаргадир эришаман,  деб ўйлаш ўта нодонлик ва сиёсий калтабинликдир. Айниқса, бу ишга Россия ёки бошқа қайсидир бир кофир мустамлакачиларнинг тавсиялари билан ва уларни рози қилиш учун қўл ураётган бўлса – бу энди янада оғир гуноҳ ва жиноятдир! Биз ўзбек ҳукуматини бундай оғир гуноҳни бўйнига олиб, Аллоҳнинг ғазабига учрашдан огоҳлантирамиз! Биз бу ҳукуматни ҳали суд ҳукм ўқимасидан, ҳали  кеч бўлмасидан ақлини йиғиб, ушбу мазлумларни зудлик билан озод қилишга чақирамиз! Етар уларнинг шунча азоб чекишгани! Етар уларнинг обрўсини тўкишга уринишлар ва уларнинг шаънига туҳмат тошларини отишлар! Улар жиноятчи эмаслар, аксинча Ўзбекистондаги мусулмонларга фақат яхшиликни истаган ихлосли,  тақволи соф йигитлардир! 

Ҳизб ут-Таҳрирга келсак, ушбу Исломий сиёсий ҳизбни унинг дўсту душманлари жуда яхши билишади. У, Аллоҳ бутун Ислом Умматига фарз қилган Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни  қайта бошлашга барча мусулмонларни чақиради. Шунингдек, у ўз даъватида фикрий ва сиёсий курашга таянади. Бугун Ислом оламида Ҳизбнинг чақириғига “лаббай” дегувчилар – Алҳамдулиллаҳ – кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Унинг бундай оламшумул чақириғи, албатта, Америка, Россия, Англия каби кофир  мустамлакачи давлатлар уйқусини қочирмоқда. Шунинг учун ушбу ёвуз давлатлар ўзларининг Исломий юртлардаги малай режимларига  унинг овозини ўчириш учун экстремист ва террорист тамғаларини  ёпиштириб, бор имкониятлари билан қарши курашни талаб қилишяпти. Чунки капиталистик демократия Ислом мафкураси  олдида аллақачон мағлубиятга учраб бўлди. Улар учун энди фақат куч ишлатиш ва таҳдид қилиш йўли қолди холос. Бу эса ушбу  режимларга қўшилиб уларнинг ўзлари ҳам тарих ахлатхонасига улоқтирилиш арафасида турганликларини англатади. 

Биз Аллоҳ таолодан дунёдаги барча мазлум мусулмонларни ҳимоя қилиб, уларга ғамхўрлик қиладиган, золимларни эса қайта бош  кўтармайдиган қилиб тийиб қўядиган Халифалик давлати тикланиши учун нусрат беришини ёлвориб сўраймиз! Ва У кун  Аллоҳнинг изни ила жуда яқиндир.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

– “Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар”.  (Шуаро:227)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими

30.05.2024й

 

 

 

 

Tagsзолим Каримовўзбек ҳукумати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Малай ҳукмдорларимиз хоинлик ва малайлик қилмаганларида эди Трамп ҳам бунчалик такаббурлик қила олмасди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўз халқига шерлик қиладиган, хўжайинлари ҳузурида қуёнюрак бўлган ҳукмдорлар!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳал қилувчи сўз: Инсоният учун раббоний ҳидоятдан ўзга ҳаёт йўқ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/