Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова дунё системасининг асл башарасини очиб қўяқолди
Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова дунё системасининг асл башарасини очиб қўяқолди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: Бугун Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш – мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида ташкил этилган очиқ мулоқотда қийноқ масаласига ҳам тўхтаб ўтилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова жумладан шундай деди:
– Нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунёни безовта қилаётган иккита масала бу – инсонни ҳуқуқи ва қийноқ масаласи. Ер юзида инсоннинг ҳуқуқи бузилмаётган ёки қийноқ ишламаётган давлат бўлса, менга манзилини айтинг! Ўша жойга бориб тажрибани ўрганиб, Ўзбекистонга олиб келай. Афсуски, ундай мамлакат йўқ! Акс ҳолда БМТ томонидан қатор конвенция, шартнома, халқаро нуфузли ҳужжатлар қабул қилмаган бўлар эди. (Иқтибос тугади)
Изоҳ: Маълумки, ер юзидаги етакчи давлатлардан то мустамлака давлатларгача инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаровонликни таъминлаш каби терминлар бот-бот такрорланади. Аммо реал ҳаётга қаралса, айнан ўшаларнинг қўли билан инсониятнинг оқу қорасининг ҳақ-ҳуқуқи топталиб, ҳатто очиқ-ойдин қирғинбарот қилиняпти. АҚШ, Россия, Хитой ва Европа давлатларининг учинчи дунё давлатларидаги, асосан мусулмон юртларидаги хунрезликларига бутун инсоният гувоҳдир. Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларига оч бўрилардек ёпирилиб келаётган мустамлакачи қаттол давлатлар бу юртлардаги инсонлар ҳуқуқи борасида “ташвиш” билдиришяпти. Бироқ уларнинг асл мақсадлари Уммат мулкини ташиб кетмоқдан ва ўзларининг демократик бузғунчилигини кенг ёйишдангина иборатдир. Уларнинг Афғонистон, Сурия, Ироқ ва бошқа барча мусулмонлар юртларидаги жиноятлари ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Модомики, дунёнинг “энг илғор” давлатлари юритаётган ғайриинсоний хунрезликлар – (Америка, Россия ва бошқалар) ҳарбий қудрат ва сиёсий устунликка эга, улар фақат тўғри ишни амалга оширишмоқда, деган адаштирувчи тушунча сабаб – одамлар тилларида достон бўларкан, Ўзбекистон раҳбариятининг расмийлари бўлмиш “қонун ҳимоячилари” ўзларининг шафқатсизликлари ва қотилликлари хусусида баралла сўзлашдан уялмай ҳам қўйишди.
Бош Прокурор ўринбосари Светланахонимнинг “…ундай мамлакат йўқ” деган сўзларидан англашиладики, “барча давлатларда қийноқлар систематик тус олгани ва инсон ҳуқуқлари поймол бўлаётганидек бизларда ҳам бундай жиноятларни бўлиши табиийдир” демоқчи. Ҳа, хоним! Рост сўзладингиз! Ислом ҳукмлари ер юзидан кетказилгач олам фасодга тўлди. Бугун барча мустамлакачи давлатлар инсониятга ҳиёнат қилдилар. Сиз ҳам бу юрт мусулмонлари устидаги қийноқларга кўзларингизни юминг, ўлдиринг, қаманг, қувғин қилинг! Зеро, устингизда олам аҳлини фақат мусулмонлиги учун қатл қилувчи ҳожаларингиз бор. Аммо унутмангки, бу қўйдек ювош тортган миллат оналари сиз каби аҳмоқлар бўйнига қилич тортгувчиларни туғмоқда, тарбияламоқдалар. Сиз айтгандай ҳеч қайси юртда инсоният хуқуқларини ҳимоя қилиб, уларга ғамхўрлик қилувчи давлат йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо бу дунёни сиз ва ҳожаларингиз зулмидан озод қилиб, сиз кабилар қўлида зиндонларда суяклари синдирилган, товонларига мих қоқилган, устиларидан қайноқ сувлар қуйиб шаҳид қилинганлар, улар ортида инграб қолган гўдаклар, фарзандларини йигирма йиллар кутиб кўзлари кўр бўлган оналар интиқомини олиб берувчи Султон адолати яқиндир. Фасодга тўлган оламга эзгуликни олиб келиши кутилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати тонги яқиндир. Ўшанда сиз кабилар ер юзидаги давлатлардан тополмаган инсонга нисбатан ҳурмат ва адолатни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Бу адолат сизларни буюртма билан ёзилган китобларингизнинг қорнида қолиб кетаётган ва файзсиз мажлисларингиздаги ўзингиз ҳам ишонмайдиган адолат эмас. У адолат Аллоҳ Таолога бўлган соф иймон ва Росулуллоҳ ﷺга эргашиб барпо қилинган гўзал амалларнинг маҳсули бўлган адолатдир! Ислом тузумидан бошқа бирор тузум ҳақиқий маънодаги адолатни йўлга қўя олмайди. Зеро, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва унга зулм қилмаслик мажбуриятига, бошқа давлатларнинг ички сиёсатига тақлидан амал қилинмайди. Аксинча, инсон, ҳаёт, коинотни йўқдан бор қилган ва Ўзининг раҳмати билан одам фарзандига нима яхши-ю, нима ёмон эканлигини батафсил баён қилиб нозил қилгани Қуръони Карим ва Росулуллоҳ ﷺ Суннатларига мувофиқ юритилиши зарур. Ва давлат бу ҳукмларни бошқа давлатларга олиб чиқиши лозим. Биз мусулмонлар бу улуғ вазифадан масъулмиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
28.10.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми