Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (kun.uz 11.05.2024й): Иқтисодий тенгсизликнинг кучайиши Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш суръатини секинлаштирди, бу эса хавотир уйғотади, дейилади Жаҳон банки иқтисодчиларининг блогида.
Изоҳ: Жаҳон банкига кўра, ўсаётган иқтисодий тенгсизлик камбағалликни қисқартириш темпини секинлаштирди. Энг бой фуқаролар даромади аҳолининг энг камбағал қатламиникига қараганда 5 баробар тезроқ ўсди. Бироқ халқаро молия ташкилоти тенгсизлик даражасининг ортиб бораётганини қайд этади, бу эса камбағалликни қисқартириш суръатини секинлаштиради. Даромадларнинг ўсиши асосан аҳолининг энг бой қатламлари орасида шаклланган. Жаҳон банки ҳукуматга аҳолининг кам таъминланган қатламлари меҳнат унумдорлигини оширишни тавсия қилади. Аслини олганда, иқтисодий тенгсизликни капиталистик иқтисод тузуми татбиқи келтириб чиқармоқда. Чунки бу тузумда асосий эътибор бойликни кўпайтиришга қаратилиб, тақсимотга умуман эътибор бермайди. Бу Жаҳон банкининг тавсиясидан ҳам кўриниб турибди, яъни у бой қатлам янада бойиб бораётганини айтиб туриб, бунга қарши бирор чора қўллаш ҳақида лом-мим деб қўймади. Шунингдек, капитализмда пулни бой қатламда тўпланиб қолишига ҳам ҳеч қандай чеклов йўқ. Шунинг учун бойлар янада бойиб, камбағаллар қашшоқлашиб бораверади. Исломда эса иқтисодий мувозанатни вужудга келтириш учун давлат камбағал фуқароларга мол беради. Зеро, Пайғамбаримиз ﷺ Ислом давлати раҳбари сифатида муҳожирлар билан ансорлар ўртасидаги иқтисодий тафовутни кўриб, уни мувозанатга келтириш учун Бану Назирдан олинган ўлжани муҳожирларнинг ўзларигагина бердилар. Шунингдек, пулни хазина қилишдан ҳам қайтарилади. Шу ва бошқа шаръий аҳкомларнинг татбиқи натижасида давлат пулни халқ орасида доимий айланиб туришини таъминлайди. Ислом давлати одамлар эҳтиёжларини таъминлашдаги тафовутни камайтириш учун мулкчилик ва тасарруф шаклини белгилаб беради ҳамда ишга яроқсизларга жамиятдаги одамлар турмуш даражасига яқин ҳаёт кечиришни таъминловчи маблағ бериб, гўзал тақсимотни кафолатлайди. Аллоҳ дейди:
كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ
– “Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун”. (Ҳашр:7)
Хабар (gazeta.uz 13.05.2024й): Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га.
Изоҳ: Қайд этилишича, ҳолат 12 май куни соат 10:30 атрофида туманнинг Узунсой маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 59 ёшли ҳайдовчи Ш. Д. Tracker машинасида Тошкент-Шеробод йўналишида кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Сўнгра машина йўл четида тўхтаб турган “ЗИЛ-130” юк машинасига урилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ЙТҲга йўлдаги чуқурлик сабаб бўлгани ҳамда ҳайдовчи Ҳаж зиёратидан қайтаётганларни олиб қайтаётган бўлгани айтилмоқда. Лекин ЙҲХБ матбуот хизмати йўлнинг носозлиги ҳақида лом-мим демади, балки экспертиза ҳайдовчининг юраги тўхтаб қолганини тасдиқламоқда, деган маълумотини келтирди. Яна бир аҳамиятли томони, хабарда ҳолат юзасидан вилоят Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилди. Қанчадан-қанча йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётган бўлса ҳам, расмийлар йўл инфратузилмасининг абгорлигини тилга олгилари келмайди. Ҳолбуки, расмий статистикага кўра, ЙТҲларнинг ярми айнан йўл инфратузилмасининг носозлиги ортидан келиб чиқмоқда. Бошқа тарафдан эса, ҳукумат халқни миллионлаган жарималарга тортиш учун йўлларни камера ва радарларга тўлдиришдан пулни аямаяпти. Бунга сабаб эса, бугунги кунда татбиқ қилинаётган манфаатдорликка асосланган демократик тузумдир. Чунки бу тузумда одамларга ғамхўрлик қилинмайди, балки ҳар қандай ишга фақат манфаат нуқтаи назаридан қаралади. Шу ўринда Умар р.а.нинг ушбу машҳур сўзларини келтириш айни муддао бўлади: “Аллоҳга қасамки, агар Ироқда битта хачир қоқилиб тушса, эй Умар нега унга йўлни текислаб бермадинг, дея Аллоҳ Таоло мендан бу ҳақда ҳисоб сўрайди”. Албатта, Умар р.а. каби ғамхўр раҳбарларни Ислом тузумигина етиштириб чиқаради.
Хабар (gazeta.uz 13.05.2024й): «Хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш натижасида қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда», — деди Сенат раиси Танзила Нарбаева Самарқанддаги Осиё хотин-қизлари форумида. Унинг таъкидлашича, қизлар илғор соҳаларга фаол кириб келмоқда.
Изоҳ: 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди. Албатта, бу форум ва унда қандай қарорлар қабул қилинишидан қатъий назар, муслима опа-сингилларимизни шариатдан узоқлаштириб, ғарблаштиришга қаратилганлиги Норбоеванинг сўзларидан ва форумда БМТ бош котиби ўринбосари, “БМТ аёллар” тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахуснинг қатнашаётганидан маълум бўлиб турибди. Зеро, форумнинг мақсадларидан бўлган гендер тенгликни миллий ва минтақавий даражада амалга оширишни янада рағбатлантириш масалаларида юқори натижаларга эришиш эканлиги ҳам шунга далолат қиляпти. Энди сенат раиси Танзила Норбоеванинг сўзларига келсак, қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак, деган стереотипларни тилга олиб гўё Исломга шаъма қилгандек бўлди. Бироқ унинг бундай ёндашувини Исломга алоқаси йўқ. Масалан, илм олишни Аллоҳ таоло аёлу эркакка фарз қилди. Бироқ аёлларнинг илм олиши бугунги кундагидек эркаклар билан аралашган ҳолатда бўлиши шаръан жоиз эмас. Умуман олганда, мусулмонларга ғайриисломий дастур асосида таълим-тарбия бериш ҳам асло жоиз эмас. Уйда ўтириш масаласига келсак, Исломда аёллар кўчанинг эмас, балки уйларининг зийнатидир. Ғарб мана шу зийнатларимизни кўчага чиқариб қадрини туширишни истайди. Бу дегани аёл уйидан чиқмай ўтирсин дегани эмас, балки зарурат бўлганда шаръий ҳукм доирасида чиқаверади. Бироқ Исломда аёл киши уйдан чиқмай ҳам жаннатнинг 8 эшигидан кириш имкониятини қўлга киритиши мумкин. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер”, – дейилади.
Хабар (gazeta.uz 16.05.2024й): Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов нефть-газ соҳасида инвесторлар билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқишга оид саволларга жавоб берди. Унинг айтишича, айрим ҳолларда инвесторларга қўшимча мажбуриятлар юкланган, бироқ улар инвестиция муҳитининг ёмонлашуви хавфи туфайли ошкор этилмаган.
Изоҳ: Энергетика вазири ушбу интервьюда юртимиз бойликлари тақдири нима бўлаётганлиги ҳақида халқимиз орасида кўпайиб бораётган турли саволларга жавоб беришга уринган. Бироқ ҳар доимгидек яна аравани қуруқ олиб қочишдан бошқа гап гапирмади. Ҳолбуки, нефть-газ конлари кимга ва қандай шартларда берилгани тўғрисида ҳалигача аниқ-тиниқ маълумот йўқ. Ҳукумат табиий бойликлар устида тузилган шартномаларни ошкор қилмай келаётгани етмаганидек, мамлакатнинг чуқур энергетик кризисга ботиб қолганига мана шу шартномаларнинг ҳам катта таъсири борлигини била туриб, ўзини билмасликка оляпти. Энг ҳайратланарлиси, давлат бу ажнабий компаниялардан қарз ҳам бўлиб қолган. Масалан, Ўзбекистон “Лукойл”дан ички бозорга сотиш учун 146 доллардан газ харид қилиб, уни аҳолига 40 доллардан сотган. Ҳар бир куб метр ўртасидаги 100 долларлик фарқ 600 млн. долларлик қарзни пайдо қилган. Худди шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси билан ҳам юз берган. Фақат бу ўринда ўзбек томонининг қарзи 1 млрд. долларга етган. Ваҳоланки, ҳукумат ушбу юзага келаётган фарқ бюджетдан субсидия ажратиш орқали қопланаётганлигини айтиб келаётганди. Унда бу триллионлаган субсидиялар қаерга кетди?! Қандай қилиб бу хорижий ва қўшма корхоналардан қарз бўлиб қолиняпти?! Ахир, қандай қилиб улар бизнинг табиий бойликларимизга эга чиқиб, яна бизни қарздор ҳам қилиб қўйишяпти?! Ҳамма гап мана шу сир тутилаётган шартномаларда, албатта. Аммо ҳукумат ўзининг уқувсиз бошқарувини телба-тескари гаплари ва чала ҳисоботлари билан хаспўшлашга уриняпти. У гўё шу билан халқни алдайман, деб хомхаёл қиляпти. Албатта, бу ҳукумат аллақачон халқ ишончидан чиқиб бўлган ва унинг ёлғонларига ишонмайди. Бироқ мусулмон халқимиз Исломни ҳокимиятга олиб келиш билангина табиий бойликларимизга ўзимиз эгалик қилишимиз мумкинлигини ҳам тушуниб етиши лозим.
Хабар (kun.uz 18.05.2024й): Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди.
Изоҳ: Сенат раиси Танзила Норбоева сўзларига кўра, қонун яхши бўлиб, унда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғараз ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган. Битим лойиҳаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган бўлиб, муқаддима ва 25 та моддадан иборат. Ҳозирча битим матни очиқлангани йўқ, бироқ унинг очиқланиши Америкадек биринчи рақамли душманимиз билан ўзбек ҳукуматининг ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш орқали Ислом ва мусулмонларга нисбатан навбатдаги хиёнатини янада тасдиқлайди холос. Бу хиёнат, биринчи навбатда, лаънати яҳудий вужуди томонидан қирғин қилинаётган Муборак Фаластин заминидаги мусулмонлар қонига, қолаверса, тирик қолган бўлса-да, оч-наҳор, сувсиз ва бошпанасиз сарсон бўлаётган, доимий ўлим хавф солиб турган биродарларимизга нисбатандир. Айнан мана шу номинг ўчгур Америка босқинчи сионист режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, ҳимоя қилиб келяпти. Шундай экан, мусулмонларга нисбатан кек-адоватини яширмаётган Америкадек жирканч давлат билан маҳфий тутилаётган ҳарбий битим тузишни қандай тушуниш мумкин?! Ахир, Америка бошлиқ НАТО ён қўшнимиз Афғонистонни кулини кўкка совуриб, минглаган мусулмонларни ўлдиргани ҳали эсимиздан чиққани йўқ! Бундай душман давлат билан нафақат ҳарбий соҳадаги, балки умуман ҳар қандай алоқани узиш лозим. Бироқ ўзбек ҳукумати учун Американи рози қилиш – гарчи бу Аллоҳнинг ғазабини келтирса ҳам – муҳим шекилли. Албатта, биз бу ҳукуматни аввалдан огоҳлантириб келяпмиз ва яна огоҳлантирамизки, Аллоҳнинг душманлари билан ош-қатиқ бўлишнинг оқибати икки дунё шармандалигидир!
وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ
– “Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирор дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга нусрат берилмас”. (Ҳуд:113)
Хабар (qalampirlive 18.05.2024й): Фарғонада мактаб директори ўқувчини рўмолини ечишни талаб қилиб дўппослади.
Изоҳ: Ушбу видеолавҳада мактаб директори дейилаётган аёл киши мактабга рўмолда келган ўқувчи қиз устига “еч рўмолингни” дея бостириб бориб, бурчакка қисиб аёвсиз калтаклагани акс этган. Бу видеолавҳани қизнинг отаси ҳам кўрган ва тегишли идораларга шикоят қилишини айтган. Ижтимоий тармоқларда шариат буйруқларига амал қилган ҳолда рўмол ўраган қизларни таҳқирлаб, дарсдан чиқариб юбориш ҳолатлари акс этган шу каби видеолавҳалар тарқалмоқда. Бундай ишлар мактабдан тортиб олий таълимгача бўлган бутун таълим тизимида рўй бермоқда. Бироқ на ҳукумат ва на бошқа идоралар бунга бирор муносабат билдирмаяпти. Ҳолбуки, улар аёллар ҳуқуқи дея оғиз кўпиртириб, кетма-кет қандайдир қонун ва қарорлар қабул қилишяпти. Бошқа ҳолатларда аёллар ҳуқуқи бузилди, дея жуда тез муносабат билдирадиган бу иккиюзламачилар муслима қизлар камситилиб, ҳатто дўппосланса ҳам сукут сақлашмоқда. Хўш, қизларни никоҳ ёшига етмасдан турмушга беришга қарши баёнотлар бериб, бу иш билан алоҳида шуғулланган болалар омбудсмани қани?! Ярим яланғочлар “ҳуқуқи”ни ҳимоя қилишда жуда илғор бўлган хотин-қизлар қўмитаси қани?! Аёллар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни даъво қиладиган ҳукумат расмийлари қани?! Булардан кўриниб турибдики, ҳукумат ва бошқа идораларнинг аёл ҳуқуқлари деган даъволари сафсатадан бошқа нарса эмас. Улар аёл ҳуқуқлари деганда гендер тенглик, бузуқлик ва авратларни очишга қаратилган ишларни назарда тутишади, асло тақво-покликни эмас. Мусулмон халқимиз ҳукуматнинг мана шундай иккиюзламачи сиёсатини англаб етиши зарур. Бу ҳукумат татбиқ қилаётган демократик тузум Ислом ва мусулмонларга қарши бўлиб, жамиятимизни зулм ва зулматга тўлдиришдан бошқа нарсага ярамаслигини ҳам тушунишлари керак. Ислом тузуми татбиқ қилинмас экан, аёлларнинг рўмоли ва жилбобига осилишларга барҳам бериб бўлмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
20.05.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми