| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка, Хитой ва йўқ бўлишини кутаётган сохта ҳазоралар

  • Ироқ ҳукуматининг ваъдалари — қуруқ сароб!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Уммати бошидан кечираётган дарднинг илдизи ва балонинг асл сабабини англади

  • Исломдаги давлат фуқаровий ҳам, ҳарбий ҳам эмас, балки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир

  • БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги энг муҳим муҳокамалар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакилларининг Судан аҳолиси нуфузли кишилари билан учрашувлари давом этмоқда

  • Бу буюк мартабага эришиш шарафини ким истайди?

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ўзбекистон муфтийси Путин режими изидан бориб бегуноҳ мусулмонларни терроризмда айблади

Ўзбекистон муфтийси Путин режими изидан бориб бегуноҳ мусулмонларни терроризмда айблади

By htadmin
07.04.2024
0
Share:

Матбуот баёноти

Ўзбекистон муфтийси Путин режими изидан бориб бегуноҳ мусулмонларни терроризмда айблади

بسم الله الرحمن الرحيم

      Марказий Осиёдаги барча президентлар ва қатор ҳукумат расмийлари 22 март куни “Крокус Сити Холл”да содир этилган қуролли ҳужумни қоралайдиган баёнотлар билан чиқишди. Қизиғи шуки, етти ойдан бери Муборак Фаластин заминида лаънати яҳуд вужуди томонидан мусулмонларга уюштирилаётган шафқатсиз қирғинларга нисбатан ҳозиргача жуда юмшоқлик ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиб келаётган бу режимлар, Россиядаги ҳодисани ўша куннинг ўзидаёқ кескин қоралаб баёнотлар беришди, жабр чекканларга чуқур ҳамдардлик изҳор қилишди. Албатта, бу режимларнинг аллақачон ҳақиқий башаралари очилиб, Ислом ва мусулмонларга хоинлик йўлини тутганлари кўпчиликка сир бўлмай қолди. Бироқ бундан ҳам аламлиси, мусулмон халқимизга ҳақни гапириши керак бўлган “дин уламолари” томонидан Россиядаги ҳодисага нисбатан ғайриисломий муносабат билдирилиши бўлди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ўз маърузаларидан бирида ушбу мавзуга тўхталиб, шундай деди: “Россияда бўлган хунрезликни, ҳар бир инсон борки бир қатор юрагини жунбушга келтирган воқеани ҳаммамиз гувоҳи бўлдик… Ачинарлиси, бу ишни қилганлар Муҳаммад ﷺни уммати эканлигини даъво қилаётганлардир… Улар Аллоҳу Акбар дея такбир айтиб, инсониятга қарши жиноят қилиши Исломга тўғри келадиган нарса эмас”. “Крокус”даги воқеалардан кейинги хабарларни кузатиб бораётган ҳар қандай ақли расо одам бу иш ортида Путин режими турганига ёки сиёсий манфаатларни кўзлаб атай олдини олмаганига деярли шубҳа қилмайди. Рус хавфсизлик хизматлари Ўрта Осиёлик мусулмонларни гумонланувчи сифатида қўлга олди ва минг бир азоблар билан айбни уларнинг бўйнига қўйди. Ҳа, айнан бўйнига қўйишди, деб бемалол айтиш мумкин. Буни суд жараёнига олиб келинганда уларнинг қандай аҳволда бўлганликлари ҳам тасдиқлаб турибди. Улардан бирининг қулоғи кесилган, икки нафарининг юзида қийноқ излари кўриниб турар, бошқаси эса ўзи юролмаганидан ногиронлар аравачасида суд залига олиб келинди. Афсуски, бу мусулмон йигитлар Путин режими ифлос ўйинларининг навбатдаги қурбонига айланишди ва афтидан бундай қурбонлар ҳали кўп бўладиганга ўхшайди.

      Шунга қарамай, уларни ҳимояси учун ҳеч бир Исломий юрт бошлиқлари оғиз очиб ҳам қўймади. Аксинча, ўша сийқаси чиққан терроризм… ҳақида сайраб кетишди. Президент Мирзиёев, ҳукумат расмийлари ва улар ортидан эргашаётган Ўзбекистон муфтийсининг ёндашуви ҳам бундан ўзгача бўлмади. Қизиғи шуки, қуролли ҳужумни амалга оширишда айбланаётган асосий гумондорлар устидан ҳали суд ҳукми ўқилмасидан туриб, уларга террорист деган ҳукмни чиқариш учун Путин режимини оғзаки айбловининг ўзи етарли бўлди. Наҳотки, муфтий Холиқназаровга ўхшаганлар Аллоҳ таолонинг бир фосиқ сизларга хабар олиб келса, уни текшириб кўринглар, деган буйруғини унутган бўлишса?! Бу мазлум мусулмонларнинг обрўсини ҳимоя қилиш сизлар учун вожиб эмасмиди?! Қуролли ҳужумда ҳалок бўлганлар учун жонингиз ачишибди, бироқ анави жирканч Путин режими чалажон қилиб ташлаган мусулмон биродарларингизнинг аҳволини кўриб қалбингиз тилка-пора бўлмадими?!…

      Аллоҳ таолонинг ҳикмати ила сизларнинг нақадар иккиюзламачи эканлигингиз мана шу воқеалардан кейин яна бир бор намоён бўлди. Сизлар шу пайтгача рус босқинчиларининг минтақамиз мусулмон халқлари бошига не-не азоб-уқубатлар солганини бирор марта гапирмадингиз. Руслар Афғонистон ва Чеченистонни кулини кўкка совурганлари ҳақида лом-мим демадингиз. Суриядаги мусулмонлар бошига тонналаб бомбалар ёғдирганида эса, тинчликка шукр айтиб, сабр қилиш ҳақида ваъз ўқишдан нарига ўтмадингиз. Мана етти ойдирки, бутун оламни Фаластин мусулмонларининг дод-фарёди кеча-ю кундуз тутиб турганида, сизнинг қалбингизни ғайримусулмонларнинг ўлдирилгани ларзага солибди. Бу қандай қалб бўлдики, ғайримусулмон учун қайғурса-ю, мусулмон учун ёпиқ бўлса?! Ёки қалбингиз шу қадар қорайиб кетдимики, унда мусулмонлар учун асло жой қолмаган бўлса?! Сизларга нима бўлди?! Сизлар кимсиз ўзи?! Пайғамбарлар меросхўрларимисиз ёки Охиратини дунёнинг арзимас матоҳига сотиб юборган динфурушлармисиз?! Аҳволингиз нақадар аянчли ва шармандали эканлигини билмаяпсизларми?! Аллоҳ таоло кўзларингиз очилиши учун шунча сабоқ ва имконият бераётганига қарамай, ҳали ҳам ибрат олгингиз келмаяпти. Шуни унутмангки, Аллоҳнинг азоби шиддатли ва қаттиқдир!

وَالسَّاعَةُ أَدْهَىٰ وَأَمَرُّ‎

– “У Соат янада балолик, янада аччиқдир!”  (Қамар:46)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими

TagsНуриддин ХолиқназаровЎзбекистон муфтийси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаш Аллоҳнинг душманлари буйруғини қабул қилиш билан эмас, балки Аллоҳнинг амрини қабул қилиш билан бўлади!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Роҳинга мусулмонлари ҳинду ва бутпарастлар қўлида қаттиқ азоб-уқубатлар чекишмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Британия Туркиянинг мусулмонларга қарши қаратилган мустамлакачилар режаларини амалга ошираётганини қаттиқ қоралайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ота-она тонгда фарзандини боғчага олиб боради. Боласининг қўлини тарбиячига тутқазар экан, уни хавфсиз ва омонат жойда қолдираётганига ишонади. Наманганда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё: Маҳаллий саҳна кўринишларидан буюк уйғониш сари  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун халқаро майдонда содир бўлаётган шиддатли талатўплар, инқирозлар ва урушлар шунчаки тасодифий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда АҚШ Вакиллар палатаси Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўпламини қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиё халқаро институтининг 14.09.2026й санали хабарида қуйидаги маълумот берилди: «Тошкентда Марказий Осиё–Британия таҳлил марказларининг биринчи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: