Ўзбекистон режими Исломга ҳам, Ҳизб ут-Таҳрирга ҳам нафрат билан қарайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон режими Исломга ҳам, Ҳизб ут-Таҳрирга ҳам нафрат билан қарайди
Ўзбекистон ҳукмдори Каримов Исломга ва унга даъват қилаётганларга қалбан нафрат туйган кимсадир. Бу нафрат унда бугун пайдо бўлгани йўқ, балки азалдан мавжуд. Биз ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида, яъни юртда Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти кўзга ташланиб қолган пайтдаёқ унинг нафратини гувоҳи бўлганмиз. Ўшандан бошлаб бу тоғут Каримов Ҳизб аъзоларига қарши кенг кўламда қамоққа олиш амалиётларини олиб бормоқда, Исломга қарши уруш қилмоқда. Бугун қамоқда ётган Ҳизб аъзолари сони саккиз мингдан ортиб кетди. Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партия бўлиб, ҳеч қандай зўравонликка ва моддий амалиётга қўл урмайди. Диктатор Каримов ҳам буни яхши билади. Бироқ, Исломга бўлган нафрати уни Исломга, хусусан, сиёсий даъват қилаётган ҳар бир шахсга қарши душманлик қилишга ва унга қарши уруш олиб боришга ундамоқда.
Каримов Исломга даъват қилганларни ҳибсга олиш ва қамоққа ташлаш билангина кифояланмади, балки судларга уларни узоқ муддатларга ҳукм қилишни буюрди. Улар беш йилдан тортиб, ўн беш йилгача ҳукм қилинмоқдалар. Қайси Ҳизб ут-Таҳрир аъзосининг қамоқ муддати тугаган бўлса, қўйиб юбормай, унга Ҳизбга қарши улар билан ҳамкорлик қилиш шарти қўйилмоқда. Агар бош тортса, қамоқ муддатига қўшиб берилмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ичида улар билан ҳамкорлик қиладиганни топишолмагач, қамоқ муддати тугаган йигитларга – Ҳизб ут-Таҳрирда ҳеч қачон фаолият қилмайман, деган аҳднома ёзиб бериш шартини қўйишга ўтишди. Аммо бунга рози бўладиганлар жуда кам топилмоқда. Шу боисдан қамоқдан озод бўлган йигитлар жуда озчиликни ташкил қилмоқда ва уларнинг аксари қайта қўшиб бериш (раскрутка) га бир марта эмас, балки бир неча бор дуч келмоқдалар.
Ислом ва мусулмонлардан нафратланувчи Каримов Ҳизб аъзоларига нисбатан узоқ муддатга зиндонга ташлаш ва муддат қўшиб бериш билан кифояланмаяпти. Балки зиндонбонларига уларни қийноққа солишни, намоз ўқишларига қўймасликни буюряпти. Ҳатто улардан айримларини турли қийноқлар остида йўқ қилишга ҳам кўрсатма беряпти. Масалан, тузалмайдиган касалликка чалинишга олиб борувчи дорилар бериш каби. У шу кунгача Ҳизб ут-Таҳрирнинг юзлаб аъзосини йўқ қилди.
Каримов мусулмонларни гуруҳ-гуруҳ қилиб қамоққа олишда ҳануз давом этмоқда. Яқинда етмиш нафар мусулмонни қамоққа олди. Биз қуйида улардан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан қамоққа ташланганларини келтириб ўтамиз:
– Қувасой шаҳар ҳоким ўринбосари марғилонлик Нодирбек, 1981 йил туғилган, 3 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Олтиариқ туман Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Ҳайдаров Мирзаолим Имяминович, 1979 йили туғилган, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Фарғона вилоят Назорат Тафтиш Бошқармаси (НТБ) назоратчи ревизори Эргашев Азизбек Ғуломович, 1983 йил туғилган, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Олтиариқ туман Иқтисод коллежи ўқитувчиси Абдураҳмонов Аҳрор Муҳаммаджонович, 1986 йил туғилган, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Олтиариқ тумани Қизилтепа санаторияси фармацевти Илҳомжон, 1975 йил туғилган, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Санъаткорлар оиласидан Мўминов Азизбек, 1989 йил туғилган, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Маиший хизмат ходими Раҳмонов Азимжон, 1992 йил туғилган, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Тадбиркор Мирзараҳмонов Абдужаббор Абдулхамидович, 1991 йил туғилган, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Маиший хизмат ходими Мамаризаев Абдумўмин Муҳаммаджонович, 1985 йил туғилган, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Маиший хизмат ходими Мамаризаев Алишер Муҳаммаджонович, 1991 йил туғилган, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Хунарманд уста Бобоев Баҳриддин Бахтиёрович, 1985 йил туғилган, 14 йилга озодликдан маҳрум этилди, ёлғиз тартибда судланди;
– Уч фарзанднинг онаси Умарқулова Зумрад Эсажон қизи, 1974 йил туғилган, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди;
– Тадбиркор Хотамжон ўғли Неъматулло, 1991 йил туғилган, 1.5 йил шартли меҳнат жазоси ва катта миқдорда жаримага ҳукм қилинди;
– Қувасой шаҳар ҳоким ўринбосарининг ҳайдовчиси – катта миқдорда жаримага ҳукм қилинди.
Эй мусулмонлар!
Дунёда Каримов сингари ҳукмдорлар бугун талайгина. Уларнинг ҳаммаси Исломдан нафратланишяпти, унга терроризм манбаи ўлароқ қарашяпти, Исломга, исломий Халифаликка ва шариат тадбиқига даъват қилувчи шахсларни бутун дунёга хавф туғдирувчи террористлар, деб ҳисоблашяпти-да, уларга қарши уруш қилиш учун коалициялар тузишяпти. Аммо Ушбу каломни айтган Аллоҳ нақадар ҳақ:
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ* هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хоҳламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Тавба 32-33]
Шундай экан, эй Ўзбекистондаги ва бутун дунёдаги мусулмонлар, асло қўрқманг! Чунки Аллоҳ сиз билан ҳамда барча кофирлар истамасалар ҳам, албатта Ислом нури тўла ёйилади, Ислом барча динлар устидан, жумладан, дунёдаги аксар давлатлар эътиқод қилувчи капиталистик мабда устидан ғолиб келади. Аллоҳдан дуо қилиб сўраймиз, бизга ушбу ғолиблик кунини яқин қилсин.
Агар дунё ҳукмдорлари Аллоҳ Таолонинг
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ
«(Эй Муҳаммад) сизни бутун оламга фақат раҳмат қилиб жўнатдик» [Анбиё 107]
деганидек, Ислом рисолати бутун дунёга раҳмат қилиб юборилган эканини билганларида эди, унга нисбатан дилларида нафрат туймаган ва унинг нурини ўчиришга уринмаган бўлишарди. Уларга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи тўғри келади:
قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالاً* الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعاً
«(Эй Муҳаммад), айтинг: Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар шундай кимсаларки, қилган саъй-ҳаракатлари дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини чиройли амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблашади» [Каҳф 103-104]
Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам кўплаб ақлирасо кишилар бор. Улар Исломни ота-боболаридан ва жамиятларидан қолган мерос сифатида эмас, балки ўз ақллари билан холис ўрганиб, у ҳақда инсоф билан гапирганлар ва унга қойил қолганлар, чунки улар Исломга бетараф ёндашганлар. Яқинда яна шундай кунлар келадики, бугун Исломга қарши курашаётганларнинг аксари эртага у ғолиб бўлган пайтда уни соясида яшаб, Исломнинг афзал ва раҳмат дин эканини албатта тан оладилар, Исломни тўп-тўп бўлиб қабул қиладилар.
Каримов ўзбекистонлик мусулмонларнинг ҳамда бутун дунё мусулмонларининг Исломга бўлган муҳаббатлари, исломий туйғулари кучайиб бораётганини сезди. Бу сезги уни ғазабини қўзғади, қўрқувга солди. Аммо у ғазаб ва қўрқувини ичига ютиб, мусулмонлар уламолари унинг ёнида қолишлари учун мунофиқлик қилди ва уларга ўзини яқин дўст қилиб кўрсатадиган бўлди. Мунофиқлигига алданмайдиган уламоларни эса, турли айбловлар тиркаш билан ҳибсга олди, қийноққа солди… То унга итоат қилиб, истагини амалга оширмагунларича, уларга нисбатан ваҳший ҳатти-ҳаракатларини тўхтатмади.
Бироқ шунча қамоқлар, қийноқлар, қатллар одамлар тушунчаларини ва қаноатларини ўзгартириб юбормоқдами? Йўқ, албатта. Бу нарсалар уларни жим бўлишга мажбур қилаётган бўлиши мумкин. Бироқ уларнинг қалблари бу золим тузум ва у ердаги золимларни ўзгартиришга нисбатан қатъийлик билан ёнмоқда. Бу қатъийлик уларнинг қариндошларига, қўшниларига, танишларига юқмоқда, ҳатто бутун Ўзбекистонга, бошқа исломий юртларга юқиб бормоқда… Биз золимлар зулмига нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан бирга, бошқа кўплаб холис исломий ҳаракат аъзоларининг сабри жамил билан ёндашаётганларини, унга қарши курашиб, Аллоҳнинг нусратига қаттиқ ишонч билан курашаётган мўминлар карвонида мудом ҳаракат қилаётганларини гувоҳи бўляпмиз.
Аллоҳ Таоло бундай деди:
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ
«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» [Ғофир 51]
Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«إِنَّ اللهَ زَوَى لِي الأَرْضَ، فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا، وَإِنَّ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مُلْكُهَا مَا زُوِيَ لِي مِنْهَا»
«Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради» (Имом Муслим ва бошқалар ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрир 26 жумодус-соний 1436ҳ
Ўзбекистон 15 апрел 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми