| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

  • Жакартада намойишлар тўлқини ва Прабово ҳукуматига нисбатан норозилик аломатлари

  • Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

  • Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон ҳукумати диний идора ходимлари ва имомларига мурожаат

Ўзбекистон ҳукумати диний идора ходимлари ва имомларига мурожаат

By htadmin
04.12.2025
0
Share:

Ўзбекистон ҳукумати диний идора ходимлари ва имомларига мурожаат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

(Ислом Уммати ҳақида қайғурувчи ўзбекистонлик мусулмон биродаримиздан)

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! Эй Ўзбекистондаги дин пешволари, сизларга эслатишни мусулмонлик бурчим деб билиб сизларга мурожаат қилябман. Мен беш вақт фарз намозларида, ҳамда Жума ва Ийд намозларида сизларга иқтидо қилиб намоз ўқиётган Ислом умматининг бир вакилиман. Бугун Жума намози ортидан истисқо(ёмғир сўраш) намозини ҳам жамоат бўлиб адо этдик. Мен бу намозни Роббимиздан уялиб, қалбан йиғлаб-йиғлаб, қаттиқ изтироб билан ўқидим. Боиси, бизга озгина озор етган эди, жамоат бўлиб Аллоҳдан ёрдам сўраб намоз ўқишга турдик. Икки йилу икки ойдан буён бизнинг бир бўлагимиз бўлган Ғазо аҳлини душманларимиз оммавий қирғин қилишяпти. Қариялар, аёллар, ҳатто гўдакларни ҳам аёвсиз қатл қилишяпти. Биродарларимиз очлик ва сувсизликдан қанча-қанчалари ҳалок бўлишди ва ҳалок бўлишяпти. Инсоният тарихида мисли кўрилмаган бу жирканч жиноятлардан бутун дунё аҳли хабардор бўлиб турибди, жумладан, сизлар ҳам хабардорсизлар. Шарқий Туркистондаги биродарларимизни аянчли ҳолидан ҳам хабардорсизлар. Мени изтиробга солаётган саволлар шуки: Нима учун биз Ғазо аҳлига, уйғур биродарларимиз ҳаққига Аллоҳдан ёрдам сўраб, душманларимизни мағлуб қилишини тилаб бирор марта ҳам масжидларимизда оммавий дуо қилмадик?! У мазлумлар биздан эмасми?! Ёки биз улардан эмасмизми?! Уларнинг ғами бизнинг ҳам ғамимиз эмасми?! Биз мусулмонлар ягона уммат эмасмизми?! Биз мўминлар бир тана каби бўлишга буюрилмаганмизми?!

Эй аҳли илмлар, дин пешволари! Сизлар ўз динингиздан бунчалар йироқлашиб кетдингиз! Тилингиздан ватанимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимиз каби сўзлар тушмай қолди. Динни ҳаётдан ажратиш мафкураси асосига қурилган давлат белгилаб берган вазифангизни астойдил бажаришга киришиб кетдингиз. Яъни халқ онгига ватанпарварлик ва миллатчилик каби тор жоҳилий тушунчаларни тиқиштиришга катта ҳиссангизни қўшяпсиз. Аллоҳдан қўрқмайсизларми?! Аслида, сизлар миллатчилик тушунчасининг ҳаромлигини умматга етказишдан, Ислом ва мусулмонлар бирлигига чақиришдан масъулсизлар-ку! Ислом ва мусулмонларга нисбатан худди душмандек  муомалада бўлаётган дунёвий давлат – ўзбек режими буйруқларини сўзсиз бажариб, яна уларнинг ҳақларига “хайрли” дуолар қиляпсиз, “Аллоҳим буларнинг шундай бошчилигини тепамизда бардавом қил, ишларига ривож бер” деб маддоҳлик қилиб, ўзларингни ҳам, уларни ҳам ҳалокат сари олиб кетяпсизлар.

Уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш аввало сиз аҳли илмларнинг бурчингиз-ку! Аллоҳ унга кўра яшашимиз ва одамларни унга кўра бошқаришимиз учун нозил қилган қонунларни қўйиб, ўзлари томонидан қонунлар тузиб бошчилик қилаётган ҳамда судхўрлик, ароқхўрлик, фаҳш каби ёмонликларни ривожлантираётган, Қуръон ўқитиш, исломий таълим бериш каби яхшиликларни тақиқлаётган, соф исломий даъватни кўтариб чиққан йигитларни таъқиб қилиб қамоққа олаётган бошқарувдаги кимсаларни қўллаб-қувватлашингиз Қиёматда ўша золим ва зўравонлар сафида туришингизга ҳужжат бўлади.

Эй аҳли илмлар! Сизлар жуда катта синов устида турибсиз! Сизлар Фиръавн сеҳргарларидек синовдасиз! Фиръавннинг сеҳргарлари ҳақни кўргач уни тасдиқладилар. Фиръавннинг таҳдидларига парво қилмадилар. Улар ҳақда собит турдилар ва нажот топдилар.

Эй аҳли илмлар! Сизлар ҳам бу синовли дунёда Роббимизнинг синовларидан тўғри ўтиб олиш ғамида бўлинглар! Исломдан озгина хабардор бўлган киши бугунги дунёвий тузумларни Исломга зид эканини аниқ билади. Бу ботил тузум ўрнига исломий бошқарувни қайта тиклашдан барча мусулмонлар масъулдирлар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугунги кунимизда бу шарафли масъулиятни идрок қилиб, уни гўзал суратда адо этаётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси бор. Бу уюшма соф шаръий ижтиҳод асосидаги манҳажига кўра, Исломий ҳаётни қайтадан бошлаш йўлида фикрий ва сиёсий кураш олиб боряпти. Бу уюшманинг йигитлари Аллоҳдан ўзгадан қўрқмай, бошқарувдагиларга ялтоқланмай, чиройли кўринишга уринмай, ҳақни баралла айтяптилар.

Эй дин пешволари! Сизлар ҳам Ҳизб йигитлари каби ҳақни етказинглар! Уммат тепасида турган кишиларга одамларни Аллоҳнинг қонунлари асосида бошқаришлари уларга вожиб эканини етказинглар! Исломда қонун манбаи Қуръон ва Суннат эканини, барча муаммоларнинг ечимларини Абу Ҳанифа р.а. каби мужтаҳидлар Қуръон ва Суннатдан истинбот қилиб ишлаб чиқиши вожиблигини, бундан ўзгача усулда қонун ишлаб чиқиш ва ўша қонунлар билан бошқариш ҳаром эканини етказинглар! Оламнинг ислоҳи фақатгина Ислом билан бошқариш ва Ислом билан яшашда эканини баён қилиб беринглар! Аллоҳнинг қонунларидан юз ўгириб, парламентларида ботил қонун-қоидаларни тузаётганлар ва халқни шу қонун-қоидалар билан бошқараётганлар, бу қонун-қоидаларни ҳаётдаги ижросини таъминлаётган вазирликлар, суд, прокуратура ходимлари ва мана шу қонун-қоидаларни тарафдори бўлганлар тавба қилмай шу йўлларида ўлиб кетишса, абадий жаҳаннамда қолиб кетишларини айтинглар!

Эй аҳли илмлар! Бошқарувдаги кишиларга ҳақни етказишда қўрқоқлик қилманглар, тепамизда ҳукмрон бўлиб турган бу кишилар “Ана роббукумул аъла” деб турган Фиръавн ва унинг аъёнлари эмас, улар ҳам биз мусулмонлармиз, деб айтаётган кишилардир. Уларга ўз динларини тушуниб олишларида ва унга амал қилувчилар сафига киришларида ёрдам беринглар! Ҳақда собит туриб, ўзларингни ҳам, Умматни ҳам ҳалокатдан қутқарувчи бўлинглар!

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

 

04.12.2025й

Tagsдиний идорамурожаатЎзбекистон ҳукумати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишларининг кафолати Исломий хаётдадир

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломда фикрат ва тариқат

  • МАҚОЛАЛАР

    Саноат кооперацияси: Технологик кишанми ёки мустақил тикланиш?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: