| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистонда нархлар кўтарилишининг ягона тўғри ечими Исломдадир

Ўзбекистонда нархлар кўтарилишининг ягона тўғри ечими Исломдадир

By htadmin
04.05.2022
880
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ўзбекистонда нархлар кўтарилишининг ягона тўғри ечими Исломдадир

Ўтган бир ой ичида юртимизда яна нархларнинг қимматлашаётгани кузатилмоқда. Хабарларга кўра, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари 20-30 фоизга ошган. Бироқ Марказий банк маълумотига кўра эса, озиқ-овқат нархлари 2,5 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 1,1 фоизга ошган. Марказий банкнинг бу ҳисоботи реал воқеликни юмшатиб кўрсатишга уринишидир. Нархларнинг ўсишига миллий валюта ўз қадрини сезиларли даражада йўқотгани ҳам сабаблардан бири сифатида келтирилган. Марказий банк хабарида айтилишича, инфляциянинг кескин ошишига ташқи иқтисодий хатарларнинг кучайиши, юқори ноаниқликлар шароитида март ойида кузатилган миллий валюта курсининг қадрсизланиши ва мамлакат миқёсида кенг нишонланган байрамлар сабаб аввалги ойларга нисбатан иқтисодий фаоллик ва ялпи талабнинг сезиларли ошиши сабаб бўлган.

Ҳукуматнинг юртимизда ўнлаб йиллардан бери давом этаётган оғир иқтисодий аҳволга оид бераётган баёнот ва ҳисоботларига боқсангиз, унинг ўз айбларини ҳали ҳам тан олгиси келмаётганини кўриш мумкин. Мирзиёев президент бўлганидан бери иқтисод соҳасида муаммоларга тўғри ечим берилмади. Айб осонгина Каримов даврига ва баъзи юқори лавозимли шахсларга юкланди. Бироқ эски муаммолар ҳали ҳам халқимизни қийнашда давом этмоқда. Хусусан, иқтисод соҳасида ишсизлик, инфляция, монополия, нархларнинг доимий ошиб бориши энг катта муаммолигича қолмоқда. Айниқса қимматчилик одамларни тинкасини қуритяпти. Бунинг сабабларидан баъзиларини келтириб ўтсак. 2022 йилда эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 113 давлат ичида 83-ўринни банд қилган. Бу юртимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ва етарлилиги ҳамда истеъмоли, сифати ва хавфсизлик даражаси ёмон аҳволда эканлигини англатади. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига “хизмат” қиладиган солиқлар ҳам юқори даражада. 2021 йилда бюджетга тушган тушумларда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 30%ни, ҚҚС 20%ни, акциз солиғи 10%ни ташкил қилган. Ушбу солиқлар ички бозорларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берадиган саноат ва қишлоқ хўжалигини йиллар давомида яксон қилиниши устига оғир юк бўлиб тушяпти. Аслида, бу каби солиқлар ҳукуматнинг бошқа давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлардан олган улкан миқдордаги риболи қарзлари билан боғлиқ. Марказий банк ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2022 йил 1 январ ҳолатига 39,6 млрд. долларга етган. Бу қарз 2021 йил бошланишидан бери 16%га ёки 5,4 млрд. долларга кўпайган. Бу ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57%ни ташкил қилади. Ушбу қарзларни берган давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар ўзбек режими олган қарзларни фоизи билан узиши учун қўшимча солиқларни жорий қилиш ва борларини ошириб бориш бўйича шартлар қўйишади. Натижада иқтисодиётимиз янада заифлашади, нархлар ошиши тўхтамай давом этаверади. Албатта, бундан яна халқимиз азият чекади, олинган қарзлар зўрға кунини кўраётган одамларнинг чўнтагидан тўланади. Хуллас юртимиз иқтисодиёти дунёга ҳукмронлик қилаётган капиталистик иқтисодиётга ипсиз боғланиб қолганлиги учун ҳам ҳеч ўзини тиклай олмаяпти.

Шунингдек, ҳукумат ҳам бирор соғлом иқтисод ташкил қилишга панжа орасидан қараб келмоқда. У муаммоларга тўғри ечим топишда чуқур фикрлаш ва изланиш ўрнига, Мирзиёевнинг эскириб кетган услубига амал қилиб, маъмурий чоралар қўллашдан ва ҳар хил важ-карсонлар билан халқни кўзини бўяшдан нарига ўтмаяпти. Масалан, 31 март куни Тошкентда ўтган видеоселектор йиғилишида президент ҳокимларга ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганиш ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор чоралар кўриш вазифасини юклаган. Бу чоралар ҳаммамизга аён: асосан нархни оширмаслик борасида босим қилиш. Хуллас, булар вақтинчалик чора-тадбирлар бўлиб, ундан кўзланган мақсад одамлар манфаатлари эмас, балки “тепа”дан келган буйруқни бажариш ва амал-тақал қилиб халқни кўзига қандайдир ишлар қилинаётганлигини кўрсатиш холос. Бундан ташқари, ҳукумат зарурий ишлар қолиб қаёқдаги фойдасиз ва ҳаром ишларга давлат бюджетидаги миллиардлаган пулларни совуряпти.

Энди валютанинг қадрсизланиб, нархларга таъсир кўрсатаётганига келсак, ҳозирги миллий валюталар сингари сўм ҳам мажбурий қоғоз пулдир. У табиий қийматга эга эмас. Унга фақат қонун кучигина қиймат бермоқда. Валюта ўзининг табиий қийматига эга бўлмас экан, у қадрсизланишда давом этаверади. Инфляция капиталистик иқтисодиётнинг доимий хусусиятидир. Исломдаги олтин ва кумуш валютасининг акси ўлароқ, мажбурий қоғоз пуллар ўзининг харид қобилиятини йўқотади. Чунки ҳукумат бу пулларни тобора ортиб кетаётган фоизли қарзларини тўлаш учун қайта-қайта босиб чиқаряпти. Шунинг учун ҳам сўм доимий равишда инфляцияга учрамоқда, капиталистик иқтисодиёт татбиқи давом этар экан, буни асло тўхтатиб бўлмайди. Шуларга кўра айтамизки, қимматчилик ва валюта қадрсизланишининг бош сабабчиси капиталистик иқтисодий низомнинг татбиқ қилинаётганлигидир.

Бизни қийнаб келаётган барча муаммолар, жумладан иқтисодий муаммоларнинг тўғри ечимлари фақат Ислом ва унинг иқтисодий низомидадир. Бу ечимлар фақат Исломни тўлиқ татбиқ қиладиган давлат бўлсагина амалга ошади. Ислом давлати қимматчилик бўлмаслиги учун бозорбоп товарларни ишлаб чиқарилишига бош-қош бўлади. Бунинг учун ўзининг ер ости ва усти бойликларидан оқилона, яъни Ислом буюрганидек фойдаланади. Мумкин қадар ўзининг ички имкониятларига суяниб, импортга камроқ таянишга ҳаракат қилади. Товар ишлаб чиқарувчиларга ҳар хил солиқлар солмайди, уларга фоизсиз қарзлар беради ва қодир бўлганида узишига имконият беради ёки ўзи шерик бўлади. Зарурият туғилганида четдан товарларни олиб кирилишига ҳам ҳеч қандай тўсиқлар қўймайди ва божлар ундирмайди. Бугунги давлатларга ўхшаб фақат солиқ йиғадиган солиқчи давлатга айланиб қолишдан ҳазар қилади. Валюта масаласида эса, Ислом валютаси ўсиб борувчи инфляцияни йўқ қилади. Чунки у қимматли ва ноёб металл бўлмиш олтин ва кумушга асосланган бўлиб, нарх-навонинг барқарорлигини таъминлайди.

Шу ўринда Ўзбекистондаги мусулмонларга, хусусан улар орасидаги холис ва муаммоларга бефарқ қарамайдиган иқтисодчиларга мурожаат қиламиз: Сиз ўз соҳангиз тақозосига кўра капиталистик иқтисодни ўргандингиз, унинг қандай ечимлар бераётганини ва уларнинг оқибатларини тушунишда бошқалардан кўра олдинроқдасиз. Сиз мусулмон экансиз, Исломингизнинг иқтисодий низомини ҳам ўрганмайсизми, унинг иқтисодга қандай қарашини ва муаммоларга берган ечимларини мулоҳаза қилиб кўрмайсизми?! Ушбу ҳайрли ишда сизга Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Исломда иқтисод низоми” китоби яқин ёрдамчи бўлишига имончимиз комил. Ушбу китоб турли тилларга таржима қилинган бўлиб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг расмий веб-сайтларида, яъни очиқ манбаларда турибди. Шояд, шунда сиз капитализмнинг ботил ва яроқсиз эканлигини ҳамда Исломни тўлиқ татбиқ қилиш билангина ҳозирда инсоният ботиб қолган муаммолардан халос бўлишини тушуниб етсангиз.   

يا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

– “Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг”.       (Анфол:24)

Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон

TagsинфляцияМарказий Банкмиллий валютанархларнархлар кўтарилишиқимматчилик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими юрт армиясидан АҚШнинг салибчилик манфаатлари йўлида фойдаланяпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳалабдаги ҳодиса ҳукмдорлар хиёнати ва тил бириктируви оқибатидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийларнинг Африкадаги очкўзлигини Халифалик давлатидан бошқаси тўхтата олмайди!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/