«Ўзига ўзи жанг қилишни айтиш (ўзича жанг қилишни ният қилиш) қандай бўлади?» деган саволга жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
«Ўзига ўзи жанг қилишни айтиш (ўзича жанг қилишни ният қилиш) қандай бўлади?» деган саволга жавоб
Савол:
Ҳурматли шайх Ато Абу Рошта жаноблари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Росулуллоҳ САВ:
«مَنْ مَاتَ وَلَمْ يَغْزُ، وَلَمْ يُحَدِّثْ بِهِ نَفْسَهُ، مَاتَ عَلَى شُعْبَةٍ مِنْ نِفَاقٍ»
«Кимки жанг қилмай ва ўзича жанг қилишни ният қилмай ўлса нифоқнинг бир бўлаги устида ўлибди» деганлар. Ўзича жанг қилишни ният қилиш қандай бўлади? Аллоҳ сизга баракот ато этсин ва барча яхшиликларга муваффақ қилсин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Муслим саҳиҳида Абу Ҳурайра РАдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ САВ дедилар:
«مَنْ مَاتَ وَلَمْ يَغْزُ، وَلَمْ يُحَدِّثْ بِهِ نَفْسَهُ، مَاتَ عَلَى شُعْبَةٍ مِنْ نِفَاقٍ»
«Кимки жанг қилмай ва ўзича жанг қилишни ният қилмай ўлса нифоқнинг бир бўлаги устида ўлибди». Бу ҳадисни Аҳмад Муснадида, Абу Довуд Сунанида, Насоий Сунанида ва Ҳоким Мустадракда ривоят қилган.
Бунинг маъноси шуки, мусулмон одам агар узрли бўлмаса халифа фатҳ қилиш ва Исломни ёйиш учун жангга сафарбар қилса жангга чиқаман деб қасд қилади, шунингдек агар кофирлар мусулмонлар юртига ҳужум қилса – агар у қодир бўлса ва узрли бўлмаса – мудофаа жангида қатнашаман деб қасд қилади ва ўзининг қасди ва ниятида содиқ бўлади. Бу Исломда жиҳоднинг аҳамиятли эканини ифодалайди. Табароний Мўъжами Кабирда Абу Умомадан, у Набий САВдан ривоят қилган ҳадисда Набий САВ дедилар:
«ذُرْوَةُ سَنَامِ الْإِسْلَامِ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا يَنَالُهُ إِلَّا أَفْضَلُهُمْ»
«Ислом ўркачининг чўққиси Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир. Бу чўққига уларнинг афзалларигина етади». Ибн Абу Осим Абу Зардан, у Набий САВдан ривоят қилган ҳадисда Набий САВ дедилар:
«ذِرْوَةُ سَنَامِ الْإِسْلَامِ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا يَنَالُهُ إِلَّا أَفْضَلُهُمْ»
«Ислом ўркачининг чўққиси Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир. Бу чўққига уларнинг афзалларигина етади».
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рaшта
25 сафар 1435ҳ
28 декабр 2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми