Ваҳҳобийликнинг пайдо бўлиши ва кофир молининг ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб

Ваҳҳобийликнинг пайдо бўлиши ва кофир молининг ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Яҳёиддин исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассаламу алайкум. Менинг биринчи саволим: Ўзларини "салаф" деб атайдиган (яъни ваххобийлар) кимлар, келиб чиқиши кандай? Иккинчи саволим: Мен ишлаётган ерда (Москвада) мусулмон бўлган ўғрилар кийим ўғирлаб арзон пулга сотишади. Мен улардан сўрасам "Кофирни моли ҳам жони ҳам ҳалол" дейишади, шу тўғрими?
Яҳёиддин
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Биринчи саволга жавоб.
Ваҳҳобийлик тушунчасининг келиб чиқишини ёритиб бериш учун, 2003-йилгача “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий сиёсий жамоасини бошқарган Абдулқаддим Заллум роҳимаҳуллоҳнинг “Халифалик қандай тугатилган” номли китобидан иқтибос келтирган ҳолда жавоб бераман.
ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИНИНГ ИСЛОМ ДАВЛАТИГА
ҚАРШИ КЕЛИШУВИ
Кофирлар гарчи мусулмонларнинг юртларини ўзаро тақсимлашда бир-бирлари билан ўзаро келиша олмаган бўлсалар ҳам, Исломни таг-томир билан қуритишга бўлган интилишлари бир эди. Улар бу мақсадларини амалга ошириш учун бир неча йўлларни қўллашди: Европа давлатларида (яъни Ислом Давлатига бўйсунувчи Европадаги давлатлар) чунончи Юнон ва Серб диёрларида бўлгандек, миллатчилик ва мустақилликка интилиш туйғуларини қўзғаб, халқни Ислом Давлатига қарши ғалаён қилишга қизиқтирди ва уларни қурол-яроғ ва пул билан таъминлаб турди. Ислом Давлатига ортдан зарба бериш мақсадида Франция 1798 йилнинг июль ойида Мисрга ҳужум қилиб уни эгаллаб олди. Кейин Фаластинга ҳужум қилиб уни ҳам эгаллаб олди. Кейин бутун Шом ўлкасини эгаллаб олиб, Ислом Давлатига ҳал қилувчи зарба бермоқчи бўлди, лекин у бу урушда мағлуб бўлиб, Мисрдан чиқиб кетди ва Ислом Давлати ерларини топширди.
Ваҳҳобийларнинг пайдо бўлиши
Саъудийлар ҳукмронлиги
Англия эса, ўз малайи Абдулазиз ибну Муҳаммад ибни Саъуд орқали Ислом Давлатининг ичидан зарба бермоқчи бўлди. Ислом Давлатининг ичида Муҳаммад ибн Саъуд (вафоти 1765 й) кейин унинг ўғли Абдулазиз (1720-1830 й.й.) бошчилигида ваҳҳобийлик мазҳаби мавжуд эди. Англия уларни қурол-яроғ ва пул билан таъминлаб турди. Улар эса мазҳабчилик асосида халифалик қўл остидаги мамлакатларни эгаллаб олишга интилдилар. Яъни Ислом лашкарлари амирул мўъминин лашкарига қарши қурол кўтариб, Англия тарафидан келаётган қурол-яроғ ва мададлар ёрдамида халифа қўл остидаги мамлакатларни эгаллаб, у ерларда ўз мазҳаби билан ҳукм юргизиб, бошқа Ислом мазҳаблари чиқарган ҳукмларни куч ва қурол билан йўқотишга уриндилар. Шу мақсадда 1788 й. Қувайтга ҳужум қилиб уни эгаллаб олишди. Кейин шимол тарафга юриш қилиб, Бағдодни қамал қилишди. Улар Карбало шаҳрини эгаллаб, Ҳусайн розияллоҳу анҳу қабрини бузиб ташлаш ва у ерга зиёрат қилинишини ман қилишни хоҳлар эдилар. 1803 йили Макка шаҳрига ҳужум қилиб уни ҳам эгаллаб олишди. 1804 йил баҳорда Мадинаи Мунавварани қўлга киритишди. Бу ерда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига соя солиб турган улкан гумбазни вайрон қилиб, у ердаги қимматбахо безакларни улоқтириб ташлашди. Ваҳҳобийлар Ҳижозни тўла қўлга киритганларидан кейин, Шомга қараб юриш қилдилар ва Ҳимс шаҳрига яқинлашдилар. 1810 йили Дамашқ ва Нажаф шаҳарларига иккинчи маротаба ҳужум қилдилар. Дамашқ шаҳри ўзини жуда кучли ҳимоя қилди, лекин ваҳҳобийлар Дамашқни қамал қилиб туриш билан бирга шимол тарафларга бориб ўз салтанатларини Сурия ерлари ва Ҳалаб шаҳарларигача ёйиб юбордилар. Ваҳҳобийлар юришлари Англия тарафидан бошқарилаётгани маълум эди. Чунки Саъуд хонадони Англиянинг малайи бўлиб, улар ваҳҳобийлик мазҳабларидан (Ваҳҳобийлик мазҳаби Ислом мазҳабларидан бўлиб, унинг асосчиси имом Муҳаммад ибн Абду-л-Ваҳҳоб. 1115-1206 ҳижрий, 1703-1792 милодий йиллар. Ислом мужтаҳидларидан бири) сиёсий ишларда фойдаланиб, Ислом Давлатига зарба бериш ва ваҳҳобийлик мазҳабини бошқа мазҳаблар билан тўқнаштириб, Усмонийлар Давлати ичида мазҳаблараро урушларни қўзғаш мақсадида фойдаландилар. Бу ишлардан Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ўзи ҳам, унинг йўлига эргашганлар ҳам бехабар эди. Лекин саъудий амир (Абдулазиз ибн Муҳаммад) ва саъудийлар хонадони бу ишларни ҳаммасидан хабардор эди. Чунки Англия ваҳҳобийлик мазҳабининг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб билан эмас, балки Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Саъуд, кейинчалик эса А Абдулазизнинг ўғли Саъуд билан алоқада эди.
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Ислом мазҳабларидан Ҳанбалий мазҳабига мансуб бўлиб, баъзи масалаларда ижтиҳод қилган мужтаҳид олимдир. У бошқа мазҳаблардаги мусулмонларнинг тутган йўли унинг бу масалалардаги раъйига хилофлигини кўрди. Шунинг учун у ўз фикрларига мусулмонларни чақириб, шу фикрлар асосида иш юритиб, бошқа исломий фикрларга қарши қаттиқ ҳужум бошлади. Натижада олимлар, амирлар ва обрў-эътиборли кишилар тарафидан қаршиликка учради. Чунки унинг фикрлари бошқа мазҳабларга мансуб мусулмонларнинг Қуръон ва Суннатдан олган фикрларига тўғри келмас эди. Масалан: Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишни ҳаром ва гуноҳ деб эътибор қилади. Ҳатто Росулуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилиш мақсадида сафарга чиққан одам, ушбу сафарида намозни қаср қилиб ўқиши мумкин эмас. Чунки бу сафар гуноҳ учун қилинган сафардир, – дейди. Бу фикрга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: – “Фақат учта масжидга: Менинг масжидим, Масжидул Ҳаромга ва Масжидул Ақсога зиёрат қилиш учун бориш мумкин” – деб айтган сўзларини далил қилиб келтиради. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг фикрига кўра, Росулуллоҳ ушбу уч масжиддан ўзга масжидлар зиёрати учун сафар қилишдан қайтарганлар. Агар Росулуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилинса, бу уччала масжиддан ўзга ерни зиёрат қилиш учун сафар қилинган бўлади ва бу сафар ҳаром ва гуноҳ ҳисобланади, дейди.
Бошқа мазҳабларнинг олимлари эса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишни суннат ҳисоблаб, ўз фикрларига Росулуллоҳнинг “Мен сизларга қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим, энди қабрларни зиёрат қилаверинглар”, – деган сўзларини далил қилиб келтирадилар. Улар Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўз фикрига далил қилиб келтирган ҳадис ҳақида: – “Бу ҳадис фақат масжидларга хос бўлиб, унинг мавзуси ушбу уч масжидга сафар қилишдан иборатдир. Шунинг учун муслим Аё София масжиди ёки Дамашқдаги Умавий масжидини зиёрат қилиш мақсадида сафар қилиш мумкин эмас. Чунки Росулуллоҳ ушбу уч масжиддан бошқа масжидларни зиёрати учун сафар қилишдан ман қилганлар. Аммо бу ҳадис тижорат, зиёрат, саломатлик, саёҳат ва бошқа мақсадларда қилинадиган сафарни ман қилмайди. Чунки Росулуллоҳ фақат ушбу уч масжидни зиёрати учунгина сафар қилишга рухсат берганлар”, – дейишади. Шунингдек Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг жуда кўп фикрларини бошқа мазҳабларга эргашган мусулмонлар ўзларининг Китоб ва Суннатдан тушуниб олган фикрларига зид деб ҳисоблайдилар. Шундай қилиб Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб билан бошқа мазҳабларга эргашган мусулмонлар ўртасида хусумат кучайди ва у мамлакатдан қувғин қилинди.
1740 йил Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Анза қабиласининг сардори Муҳаммад ибн Саъуд олдига паноҳ сўраб борди. (Муҳаммад ибн Саъуд Уяйна қабиласи сардорининг душмани бўлиб, ўзи Диръийя шаҳрида истиқомат қилар эди. Диръийя шаҳри Уяйна қабиласидан 6 соатли йўл эди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Муҳаммад ибн Саъуд томонидан самимий кутиб олингач, Диръийя ва унга яқин ерлардаги одамлар орасида ўз фикрларини тарқата бошлади. Оз фурсат унинг фикрларини қўллаб қувватловчилар пайдо бўлди. Амир Муҳаммад ибн Саъуд ҳам бу фикрларга мойил бўлди ва шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга яқинлаша бошлади.
1747 йил амир шайхни фикрларини қабул қилганлигини ва уни ва фикрларини қўллаб қувватлашини эълон қилдию, мана шу келишув сабабли ваҳҳобийлик ҳаракати бошланиб, у даъват ва ҳукм (ҳокимият) шаклида зоҳир бўлди. Шайх ўз фикрларига даъват қилар ва шу фикрлардан балқиб чиқаётган ҳукмларни татбиқ қилар эди.
Шундай қилиб, бу фикрлар Диръийяга қўшни шаҳар ва қабилалар орасида даъват ва ҳукм шаклида ёйила бошлади. Муҳаммад ибн Саъуднинг ҳокимияти ҳам кенгайиб, 10 йил муддатда ўз салтанати ва янги мазҳабга 30 кв.мил ерни бўйсундиришга муваффақ бўлди. Лекин бу ёйилиш даъват ҳамда Анза қабиласи сардорининг салтанати орқали бўлган эди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга ҳеч ким қаршилик ва душманлик қилмади. Ҳатто уни Уяйнадан қувиб чиқарган Аҳсо амири ҳам бу ёйилишда ўз душманига қаршилик қилмади ва унга қарши куч тўпламади. 1757 йилда Аҳсо амири куч тўплаб Муҳаммад ибн Саъудга қарши уруш бошлади. Лекин бу урушда мағлуб бўлди ва Муҳаммад ибн Саъуд унинг ҳокимиятини эгаллаб олди. Шу кундан бошлаб Анза салтанати, яъни Муҳаммад ибн Саъуд салтанати ва янги мазҳаб салтанати Диръийя ва унга қўшни шаҳарлар ва Аҳсо шаҳрида ҳукмронлик қила бошлади. Бу ўлкаларда ваҳҳобийлик мазҳаби салтанат кучи билан ижро қилинар эди.
Лекин бу ҳаракат, бу ёйилиш Аҳсо амири билан тўқнашув ва Аҳсо шаҳрини эгаллаб олиш билан тўхтаб қолди. Муҳаммад ибн Саъуд ҳам, ваҳҳобийлик мазҳаби ҳам шу ерда тўхтаб, ҳаракат тамоман сўнди.
1765 йил Муҳаммад ибн Саъуд вафот этди. Ўғли Абдулазизни Анза қабиласини сардори этиб қолдирди. Абдулазиз отаси вафотидан кейин отасининг қўл остидаги ерларда ҳукмронлик қила бошлади. Лекин у ваҳҳобийлик ҳаракатини кучайтиришга ҳам, қўшни шаҳарларга ёйишга ҳам ҳисса қўшмади. Ҳаракат яна сўниқ ҳолатида қолаверди. У ҳақида ҳеч нарса эшитилмай қолди. Ҳатто қўшни ўлкаларда бу ҳаракатни эслаш ёки уни бостириб келишидан қўрқиш ҳисси тамоман йўқ бўлиб кетди.
Лекин ваҳҳобийлик ҳаракати бошланганидан 41 йил кейин, яъни 1747 йилдан то 1788 йилгача ва бу ҳаракат 31 йил тўхтаб, сўниб тургандан кейин, яъни 1757 йилдан 1787 йилгача қўққисдан яна кучая бошлади ва ваҳҳобийлик мазҳабини янгича бир услубда тарқата бошлади. Унинг овозаси Ислом Давлатининг ҳамма тарафларида ҳам, катта давлатларда ҳам кучли шаклда эшитила бошлади. Бу ҳаракат қўшниларни, балки бутун Ислом Давлатини машғул қилиб изтиробга сола бошлади. Иқтибос тугади.
Ўйлайманки, келтирилган иқтибосда ваҳҳобийлик тўғрисида етарли маълумот бўлди.
Иккинчи саволга жавоб.
Кофирнинг моли ва жони мусулмонга ҳалоллиги масаласи. Бу тўғрида келган далилларга эътибор берадиган бўлсак, кофирнинг моли ва жони мусулмон учун ҳалол бўлиши, хоҳлаган вақтида уни ўлдириши ва хоҳлаган вақтида молини олиши мумкин бўлиши ҳолати, қачонки Ислом давлати бор бўлиб, маълум бир кофир давлати Ислом давлати билан сулҳ тузмаган, уруш ҳолатида турган, яъни Ислом давлати ана ўша куфр давлатига жиҳод қилган ҳолатда бўлсагина, ана шу курф давлатининг фуқароси бўлган кофирнинг моли ҳам жони ҳам мусулмон учун ҳалол бўлади.
Бунинг далили қуйидагича,
عن المغيرة بن شعبة أنه كان قد صحب قوماً في الجاهلية ، فقتلهم وأخذ أموالهم ، ثم جاء فأسلم فقال النبي صلى الله عليه وسلم : أما الإسلام أقبلُ ، وأما المال فلستُ منه في شيء
Муғийра ибн Шўъбадан, у жоҳилиятда юрганида бир қавм билан бирга юрган, уларни ўлдириб, молларини олиб қочган эди. Кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, мусулмон бўлди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Исломга кирганингни қабул қиламан, аммо олган молинг эса, у молда мен учун насиба йўқ. Бухорий ривояти. Айни шу ҳадис Абу Довуд ривоятида шундай келади: “Исломга кирганингни қабул қиламиз, аммо олиб келган молинг у хиёнатдир, бизга унақа нарса керак эмас”. Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ. Яъни Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг бу гаплари қуйидаги маънони англатади: У олган молинг биз мусулмонлар учун, шу жумладан сен учун ҳам, ҳаромдир.
Эътибор берадиган бўлсак, Муғийра розияллоҳу анҳу Исломга киришидан олдин, ўртасида аҳд-дўстлик бўлган одамларни ўлдириб молини олган эди. Айнан аҳд-дўстлик бор эди, деяётганимизнинг сабаби, ҳадисда “Муғийра бир қавм билан суҳбатда бўлган эди”, деган жумла келган, суҳбат эса, ўзаро дўстлик муносабати бўлганини ифодалайди. “صحبة – суҳбат-дўстлик бу шаръан омонатдир, омонатга эса, унинг эгаси мусулмон бўладими ёки кофирми фарқсиз, хиёнат қилинмаслиги шарт. Яъни ким бўлса ҳам, ўртасида ўзаро аҳд-дўстлик алоқаси бор бўлса, давлатлар эътибори билан қаралганда, ўзаро сулҳ битими бор давлат бўлса, бири иккинчисининг молини ушбу аҳд-битимга хиёнат қилиб олиши ҳаромдир.
Ҳозирги кунда давлатлар ўртасида аҳд-сулҳ борлиги фуқароларнинг кириш чиқишларига икки давлат ўртасида келишув борлиги билан билинади. Яъни масалан, Ўзбекистон фуқароси бўлган одам Россияга Россиянинг кириш учун рухсати билан (масалан, виза ёки чегарадан киришга рухсат билан киргизиш кабилар) кирган бўлса, бу одам Россияда шаръий жиҳатдан омонда юрган ҳисобланади ва бу одам Россияда бирон кофирни ўлдириши ёки кофирнинг молини ноҳақ олиши жоиз бўлмайди.
Кофирнинг моли ҳам жони ҳам ҳалол бўлиши учун, бир кофир давлатга Ислом давлати уруш эълон қилган бўлиб, у билан жиҳод ҳолатида бўлиши керак.
بَرَاءَةٌ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ إِلَى الَّذِينَ عَاهَدْتُمْ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
“(Бу) Аллоҳдан ва Унинг Расулидан мушрикларнинг сиз аҳдлашганларига “бароат”–ора очиқлик (эълони)дир”. (Тавба. 1)
فَإِذَا انْسَلَخَ الْأَشْهُرُ الْحُرُمُ فَاقْتُلُوا الْمُشْرِكِينَ حَيْثُ وَجَدْتُمُوهُمْ وَخُذُوهُمْ وَاحْصُرُوهُمْ وَاقْعُدُوا لَهُمْ كُلَّ مَرْصَدٍ ۚ فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ فَخَلُّوا سَبِيلَهُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
“Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир”. (Тавба. 5)
Ислом Давлати қайси бир кофир давлатига ана шу оятларда келтирилганидек, “бароат” – ора очиқлик эълон қилса, ана шундагина мазкур кофир давлатидаги кофирларнинг жони ҳам моли ҳам мусулмонлар учун ҳалол бўлади.
Шу ўринда, жони ва моли мусулмон учун ҳалол бўлган кофирларнинг баёнига қисқача тўхталиб ўтишимиз керак.
وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُم ْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
“Сизлар билан урушганларга қарши Аллоҳнинг йўлида урушинг. Ва ҳаддингиздан ошманг, Аллоҳ ҳаддидан ошганларни (шариат чегарасидан чиққанларни) яхши кўрмайди”. (Бақара. 190)
عن بريدة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يقول : اغزوا في سبيل الله ، قاتلوا من كفر بالله ، اغزوا ولا تغلوا ، ولا تغدروا ، ولا تمثلوا ، ولا تقتلوا وليدا ، ولا أصحاب الصوامع
Бурайда айтади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дер эдилар: “Аллоҳнинг йўлида жанг қилинглар. Ким Аллоҳга куфр келтирса ўлдиринглар. Урушинглар ва лекин ошириб юборманглар ва хиёнат қилманглар. Мусла қилманглар (Мусла – одамни аъзоларини кесиб азоб бериб ўлдириш) ва болалар ва роҳибларни ўлдирманглар”. Муслим ва Аҳмад ривояти.
Бу далиллардан билинадики, кофирларнинг мусулмонларга қарши урушадиган жанг аҳлидан бўлмаганлари, яъни аёллар, ёш болалар, қарилар, касаллар, хунасалар, ибодатхоналарида ибодати билан машғул бўлган дин пешволари ва шу қабилдаги, мусулмонларга қарши урушишга яроқсиз бўлганларини ўлдирилмайди ва моллари ҳам ҳалол бўлмайди. Мусулмонларга қарши урушиш аҳли бўлган жангчиларининг моли ва жони мусулмон учун ҳалол бўлади. Бундан ташқари, Умар розияллоҳу анҳунинг Халифалик қилиб турган вақтида “Аллоҳдан қўрқинглар, гўдаклар ва кемачиларни ўлдирманглар” деб айтган гапидан келиб чиқиб, уруш аҳлидан бўлмаган, яъни мусулмонларга қарши урушга аралашмайдиган кемачиларнинг ҳам жони ва моли ҳалол бўлмайди. Чунки Умар розияллоҳу анҳунинг Халифалик пайтида айтган бу ҳукмга бошқа саҳобалар қарши чиқмагани, бу ҳукмга ижмо қилинганини билдиради. Аммо мусулмонларга қарши урушувчи кемалар ва уларнинг кемачилари бу истиснога кирмайди. Ва юқорида айтиб ўтилганидек, мусулмон кофирнинг молини олиб кетавериши ва ўлдириши ҳалол бўлиши учун Ислом Давлати бор бўлиши ва кофир давлат билан ўртада сулҳ ақди бўлмасдан жиҳод-жанг ҳолатида бўлиши керак. Шундан сўнг ана шу кофир давлатдаги жанг аҳлларидан бўлган шахсларнинг моллари ва жонлари мусулмонлар учун ҳалол бўлади.
Бугунги кунимизда модомики, ҳақиқий Ислом Давлати йўқ экан, ўз ҳудудига кириш учун рухсат берган давлатга кирган мусулмон, у ерда кофирларни ноҳақ ўлдириши ҳам, кофирларнинг молини ноҳақ олиши ҳам ҳалол бўлмайди.
وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
“Аллоҳ ҳаддидан ошганларни (шариат чегарасидан чиққанларни) яхши кўрмайди”. (Бақара. 190)
Кўриниб турибдики, ушбу муаммо ҳам, мусулмонларнинг ўз давлати яна ҳаётга қайтиши зарурлигини яна бир бор исботламоқда. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
10.05.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ