Видолашув хутбаси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Видолашув хутбаси
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилганларидан кейин, ҳижратнинг 10 – йили, зулқаъданинг 25 – ида Ҳажни қасд қилиб Мадинадан чиқдилар. Ҳаётларидаги биринчи ва охирги Ҳаж амалини бажардилар. Арафотга Ҳожилар тўпланган маҳал видолашув хутбасини қилдилар. Ушбу хутбада уммат учун жуда кўплаб ибрат намуналари ва шаръий ҳукмларни баён қилдилар. Биз қуйида ушбу хутба уммат ҳаётида муҳим ўрин касб этганлиги сабабидан сиз азиз ўқувчилар билан баҳамлашишни ихтиёр қилдик.
الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره ونتوب إليه، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا ومن سيئات أعمالنا من يهده الله فلا مضل له ومن يضلل فلا هادي له، وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمداً عبده ورسوله.
أوصيكم عباد الله بتقوى الله وأحثكم على طاعته وأستفتح بالذي هو خير. أما بعد أيها الناس اسمعوا مني أبين لكم فإني لا أدري لعلى لا ألقاكم بعد عامي هذا في موقفي هذا.
أيها الناس إن دماءكم وأعراضكم حرام عليكم إلى أن تلقوا ربكم كحرمة يومكم هذا في شهركم هذا في بلدكم هذا – ألا هل بلغت اللهم فاشهد، فمن كانت عنده أمانة فليؤدها إلى من ائتمنه عليها.
وإن ربا الجاهلية موضوع ولكن لكم رؤوس أموالكم لا تظلمون ولا تظلمون وقضى الله أنه لا ربا. وإن أول ربا أبدأ به عمي العباس بن عبد المطلب.
وإن دماء الجاهلية موضوعة، وإن أول دم نبدأ به دم عامر بن ربيعة بن الحارث بن عبد المطلب وإن مآثر الجاهلية موضوعة غير السدانة والسقاية والعمد قود وشبه العمد ما قتل بالعصا والحجر وفيه مائة بعير، فمن زاد فهو من أهل الجاهلية – ألا هل بلغت اللهم فاشهد.
أما بعد أيها الناس إن الشيطان قد يئس أن يعبد في أرضكم هذه، ولكنه قد رضي أن يطاع فيما سوى ذلك مما تحرقون من أعمالكم فاحذروه على دينكم، أيها الناس إنما النسئ زيادة في الكفر يضل به الذين كفروا يحلونه عاماً ويحرمونه عاماً ليوطئوا عدة ما حرم الله فيحلوا ما حرم الله ويحرموا ما أحل الله. وإن الزمان قد استدار كهيئته يوم خلق الله السماوات والأرض، وإن عدة الشهور عند الله اثنا عشر شهراً في كتاب الله يوم خلق الله السماوات والأرض، منها أربعة حرم ثلاثة متواليات وواحد فرد: ذو القعدة وذو الحجة والمحرم ورجب مضر الذي بين جمادى وشعبان – ألا هل بلغت اللهم فاشهد.
أما بعد أيها الناس إن لنسائكم عليكم حقاً ولكم عليهن حق. لكم أن لا يواطئن فرشهم غيركم، ولا يدخلن أحداً تكرهونه بيوتكم إلا بإذنكم ولا يأتين بفاحشة، فإن فعلن فإن الله قد أذن لكم أن تعضلوهن وتهجروهن في المضاجع وتضربوهن ضرباً غير مبرح، فإن انتهين وأطعنكم فعليكم رزقهن وكسوتهن بالمعروف، واستوصوا بالنساء خيراً، فإنهن عندكم عوان لا يملكن لأنفسهن شيئاً، وإنكم إنما أخذتموهن بأمانة الله واستحللتم فروجهن بكلمة الله فاتقوا الله في النساء واستوصوا بهن خيراً – ألا هل بلغت? اللهم فاشهد.
يها الناس إنما المؤمنون إخوة ولا يحل لامرئ مال لأخيه إلا عن طيب نفس منه – ألا هل بلغت اللهم فاشهد.
فلا ترجعن بعدى كافراً يضرب بعضكم رقاب بعض، فإني قد تركت فيكم ما إن أخذتم به لن تضلوا بعده: كتاب الله وسنة نبيه، ألا هل بلغت … اللهم فاشهد.
أيها الناس إن ربكم واحد وإن أباكم واحد كلكم لآدم وآدم من تراب أكرمكم عند الله اتقاكم، وليس لعربي على عجمي فضل إلا بالتقوى – ألا هل بلغت….اللهم فاشهد قالوا نعم – قال فليبلغ الشاهد الغائب
أيها الناس إن الله قد قسم لكل وارث نصيبه من الميراث ولا يجوز لوارث وصية، ولا يجوز وصية في أكثر من ثلث، والولد للفراش وللعاهر الحجر. من ادعى إلى غير أبيه أو تولى غير مواليه فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل منه صرف ولا عدل. والسلام عليكم.
“ Алҳамдулиллаҳ, Унга ҳамд айтамиз, Ундан мағфират сўраймиз ва унга тавба қиламиз. Ўзимизнинг ёмонлигимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни адаштиргувчи йўқ, кимни Аллоҳ адаштирса, уни ҳидоят қилгувчи йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги, Унинг шериги ҳам йўқлигига ва Муҳаммад Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.
Эй Аллоҳнинг бандалари сизларни Аллоҳдан қўрқишга ва Унга итоат қилишга чақираман. Яхшилик билан сўзимни бошлайман. Демак, хозир баён қиладиган сўзларимга қулоқ тутинг, чунки мен сизларни келаси йили, шу жойда қайта топаманми йўқми билмайман.
Эй одамлар! Ҳудди бугунги кунингиз ҳурмати, ойингиз ҳурмати ва ушбу шаҳрингиз ҳурмати каби, то Роббингиз хузурига боргунингизгача, ораларингизда бир – бирингизга қонингиз ва обрўйинигиз харом. Аллоҳим етказдимми?! Ўзинг гувоҳ бўл!
Кимга омонат топширилган бўлса, омонатини эгасига топширсин. Жоҳилият рибоси тарк қилинди, сизларга (савдога қўйган) сармоянгизнинг ўзи. Аллоҳ хукм қилдики, шу ишингизда рибо бўлмайди. Шунда зулм қилмаган ва зулм қилинмаган бўласиз. Албатта рибонинг аввали, амаким Аббос ибн Абдулмуттолибнинг рибоси (яъни шу рибо аввал тарк қилинди).
Албатта жоҳилият ҳуни (қони) ҳам тарк қилинди, мен ўзим тарк қиладиган биринчи жохилият ҳуни Омир ибн Робиъа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталибнинг ҳуни.
Албатта жоҳилият урф-одатлари тарк қилинди, Каъбани кийинтириш ва хожиларни суғориш қолдирилди. Қастдан ўлдирган ўлдирилади. Таёқ ёки тош билан ўлдирган кабиларга юзта ҳачир. Ким шу айтганларимдан ортиқча қилса у жоҳилият аҳлидандир. Аллоҳим етказдимми?! Ўзинг гувоҳ бўл!
Эй одамлар, албатта шайтон бу ерингизда умидсиз бўлди, лекин у (шайтон) бошқа ерда сизларнинг амалларингизни зое қилиб, унга итоат қилишингизга рози бўлди. Динингизни ундан ҳимоя қилинглар. Албатта, жоҳилият аҳлида уруш ҳаром қилинган ойнинг ҳукмини бошқа, кейин келадиган ойга суриш одати, куфрда зиёда бўлишдан бошқа нарса эмас, бу билан куфр келтирганлар залолатга кеткизилурлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсанинг ададига мослаш учун уни бир йил ҳалол қиладилар, бир йил ҳаром қиладилар. Бас, бу билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қиладилар. Албатта замон, Аллоҳ ер ва осмонларни яратган кундан буён қандай бўлса ўшандай айланмоқда. Албатта ойлар, Аллоҳнинг наздида, Аллоҳ осмонлар ва ерни яратгандан кундан буён 12 ойдир. Улардан 4 таси харом ойлар, учтаси кетма – кет, биттаси алоҳида, булар; зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва алоҳидаси эса жумодиссоний билан шаъбон орасидаги ражаб ойларидир. Аллоҳим етказдимми?! Ўзинг гувоҳ бўл!
Эй одамлар! Аёлларингизни сизларнинг устингизда ҳақлари бор, уларнинг устида ҳам сизлар учун ҳақлар бор. Сизларнинг хақларингиз: Тўшагингизни сиздан бошқани бостирмасинлар, сиз ёқтирмайдиган одамларни уйингизга киргизмасинлар. Агар ўзингизни рухсатингиз билан бўлса майли. Фаҳш ишни қилишмасин. Агар шу ишларни қилсалар, албатта Аллоҳ, сизларга уларга куч ишлатишга, ётоқни алоҳида қилишга ва ёки зулм еткизмайдиган қилиб, уришга рухсат берди. Агар улар қилган айб ишларида тўхтасалар ва сизларга итоат қилсалар, уларнинг ейиш – ичиш ва кийимлар каби нафақалари сизларнинг устингизга вожибдир. Хотинларингизга яхши муомалада бўлишликни тавсия қиламан. Чунки улар сизнинг олдингизда ожизадирлар, ўзларини хеч нарсаси йўқ. Сизлар уларни Аллоҳнинг омонати билан олгансизлар. Ва фаржларини Аллоҳнинг калимаси билан ҳалол қилиб олгансизлар. Бас аёлларингиз хаққида Аллоҳдан қўрқинг, уларга яхши муносабатда бўлишни тавсия қиламан. Аллоҳим етказдимми?! Ўзинг гувоҳ бўл!
Эй одамлар! Албатта мўъминлар бир бирларига ака – укадирлар. Бир одамга бошқа биродарининг моли ҳалол бўлмайди, агар чин қалбидан рози бўлса бўлади. Аллоҳим етказдимми?! Ўзинг гувоҳ бўл!
Мендан кейин, кофир бўлиб кетманг, бирингиз бирингизни бўйнига урмасин (ўлдирмасин деган маънода). Орқамда мен сизларга шундай нарса ташлаб кетаяпманки, уларни ушласангиз хеч қачон, асло адашмайсиз, улар: Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннати. Аллоҳим етказдимми?! Ўзинг гувоҳ бўл!
Эй одамлар! Албатта Роббингиз бирдир, отангиз бирдир, отангиз Одамдир, Одам эса тупроқдан яралган. Аллоҳнинг олдида мартабаси яхшингиз тақволиларингиздир. Ажамнинг устидан араб учун устунлик йўқ, фақатгина тақвоси билан устундир. Аллоҳим етказдимми?! Ўзинг гувоҳ бўл! Одамлар “Ҳа” – дейишди. Бу ердагилар йўқларга етказсин.
Эй одамлар! Аллоҳ меросхўрлар учун хар бирининг насибасини Ўзи тақсимлаб берган, мерорсхўрга васият жоиз эмас. Учдан бирдан ортиғига хам васият қилиш жоиз эмас. Бола тўшакники, унда зинокорнинг ҳаққи йўқ. Ким отасидан бошқага ўзини нисбатини берса, ёки мавлосидан бошқани мавлом деса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг лаънати бўлур. Унинг тавбаси ҳам фидяси ҳам қабул қилинмайди. Ассаламу алайкум.
Хурматли азиз ўқувчи бу хутбани мақола кўринишида сизларга тақдим қилишимиздан мақсад, бу ерда айтилган сўзлар, бизлар ҳаётимизда жорий қилишимиз керак бўлган хукмлардир, модомики уларни ҳаётимизга жорий қилмаётган эканмиз, “Мен Пайғамбаримнинг суннатини бажариб юрибман дейишга хаққимиз борми?!”
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
06.12.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми