Уйғониш тўғрисида туркумидан: Вужуд-табиат қонунлари талаб қиладиган амаллар
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Вужуд-табиат қонунлари талаб қиладиган амаллар
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Инсон иҳтиёри ҳукмрон бўлган ва инсоннинг устидан ҳукмронлик қиладиган доиралар тўғрисида танишиб олдик. Биринчи доирадаги, яъни инсоннинг иҳтиёри устун бўлган амаллар борасида хисоб – китоб қилинишлиги, иккинчи доирадаги, яъни инсон хеч қандай таъсир кўрсата олмайдиган, тўхтата олмайдиган ва ўзгартира олмайдиган амаллар борасида хисоб – китоб қилинмаслиги тўғрисида кўриб ўтдик. Шулардан билишимиз зарурки мусулмон инсон ўзининг иҳтиёри устун бўлган амалларга жиддий аҳамият қаратиши ва ўз ҳаётида учрайдиган ҳар бир амал тўғрисида шаръий аҳкомларни билиши шарт.
Шунингдек иҳтиёридан ташқарида бўлган, унинг устида содир бўладиган амалларни аниқ ва тиниқ ажрата олиши зарур. Сабаби ўз иҳтиёридан ташқаридаги, таъсир кўрсата олмайдиган ҳолатда содир бўлган амаллар устида ғамга ботиб, хисоб – китоб қилинадиган амалларга бепарво бўлиб қолмаслиги керак. Ҳамда бошқаларнинг иҳтиёридан ташқарида содир бўлган ёки натижасиз қолган амалаллар устида уларни маломат қилмаслигини тушуниб етиши лозим. Бу доиралардаги амалларни бир биридан тўғри ажрата олган инсон қайси амалларга жиддий аҳамият қаратиши кераклигини ва қайси амаллар устида масъулиятли эканлигини жуда яхши идрок қилади. Демак, бу мавзуимиз ҳам аввалги мавзу билан боғлиқ бўлиб инсоннинг устидан ҳукмрон бўлган доирадиги амаллар тўғрисида бўлади.
Инсоннинг устидан ҳукмрон бўлган доирадаги амаллар икки турга бўлинади ва шунинг учун бу доира тўғрисида алоҳида ёндошишни лозим топдик. Инсонга ҳукмронлик қиладиган доирада содир бўладиган амалларга унинг хеч қандай алоқаси йўқлиги ва у бу доирадаги амалларга хеч қандай таъсир кўрсата олмаслиги тўғрисида айтиб ўтганмиз. Бу доирада содир бўлган амалларга синчковлик билан назар солган инсон уларнинг икки турга бўлинишини англаб олиши қийин эмас. Демак, инсонга ҳукмронлик қиладиган доирадаги амалларнинг турлари:
Биринчи тури: Вужуд-табиат қонунлари талаб қиладиган амаллар.
Иккинчи тури: Инсон иҳтиёрига бўйсунмайдиган ва улардан инсон ўзини мудофаа қила олмайдиган ҳамда табиат қонунлари тақозо этмайдиган ишлар.
Инсонга ҳукмрон доира амалларининг биринчи тури тўғрисида: Вужуд-табиат қонунлари талаб қиладиган амаллар табиий қонун бўйича амалга ошиб, бу амаллар орқали инсоннинг табиий қонунларга мажбурий равишда бўйсуниши намоён бўлади. Яъни бундай амаллар инсоннинг устида табиий қонунларга мувофиқ амалга ошади ва бу жараёндан инсон чиқиб кета олмайди. Аксинча бу амаллар содир бўлиши асносида инсон шу амалларга мувофиқ ҳаракатланади ва улардан ортда ҳам қола олмайди, олдинга ҳам ўтиб кета олмайди. Бу амаллар табиий қонунга мувофиқ тарзда содир бўлади ҳамда инсон ҳам шу содир этилиш жараёнида ўз иҳтиёрисиз иштирок этади. Мисол: Инсоннинг туғилиши ва ўлиши. Инсоннинг шаклу шамойили унинг иҳтиёрисиз шаклланиши, жинси, қиёфаси, бўй-басти. Кеча ва кундузнинг алмашиши, фасллар ўзгариши ва йиллар ўтгани сари инсоннинг ёши улғайиб бориши. Табиий жисми орқали бошқа воситалардан фойдаланмаган ҳолда сувнинг устида юра олмаслиги ва уча олмаслиги. Бу амалларнинг содир бўлишида инсоннинг хеч қандай алоқаси йўқ ва хеч қандай таъсир қила олмайди. Бу ишларнинг барчасини Аллоҳ Таъоло вужудга келтиради. Аллоҳ Таъолонинг ўзи табиий қонунларни бутун борлиққа жорий қилиб барча нарсани ҳамда табиатни шу қонунларга мувофиқ ҳаракатланишга мажбурий тарзда бўйсундириб қўйган ва улар бу қонун қоидалардан асло четга чиқа олмайдилар.
Инсонга ҳукмрон бўлган доирадаги амалларнинг иккинчи тури, яъни инсон иҳтиёрига бўйсунмайдиган ва улардан инсон ўзини мудофаа қила олмайдиган ҳамда табиат қонунлари тақозо этмайдиган ишлар ҳақида кейинги мавзуда фикрларимизни билдирамиз.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
02.12.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми