| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ватанни кимлар ҳимоя қилмоқда?

Ватанни кимлар ҳимоя қилмоқда?

By htadmin
22.01.2023
788
0
Share:

Ватанни кимлар ҳимоя қилмоқда?

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ва 14-январь “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан пойтахт ва вилоятларда турли тадбирлар ўтказилди. Мамлакатда энергетик инқироз кун сайин кучаяётганига қарамай, ҳарбийлар байрамини кўтаринки руҳда кенг нишонлашга бир ой давомида катта тайёргарлик кўрилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 декабрда Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида фармойиши эълон қилинди. Президент топшириғида, ўқувчи-ёшларни ҳарбий касбларга йўналтириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Мард аскар – ёшларга намуна!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини, ҳарбий қисм ва муассасаларда очиқ эшиклар кунини, умумтаълим мактабларида “Ватанпарварлик дарслари”ни ўтказиш, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги музейларга экскурсияларни ташкил қилиш, шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танлови ҳамда “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида “Энг яхши тасвирий санъат асари” танловларини ўтказиш вазифалари юклатилди. Буйруқ ортидан жойларда ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг соврини учун “Амир Темур ўғлонлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ва “Тумарис издошлари” кўрик-танловлари, “Аскар оналарини шарафлаймиз” ва “Менинг акам – Ватан ҳимоячиси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Бундан ташқари, вилоятларда давра суҳбатлари, интеллектуал ўйинлар ва турли беллашувлар ўтказилди.

Махсус тарзда ўтказилган бу тадбирлар жамоатчиликда, айниқса ёшларда куч органларига нисбатан чуқур эҳтиром туйғусини шакллантиришни мақсад қилади. Золим Каримов ҳам “ватанга муҳаббат туйғуси, фарзандларимиз, бугунги ва келажак авлодларимиз учун чинакам эътиқодга, чинакам ақидага айлансин” деган эди. Каримов йўлидан боришни мустамлакачи давлатларга ва жаҳон ҳамжамиятига ваъда берган Шавкат Мирзиёев аввалги сиёсатни янада кенгайтирди. Аҳолида ватан туйғусини эътиқодга айлантириш ва у асосида халқни ҳокимиятга бўйсундириш сиёсати йил давомида тизимли олиб борилмоқда. Бироқ тубан ватанпарварлик туйғуси тинчлик ҳолатида халқни бирлаштирмаслиги ва ҳокимиятнинг ҳар қандай буйруқлари ўз ўрнида бажарилишини таъминламаслиги сабаб ҳукумат ўз атрофида куч тузилмаларини жипслаштириш ва ёшларда бу соҳаларга иштиёқ уйғотиш учун бюджетдан катта маблағлар ажратмоқда. Шу мақсадда биргина ўтган йилнинг ўзида 3 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи уй-жой билан таъминланди, ватан ҳимоячилари оиласидаги қарийб 2 минг нафар ўғил-қиз олий ўқув юртларига кириш учун имтиёзлар олди, 4 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи хотин-қизлар ўқитилди ва иш билан таъминланди, 1250 нафар ҳарбий пинсионер иш билан таъминланди. Катта маошлардан ташқари, кўрсатилаётган бундай моддий рағбатлантириш ва имтиёзлар ёшларни қуролли кучлар, милиция ва хавфсизлик хизматига ишга жойлашишга қизиқишни кучайтирмоқда. Шу сабабдан бу соҳа вакиллари яхши ойлик ва лавозимдан ажраб қолмаслик учун ҳар қандай вазифани бажаришмоқда. Аҳоли орасида ва интернет тармоқларида Ислом даъватига қарши пасткашларча курашиш, мўмин-мусулмонларнинг соқол ва рўмолига осилиш, уларнинг компьютер ва мобил телефонларини махфий кузатиш, шахсий буюмларини тажовуз йўли билан тортиб олиш мазкур “ватан ҳимоячи”ларининг асосий вазифасига айланиб улгурди. Олий Бош қўмондон Шавкат Мирзиёев ўзининг бу йилги байрам табригида ҳам мана шу масалага алоҳида тўхталиб шундай деди: “Ёш авлодни ахборот маконидаги замонавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, турли бузғунчи мафкураларга қарши барқарор иммунитетни шакллантириш учун давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ёшларни, айниқса, унинг уюшмаган қисмини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалий ишлар самарадорлигини ошириш зарур”. Ҳукумат ёт ғоя ва бузғунчи мафкуралар деганда Исломий фикрларни назарда тутиши сир эмас. Шунинг учун Мирзиёев яҳудий Каримов изидан бориб, мусулмон халқ йигитларини Исломга қарши курашишга мажбурлаш учун ҳамда ўзининг бу улкан жиноятларига қарамай ҳокимиятини сақлаб қолиш учун Олий Бош қўмондон рутбасини эгаллаб олди. Бунинг ортидан куч тузилмалари ҳукумат қўлидаги репрессия қуроли бўлишда давом этяпти. Халқимиз йиллар давомида турли фожиаларни ва мисли кўрилмаган бўҳронларни бошидан кечирган ва кечираётганига қарамай, бу куч тузилмалари ҳукуматга бирор марта норозилик билдирмади! Аксинча, халқимизни ўз динига амал қилишига, ҳақ сўзни айтишига, ҳақларини талаб қилишига шу куч тизимлари тўсиқ бўлиб келяпти. Ваҳоланки, улар Ўзбекистон халқига бир умр содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қилишган. Тирикларнинг дуо ва садақаларидан умидвор бўлган марҳумлар руҳи уриши билан қўрқитиладиган бундай қасамёдлар Ўзбекистон асосланган капиталистик тузум каби куфр ва жоҳилият сарқитидир. Бу тузум ўликларни илоҳийлаштириб, ҳокимларни улуғлаб, улар тузган қонунларни Аллоҳнинг Шаръий қонунларидан мутлақ устун кўради. Мана шу куфрий тузумни ва хоин ҳокимлар сиёсатини ҳимоя қилишни “ватанни ҳимоя қилиш” деб ҳисоблашади. Агар ватанни ҳимоя қилиш аждодларимиздан бизга мерос қолган моддий ва маънавий қийматларни асраш вазифаси бўлса, Исломий қадриятларимизни тирилтириш ва мусулмон ўлкаларни бирлаштириш бирдан-бир мақсад бўлиши лозим. Чунки аждодларимиз бизга миллий давлатчаларни эмас, бир бутун, улкан диёрни мерос қолдиришган. Ҳукуматдаги малай зеҳниятлар учун уларга миллий давлатчаларни тузиб берган рус босқинчилари ва уларнинг ўзимиздан чиққан содиқ малайлари аждод ва даҳолар ҳисобланади. Ҳозирда ҳам Америка, Европа ва Россия миллиардлаб маблағларини Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашга сарфлашмоқда. Бироқ мусулмонлар Бухородан Бағдод, Истанбул ва Макка шаҳарларига ҳеч қандай чегара-тўсиқларига йўлиқмай сафар қилган улкан давлатни бунёд қилган шарафли зотларни аждодларимиз, деб биладилар. Ва улар қолдирган меросни эгаллаб турган Ғарб, Россия ва Хитой ҳукмронлигидан озод қилишни фарз, деб ҳисоблашади.

Ҳозирги асрда юртлар ҳарбий қуроллар билан эмас, Ғарбнинг сиёсий мафкуралари ва ғоялари билан ишғол қилинаётган экан, халқимизни бу хуружлардан “ватан ҳимоячилари” ҳимоя қилмаяпти. Халқимизнинг дунёқараши ва ҳаёт тарзини тубдан ўзгартираётган ғоявий ҳужумлар ва ахлоқий бузуқликлардан Ислом даъватчилари имконият даражасида ҳимоя қилмоқда. Бироқ давлат Ислом тузумини қабул қилмагани учун куфр мафкураларидан ва бузуқ маданиятлардан мусулмон халқни сақлаш имконсиз бўлиб қолмоқда. Ҳар қандай давлат ташкил топишда ва таъсир даражаси юқорилашида қувват аҳли бўлган куч тузилмаларига таянади. Куч тузилмаларидаги мард ва жасур кишиларнинг жасорати ҳаёт оқимини ўзгартириб юборишга қодир. Бу тизимдаги иймонли, иродали кишилар олдида икки йўл турибди: ё куфр тузуми ҳамда золим ҳокимият манфаати, яъни бировларнинг дунёси учун хизмат қилиб, унинг жиноятларига шерик бўлиш ёки Ислом даъватига кўмаклашиш орқали Рошид Халифалик давлатини тиклашга муносиб ҳисса қўшиш. Агар улар дунёдаги шарафли ҳаётни, Аллоҳнинг розилиги ва абадий жаннатни истасалар, Ислом даъватига кўмаклашишлари зарур. Шунда халқимизга ва келажак авлодларга яхшилик эшикларини очган бўлишади. Акс ҳолда, куфр тузуми ва хоин ҳукуматнинг посбони бўлиб қолаверишади ва охиратларини бой беришади.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَوَلَّوْا قَوْمًا غَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ قَدْ يَئِسُوا مِنَ الْآخِرَةِ كَمَا يَئِسَ الْكُفَّارُ مِنْ أَصْحَابِ الْقُبُورِ

– “Эй мўминлар, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавм билан дўст бўлманглар! Худди барча кофирлар қабр эгалари (яъни ўликларнинг қайта тирилишлари)дан ноумид бўлганларидек уларнинг ҳам охиратдан умидлари узилгандир”. (Мумтаҳана:13)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

23.01.2023й

Tags14-январьВатанҚуролли кучлар“Ватан ҳимоячилари” куни
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Тўғри асосда фикрлаш билан инсон тўғри йўлда юради

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатини тиклаш учун харакат қилиш инсон тоқатидаги ишдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Абдуллоҳ IIнинг нажас Нетаньяхуни кутиб олиши Иордания аҳлига душманликдан бошқа нарса эмас

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 30.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/