| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Бугунги аҳволимиз оғриқли ва қайғули, уни ўзгартириш йўли эса аниқ ва равшандир

  • 25 ИЮЛЬ — ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТНИНГ ИНҚИРОЗИ ВА МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИГИ ИФОДАСИ

  • Марокаш ёшларининг Сеута ва Мелилья томон оммавий кўчиш фожиасига бир назар

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегациялари таниқли шахслар ва қабила раҳбарлари билан учрашмоқда

  • Инқирозлар шамоли Курдистон минтақасини остин-устун қилмоқда: Халос бўлиш ва нажот йўли қаерда?

  • Марказий Осиё + Озарбайжон кенгашининг мақсадлари

  • Дунё ва охират мукофоти даъватга лаббай деганларни кутмоқда

  • Сиси 23 июл инқилобини пуч ёнғоқдек мурожаатлар билан эсламоқда

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»

By htadmin
09.01.2025
0
Share:

Матбуот баёноти

﴿وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡ﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»

Суриядаги янги маъмурият Шом тоғути қочиб кетиши ортидан татбиқ қилиш режалаштирилаётган бошқарув тизими ҳақида қайта-қайта баёнотлар бера бошлади. Аниқки, улар айтаётган бу бошқарув тизими Аллоҳ Таоло буюрган бошқарув тизими эмас. Аксинча, одамларга ўз бошқарув тизимини танлаш эркинлигини бериш даъвоси билан динни ҳаётдан ажратадиган секуляр тузумдир. Шу сабабдан маъмуриятдагилар эркинлик ва очиқ-сочиқликни талаб қилаётган аёлларнинг намойиш қилишларига рухсат бериб, бир вақтнинг ўзида, Аллоҳ Таолонинг шариатидан ҳукм олишни талаб қилаётган яқинларининг озод этилишини талаб қилувчи покиза-иффатли муслималарни ўғирлаб кетишмоқда. Қолаверса, демократик куфр тузумига амал қилган ҳолда, бошқарув тизимини танлашни ўтиш даврида одамлар ихтиёрига ҳавола қилишларини очиқ айтишмоқда.

Фақатгина тўғри бўлган нарса тўғри, ҳақ бўлган нарса ҳақдир. Биз ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш ҳамда маъруфга буюриб, мункардан қайтариш вазифамиздан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, ҳисоб сўраш ҳуқуқимизга таяниб, ушбу ҳақ сўзни Суриядаги янги маъмуриятга ва барча расмийларга бирма-бир йўллаймиз. Зеро, қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб бирма-бир бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿وَكُلُّهُمۡ ءَاتِيهِ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فَرۡدًا﴾

«Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда, У зотнинг ҳузурига келгувчидир»  [Марям 95]

Яна бундай дейди:

﴿وَلَقَدۡ جِئۡتُمُونَا فُرَٰدَىٰ كَمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَتَرَكۡتُم مَّا خَوَّلۡنَٰكُمۡ وَرَآءَ ظُهُورِكُمۡۖ وَمَا نَرَىٰ مَعَكُمۡ شُفَعَآءَكُمُ ٱلَّذِينَ زَعَمۡتُمۡ أَنَّهُمۡ فِيكُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْۚ لَقَد تَّقَطَّعَ بَيۡنَكُمۡ وَضَلَّ عَنكُم مَّا كُنتُمۡ تَزۡعُمُونَ﴾

«Мана, (эй инсонлар) Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз келдингиз. Сизга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз. Сиз билан бирга ўзингизча Аллоҳга шерик деб гумон қилган – оқловчиларингизни ҳам кўрмаяпмиз. Ўрталарингиз (орангиз) узилиб қолибди. Ишониб юрган нарсаларингиз-бутларингиз сизлардан йўқ бўлибди!»    [Анъом 94]

Шу боис ҳар бирингиз Жаббор зот олдида ёлғиз жавоб беришини эслаб, Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадислари ҳақида тафаккур қилсин:

«مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا سَيُكَلِّمُهُ اللهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ تُرْجُمَانٌ، فَيَنْظُرُ أَيْمَنَ مِنْهُ فَلَا يَرَى إِلَّا مَا قَدَّمَ، وَيَنْظُرُ أَشْأَمَ مِنْهُ فَلَا يَرَى إِلَّا مَا قَدَّمَ، وَيَنْظُرُ بَيْنَ يَدَيْهِ فَلَا يَرَى إِلَّا النَّارَ تِلْقَاءَ وَجْهِهِ، فَاتَّقُوا النَّارَ…»

«Парвардигорингиз ҳар бирингиз билан таржимонсиз гаплашади. Банда ўнг томонига қараса, фақатгина дунёда қилган яхшиликларини кўради, чап томонига қараса, фақатгина дунёда қилган ёмон ишларини кўради. Олдига қараса, фақат дўзахни кўради. Бас, дўзахдан сақланинглар …». Ҳар бирингиз мана шундай даҳшатли кунни эслаб, очиқ шармандалик ва зиёндан эҳтиёт бўлсин.

Билмаса билиб қўйсинки, ҳеч бир мусулмон – хоҳ ҳукмдор, хоҳ фуқаро бўлсин – бошқарув тизимини танлашга ҳаққи йўқ. Бунга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи далил:

﴿وَمَا كَانَ لِمُؤۡمِنٖ وَلَا مُؤۡمِنَةٍ إِذَا قَضَى ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥٓ أَمۡرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ ٱلۡخِيَرَةُ مِنۡ أَمۡرِهِمۡۗ وَمَن يَعۡصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَقَدۡ ضَلَّ ضَلَٰلٗا مُّبِينٗا﴾

«Аллоҳ ва Росули бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмас, ким Аллоҳ ва Росулига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озгандан озибди»                                                                                    [Аҳзоб 36]

Ҳукмдор Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиши, фуқаро Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан ҳукм олиши вожиб. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَ﴾

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                                                          [Моида 49]

Усул илмига кўра, Росулуллоҳга қилинган хитоб Умматига қилинган хитобдир.

Мусулмон ҳукмдор Аллоҳ нозил қилмаган қонунлар билан ҳукм юритиши ҳаром. Ким эътиқод қилган ҳолда Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритса, кофир бўлади. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир»  [Моида 44]

Ким Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан бошқа нарсалар билан эътиқод қилмаган ҳолда ҳукм юритса, золим ва фосиқ бўлади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир»   [Моида 45]

﴿وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир»   [Моида 47]

Аллоҳ Таоло Ўзининг шариати билан ҳукм юритмаган кимсанинг имонини рад этиб, бундай деди:

﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا﴾

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»                 [Нисо 65]

Аллоҳнинг шариатидан бошқа нарса билан ҳукм юритиш ва ҳукм олиш, шубҳасиз, биз куфр келтиришга буюрилган тоғутдан ҳукм сўрашдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يَزۡعُمُونَ أَنَّهُمۡ ءَامَنُواْ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوٓاْ إِلَى ٱلطَّٰغُوتِ وَقَدۡ أُمِرُوٓاْ أَن يَكۡفُرُواْ بِهِۦۖ وَيُرِيدُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَن يُضِلَّهُمۡ ضَلَٰلَۢا بَعِيدٗا﴾

«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди»                                      [Нисо 60]

Биз сизни Ислом ва мусулмонлар тўғрисида на аҳдга ва на бурчга боқадиган Америка ва унга ўхшаш давлатларни рози қилиш оқибатидан самимий тарзда огоҳлантирамиз. Шуни билингки, уларнинг куфрини қабул қилмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Сиз уларни рози қилиш билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломига кўра, уларнинг нафс-ҳаволарига эргашган бўласиз:

﴿وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡۗ قُلۡ إِنَّ هُدَى ٱللَّهِ هُوَ ٱلۡهُدَىٰۗ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ ٱلَّذِي جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٍ﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди»                                                                                                [Бақара 120]

Шуни аниқ билингки, агар сиз Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар ўрнига куфр қонунлари билан ҳукм юритиш орқали уларни рози қилишга уринсангиз, улар сиздан ўз манфаатлари йўлида ҳамда Ислом ва мусулмонларга, Халифаликка ва унинг учун ҳаракат қилаётганларга қарши фойдаланишади. Кейин эса сиздан аввалгиларни данак каби туфлаб ташлашгани каби сизни ҳам бир четга улоқтирадилар. Ўзингиздан олдинги Башар, Ҳусни Муборак, Қаззофий, Али Солиҳ ва Ибн Али кабиларда сиз учун ибрат бор. Уларга ўз халқлари ҳам, хўжайинлари ҳам раҳм қилмади. Бойликлари ҳам, хўжайинларини рози қилиш учун қилган ҳаракатлари ҳам уларга ҳеч қандай фойда келтирмади. Охиратларини ҳисобга олмаган бу кимсалар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ютқаздилар. Эй ақл эгалари, ибрат олинг!

Кичик этник гуруҳлар ҳуқуқини ёки аёллар ҳуқуқларини баҳона қилмасинлар. Чунки Ислом уларга берган ҳуқуқларни ҳеч ким бера олмайди. Ҳеч ким мусулмонлар ҳимоя қилгани каби уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайди. Халифалик тарихи бунга энг яхши далилдир. Бунга дўстдан олдин душман гувоҳ. Дарҳақиқат, ғайримусулмонлар асрлар давомида Ислом бошқаруви остида тинч-тотув яшаб, бошқа ҳеч бир бошқарув даврида орзу ҳам қила олмайдиган ҳуқуқлардан фойдаланганлар. Зеро, Аллоҳ Таоло Ислом шариатини фақат мусулмонлар учун эмас, балки бутун инсоният учун нозил қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِتَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ بِمَآ أَرَىٰكَ ٱللَّهُۚ وَلَا تَكُن لِّلۡخَآئِنِينَ خَصِيمٗا﴾

«Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар ўртасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм юритишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг»            [Нисо 105]

Мусулмонлар Набий ﷺ замонидан бошлаб то Усмоний Халифалик замонига қадар Ислом бошқаруви тарихи давомида шу йўлдан юрдилар. Натижада, мусулмон бўлмаганлар тинч-тотув яшаб, мусулмонлардан рози бўлдилар. Бас, Ғарб кўрсатмаларига амал қилманг, акс ҳолда, зиён кўрганлардан бўлиб қоласиз. Уларга итоат қилган ҳукмдорларда сизлар учун ибрат бор…

﴿إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор»                                                                   [Қоф 37]

Аллоҳим, биз етказдик, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

 

Tags«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ-Венесуэла кризиси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Умматнинг Суриядаги қўзғолони мустамлакачи кофир Ғарб бўғзига тиқилган суяк бўлиб қолаверади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийларнинг Миср ҳарбий муассасаси ичига кириб бориши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/