Яҳудий вужудининг Ғазо ва бутун Фаластиндаги жирканч жиноятларини асосий қўлловчиси Трамп Ғазони йўқ қилиш ечимини таклиф қилмоқда, тўғрироғи, уни мусулмонлар юртларидаги бир тўда ҳукмдорларга юкламоқда!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужудининг Ғазо ва бутун Фаластиндаги жирканч жиноятларини асосий қўлловчиси Трамп Ғазони йўқ қилиш ечимини таклиф қилмоқда, тўғрироғи, уни мусулмонлар юртларидаги бир тўда ҳукмдорларга юкламоқда!
Трамп TRUTH Social платформасидаги постида: “Яқин Шарқ давлатлари билан Ғазо бўйича ниҳоятда конструктив ва илҳомбахш сўзлашувлар ўтказдик”, деб ёзди ҳамда мулоқот қизғин кечгани ва тўрт кун давом этганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, бу сўзлашувлар, модомики зарур экан, "тўлиқ келишувга муваффақиятли эришиш учун" келгусида ҳам давом этади. TRT Arabic 27.09.2025”.
Трамп Саудия Арабистони, БAA, Қатар, Миср, Иордания, Туркия, Индонезия ва Покистон иштирокида ўтказилган йиғинга раислик қилди… У 2025 йил 23 сентабр, сешанба куни БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди. Трамп уни “энг муҳим учрашув” деб атади… Сўнгра уларга “21 пунктдан иборат режа”ни таклиф қилди, тўғрироғи юклади. Ундаги энг кўзга кўринган нуқталар қуйидагилар: “Ҳамас томонидан ушлаб турилган барча яҳудий асирларни озод қилиш, ўт очишни доимий тўхтатиш, яҳудий армиясини босқичма-босқич олиб чиқиб кетиш… ал-Aраб нет 25.09.2025”. Трамп, улар билан учрашишдан мақсади яҳудий асирларни озод қилиш эканини очиқ айтди. Уларга мурожаат қилиб: “маъмурияти Ғазодан 20 нафар гаровга олинганларни ва 38 нафар жасадни қайтармоқчи эканини…” айтди, шундан кейин яҳуд армиясини босқичма-босқич олиб чиқилишини кўрсатиб ўтди. Ваҳоланки бу гаплар яҳудий қўшинларининг чекинишини тўхтатиш учун бир ҳийла. Кейин эса яҳудий вужуди ўт очишни бемалол давом эттираверади! Шундан сўнг яҳудий вужудининг тажовузига учраган Қатар амири сўз олди. Табиийки, яҳуд бу агрессияни Трампнинг “яшил чироқ” ёқиб бериши билан амалга оширди. Шунга қарамай Қатар амири: “Биз Трамп маъмурияти Ғазодаги урушга чек қўйишига ишонамиз”, деди… Aл-Жазира, 23.09.2025”. Учрашувда иштирок этган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам сўз олиб, бундай деди: “бу учрашув “ғоятда самарали” бўлди” … ВВС Ньюс арабий 23.09.2025”. Бошқа ҳукмдорларнинг баёнотлари ҳам умуман олганда шу мазмунда бўлди.
﴿قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ﴾
“Уларни Аллоҳ лаънатласин! Қандай адашмоқдалар-а!” (Тавба:30)
Эй мусулмонлар … Эй мусулмонлар армиялари!
Ғазони қутқазиш учун у ердаги урушга чек қўйиш масаласида Трампга суяниш – учига чиққан хиёнат ва энг сўнгги хорлик эмасми ахир?!! Ваҳоланки у Ғазога қарши ваҳший яҳудий тажовузининг асосий қўлловчиси бўлса?!!
﴿وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ﴾
“Зулм йўлини тутган кимсаларга суянманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас”. (Ҳуд: 113).
Ахир Ғазога ҳақиқий ёрдам – Муборак Ерни босиб олган яҳудларга қарши жанг қилиш учун мусулмонлар армияларини ҳаракатга келтиришда эмасми?! Ана шунда бу босқинчилар ғалабага ҳам эришолмайди ва йўлини ҳам тополмай қолишади, шундай эмасми ахир?!
﴿وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ﴾
“Агар сизлар билан уришсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди”. (Оли Имрон: 111).
Трамп ўзининг мажлисида тўплаган бу ҳукмдорларнинг армиялари, балки уларнинг баъзи бирлари-да яҳудий вужудини янчиб ташлаб, бутун Фаластинни Ислом диёрига қайтариш учун кифоя эмасми, ахир?!
﴿قَاتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ اللَّهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنْصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ﴾
“Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади”. (Тавба:14).
Эй мусулмонлар!
Умматнинг мусибати унинг бугунги ҳукмдорларидадир. Қарийб юз йил олдин Халифалик тугатилганидан бери ортида туриб жанг қилинадиган ва унинг билан ҳимояланиладиган мусулмонлар учун бир халифа бўлмади.
"وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ"
“Имом (халифа) ортида туриб жанг қилинадиган ва унинг билан ҳимояланиладиган қалқондир”. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим чиқарди…
Бунинг оқибатида мусулмонларнинг ҳурмати оёқ ости бўлди, юртлари мустамлакага айлантирилди, уларда рувайбизалар ҳокимлик қиладиган бўлди. Бу рувайбизалар на бирон душманни даф қилмайди ва на Ислом дахлсизлигини асрайди. Охир-оқибат аҳволимиз шу даражага етдики, Муборак Ерни пешонасига хор-зорлик битиб қўйилган ва Аллоҳнинг ғазабига учраган тубан қавм босиб оладиган бўлди!
Эй мусулмонлар юртларидаги армиялар! Наҳотки, орангизда томирида қони қайнаган рашид эр ўғлонлар бўлмаса?! Наҳотки орангизда яҳудий вужуди жиноятларини, унинг Ғазода изғиб, уй-жойларни вайрон қилаётганини, болалар ва аёлларни, қарияларни аямасдан ваҳшийларча қирғин қилиб, қонларни дарё мисол оқизаётганини кўрар экан, томирларида қони қайнаган бирон рашид эркак бўлмаса?! Наҳотки орангизда, одамларнинг жойдан жойга кўчиб, сарсон-саргардон бўлаётганини, уларни яҳудлар аёвсиз бомбардимон қилаётганини кўрар экан, томирларида қони қайнаган бирон рашид эркак бўлмаса?!
Наҳотки орангизда, бу ҳукмдорларнинг яҳуд тажовузига шармандаларча бўйин эгишга ва унга қарши биронта ҳаракат қилмасликка бўлган буйруғига итоат этиш дунё ҳаётида расволик, охиратда эса аламли азоб эканлигини англаб етадиган бирон рашид эркак бўлмаса?! Бу ҳукмдорлар ҳатто уларга Аллоҳга осий бўлса ҳам итоат қилаётган кимсалардан Қиёмат куни тониб тураверишади. Натижада бундай кимсалар уларга эргашиб, Аллоҳга осий бўлганларидан надомат қилиб қолишади, ваҳоланки у пайтда вақт ўтган бўлади, надомат фойда бермайди.
﴿إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ * وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ﴾
“У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар.” (Бақара: 166-167).
Наҳотки орангизда икки гўзал оқибатнинг бирига муштоқ бўлиб, Ислом аскарларига қўмондонлик қиладиган, Ҳошим Ғазосини, Икки Қибланинг биринчисини ва Икки Ҳарамнинг учинчисини озод қиладиган, уни фатҳ қилган пайтида Форуқ, Байтул Мақдисни озод қилган пайтида Салоҳиддин ва Муборак Ерни яҳуд шарридан ҳимоя қилган пайтида Абдул Ҳамид наъра тортганидек, унинг атроф жавонибларида ғалаба такбирлари янграшига… ва ана шундан кейин Расулуллоҳ ﷺнинг башорати рўёбга чиқишига илдам қадам ташлайдиган бирор рашид эркак бўлмаса?!
«لَتُقَاتِلُنَّ الْيـهود فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ…»
“Сизлар яҳудларга қарши албатта жанг қилиб, уларни ўлдирасизлар …” Бу ҳадисни Муслим ўз саҳиҳида чиқарди.
Эй мусулмонлар!
Биз, албатта, Аллоҳнинг нусрат беришига, Ислом ва мусулмонларнинг азиз бўлишига, жиҳодни эълон қилувчи Рошид Халифаликнинг яна ҳаёт майдонига қайтишига, яҳудларга қарши жанг қилиниб, уларни қатл қилинишига, худди “Истанбул”(Қустантиния) фатҳ қилиниб, Дорул Исломга айланганидек Рим ҳам фатҳ қилинишига аминмиз, бундан хотиржаммиз… Зеро, бунинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳунинг ваъдаси ва Расули ﷺнинг башоратидир. У, Аллоҳ изни ила, албатта, бўлажак… Лекин Азиз, Ҳакийм Аллоҳнинг суннати-қонунияти бизга малоикалар самодан тушиб, биз учун Халифаликни қуриб беришини ва Куч-Қудрат эгаси, Азиз Аллоҳнинг ваъдаси ва Расули ﷺнинг башорати рўёбга чиқишини, биз эса ҳаракат қилмай тек ўтираверишимизни тақозо қилмади. Аксинча, биз жидду жаҳд ва ихлос билан, сидқидилдан ҳаракат қилар эканмиз, малоикалар бизга ёрдам учун тушади… ана шунда Аллоҳ бизга ғалабани ва дунёю охират зафарини рост ато этади. Бу эса Буюк Зафардир.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир”.
Эй мусулмонлар … Эй мусулмонлар юртларидаги армиялар:
Ўз аҳлини алдамайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир сизларга Аллоҳ таолонинг ушбу қавли билан хитоб қилади ва нидо йўллайди:
﴿هَذَا بَلَاغٌ لِلنَّاسِ وَلِيُنْذَرُوا بِهِ وَلِيَعْلَمُوا أَنَّمَا هُوَ إِلَهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ﴾
“(Қуръон) одамлар огоҳлантирилишлари ва (Аллоҳ) ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун (Аллоҳ тарафидан нозил қилинган) бир баёнот – хабардир” (Иброҳим: 52).
Ҳизб ут-Таҳрир 5 рабиул охир 1425ҳ
27 сентябр 2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми