| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›«Z авлод» Марокаш тахтини тебратмоқда

«Z авлод» Марокаш тахтини тебратмоқда

By htadmin
26.10.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Z авлод» Марокаш тахтини тебратмоқда

Америка араб дунёсининг шарқий қисмига кириб бориб, яҳудий вужуди орқали қирғин, вайронагарчилик ва бузғунчиликни авж олдирмоқда. Бунда у Миср, Саудия, БАА, Иордания, Қатар, Туркия, Покистон ва Индонезиядаги саккизта хоин ҳукмдорларга таянмоқда. Улар Трампнинг Фаластин масаласини ечиш, яҳудий вужудини минтақа хўжайини ва у ердаги буюриб-қайтарувчига айлантириш режасини олқишлашди. Бу воқеалар авж олиб турган бир пайтда араб дунёсининг иккинчи фронтида – аниқроғи Мағриб минтақасида – ёшлар қўзғолони бошланди. Бу қўзғолон у ердаги мавжуд полиция режимларининг энг шафқатсизи, ўз халқига энг кўп зулм қилувчи, Ғарбга малайлик қилиш ва яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш борасида энг илғори бўлган режим пойдеворларини ларзага келтирди.

Зулм қилишда одамларни қул қилиш даражасигача етиб борган Марокаш қироллигига Ғарб доим барқарорлик намунаси ҳамда Марокашда ўнлаб йиллар давомида мустамлакачилик таъсирини сақлаб қолишнинг илғор модели сифатида қарайди. Шунингдек, Марокаш араб қўзғолонлари цунамисининг илк тўлқинларидан омон қолган кам сонли давлатлардан биридир.

Мана, бугунги кунда Марокашни безовта қилаётганлар – «Z авлоди» деб ном олган умидли ёшлар гуруҳидир. Улар болалар ва ёшлардан иборат авлод бўлиб, манфаатларни табанний қилишнинг янги усулларини қўллайдилар. Бу усул бир электрон илова орқали одамларни сафарбар этишга асосланади, агар у тўғри фойдаланилса, жуда самарали қуролга айланади.

Бу илованинг номи «Discord» бўлиб, унинг энг муҳим хусусиятларидан бири фойдаланувчилар шахсини махфий сақлаш имкониятидир. «Z авлод» ёки «Gen Z 212» атамаси демографик истилоҳ бўлиб, 1997 йилдан кейин туғилган авлодни англатади. Яъни, бу жамоий ҳаракатларга бошчилик қилаётганларнинг ёши тахминан 15дан 25 ёшгача. «212» рақами эса Марокашнинг халқаро телефон кодидир.

Бу авлод олдинги авлодлар сингари хорликни юрагига сингдирмаган ва сиёсий реализм ботқоғига ботмаган. У олдинги авлодлар – бошқа исломий халқлар каби – мағлубиятнинг аччиқ аламини ҳам татиган эмас. Шунинг учун у ҳали булғанмаган оқ саҳифага ўхшайди.

«Z авлоди» ўз фаолиятини аниқ белгиланган мақсадлар, яъни «манфаатлар»ни белгилашдан бошлайди. Улар бу мақсадларни хештеглар ёки трендлар шаклида ифода этиб, уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатадилар. Шу орқали одамларни ҳукуматга қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқишга даъват этадилар. Бу кампаниялар халқ орасида катта таъсир уйғотди, натижада Работ, Касабланка, Марракеш, Макнес, Танжа, Агадир каби йирик шаҳарларни оммавий норозилик тўлқини қоплади. Бу оммавий намойишлар бошланганидан атиги икки ҳафта ўтиб, «Z авлоди» навбатма-навбат тўртта тренд ёки «қабул қилинган манфаат»ни ишлатди. Улар қуйидагилар:

1 – Ҳавз зилзиласи: Бу зилзила 2023 йил сентябр ойида Марокашнинг Ҳавз вилоятида содир бўлган бўлиб, мамлакат инфратузилмасининг нақадар заиф эканини очиқ-ойдин намоён қилди. Ҳукумат эса ўз уйларини йўқотган ва ҳанузгача чодирларда яшашга мажбур бўлган жабрланувчиларга етарлича ёрдам кўрсатмади. «Z авлоди» ушбу фожиали воқеанинг оқибатларидан фойдаланиб, ҳукуматни беэътиборлик ва халқ эҳтиёжларини қондирмаётганликда айблаб, жабрланувчиларга ҳамдардлик билдирди. Улар давлатни ҳаракат қилишга, ёрдам кутаётган фуқароларни қутқаришга мажбур қилиш учун фаол тарғибот олиб борди. Шу тариқа, «Z авлоди» зилзиладан жабр кўрганлар – уйсиз қолганлар, зарар кўрганлар ва кўчирилганлар – манфаатини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олди ва гўё фуқароларни бузғунчи давлатга қарши етакловчи халқ ҳаракатининг илғор кучига айланди.

2 – Оят Бужмаз: Бу Марокашнинг Азилал вилоятида жойлашган Катта Атлас тоғ тизмасидаги бир тоғли ҳудуд бўлиб, қишлоқ ва водийдан иборат. Бу ер аҳолиси таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилма каби асосий хизматлар билан таъминланишни талаб қилди. «Z авлоди» уларнинг талабларини қўллаб-қувватлади ва шу асосда катта юриш ташкил этиб, пойтахт Работга йўл олди. Бу юришга кўплаб одамлар қўшилди ҳамда у жамиятда ва оммавий ахборот воситаларида катта таъсир уйғотди.

3 – Марокашдаги бир давлат шифохонасида олти нафар ҳомиладор аёл соғлиқни сақлаш хизматларининг жуда ёмон аҳволи сабабли вафот этди. Бу воқеа аҳоли орасида катта ғазаб тўлқинини келтириб чиқарди. «Z авлоди» ушбу ҳодисадан фойдаланиб, уни Умматнинг ҳаётий манфаатларидан бири сифатида қабул қилди ва ҳукумат тизимининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги беэътиборлигини фош этди, ҳатто энг оддий хизматларни ҳам кўрсата олмагани учун уни қаттиқ танқид қилди. Улар бу ўлимлар учун тўлиқ масъулиятни давлат зиммасига юклади ҳамда норозилик намойишлари ва пикетлар уюштирди.

4 – Ҳасан II номидаги 115 минг томошабинга мўлжалланган стадионнинг қурилиши: Бу лойиҳанинг биринчи босқичининг ўзига 500 миллион АҚШ доллари сарфланмоқда. Лойиҳанинг иккинчи босқичи эса тахминан 320 миллион долларга тушиши белгиланган. «Z авлоди» бу ҳолатни қаттиқ танқид қилди. Уларнинг фикрича, бу каби улкан маблағлар спорт майдонларига эмас, балки соғлиқни сақлаш ва таълим каби асосий ва ҳаётий соҳаларга, яъни ҳозирда бутунлай эътиборсиз қолдирилган соҳаларга сарфланиши керак эди.

«Соғлиқ биринчи ўринда… Жаҳон чемпионати керак эмас» ва «Стадионлар бор, лекин касалхоналар қаерда?», каби шиорлар кўтарилди.

Ҳукумат жамиятга фойда келтирмайдиган ҳашаматли ва иккинчи даражали лойиҳаларга катта маблағ сарфлайди, шу билан бирга жамиятнинг энг долзарб асосий эҳтиёжларини қондирмайди. Бу эса ҳукуматнинг оғир муваффақиятсизлигини англатади. «Z авлод» бу каби ёндашувлардан жамиятни режимга қарши қўзғолонга етаклашда фойдаланди.

Бу «Z авлоди» Марокашда қабул қилган тўрт тренд, ёки тўрт ҳаётий манфаатдир. Улар бу орқали Марокаш кўчаларини ҳаракатлантирди, ҳукумат ва қиролни қийин аҳволга солди, уларни ушбу авлодга қарши ҳаракатларида беқарорликка дучор этди. Чунки бу  ҳолат уларни ушбу янги авлоднинг жасур ва ўзига хос муҳосаба усули олдида ҳаяжон ва саросимага солиб қўйди.

Z авлоднинг ҳаётий манфаатлари аста-секинлик билан режимни ағдариш ва унинг ўрнига Исломий давлатни барпо этиш ғоясига етиб бориши эҳтимолдан йироқ эмас.

 

Роя газетасининг 2025 йил 8 октябр, чоршанба кунги 568-сонидан

 

TagsZ авлодМарокаш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливанда Фуқаролар урушига йўл қўймаймиз номли намойиш

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукуматининг жинояткор бошқарувидаги журъати қаердан пайдо бўлиши тўғрисида тафаккур

  • МАҚОЛАЛАР

    Лоқайдлик

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/