| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари мустамлакачи давлатларга эмас, мусулмон халқи манфаатига «хизмат қилиши лозим»!

  • Марокаш режими босқинчи яҳудий вужуди билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали умматга хиёнат қилганини ва ундан буткул узилиб қолганини яна бир бор таъкидлаяпти

  • Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Заргарликни расмий қилиш: имкониятми ёки янги тўсиқ?

Заргарликни расмий қилиш: имкониятми ёки янги тўсиқ?

By htadmin
15.06.2025
0
Share:

Заргарликни расмий қилиш: имкониятми ёки янги тўсиқ?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Заргарлар бугун икки ўт орасида қолган: ё рўзғорини деб соялар остида ишлайди ёки расмийлашиб, қоғозбозликка ботади. Эндиликда давлат улар учун ҳам эшик очмоқда. Лекин бу эшик тинч меҳнат эшигими ёки яна бир назорат турими?

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда заргарлик соҳасини “соя”дан чиқариш, миллий брендлар яратиш ва ички ҳамда ташқи бозордаги рақобатбардошликни ошириш бўйича янги чора-тадбирлар эълон қилинди. Қайд этилишича, 2024 йилда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 200 миллион доллардан ошган, экспорт эса 92 миллион долларни ташкил этган. Шунга қарамай, йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётганига қарамай, салоҳиятнинг фақат 10 фоизи ишга солинмоқда. Соҳадаги "хуфиёна" иқтисодиётнинг улуши юқори экани қайд этилди: йилига 600 миллион долларлик тилла буюмлар норасмий бозорда айланади. Энди якка тадбиркорларга ҳам тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади. Норасмий расталар қонунийлаштирилади. Четдан мутахассис олиб келиш харажатининг 2,5 минг долларгача қисми камида 5 нафар шогирд чиқариш шарти билан қоплаб берилади. Нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади. (xabar.uz)

Ҳукуматнинг заргарлик соҳасига эътибор бераётгани ортида бир қанча сабаблари бор. Буни қуйида тушуниб оламиз.

Норасмий ҳунармандлар ким бўлади?

600 миллион долларлик норасмий заргарлик бозори – бугун кўпчилик маҳаллий ҳунармандлар учун тирикчилик. Улар кўпинча отасидан қолган ҳунар билан уйда ишлайди, ўзининг аниқ мижози бор. Ҳозир бу одамлар расман ҳунарманд эмас, лекин ҳам ички бозор, ҳам сайёҳлар орқали иқтисодга фойда бериб келаётганди. Эндиликда “қонунлаштириш” деб, улардан етказиб бериш занжирига мослашиш, онлайн ҳисоб-китоб юритиш, текширувчилар билан ишлаш, тўлов қилиш, лицензия олиш талаб қилиняпти. Бу эса кўпчилик учун оғир. Ҳатто баъзилар бутунлай ишини ташлаб қўйиши ҳам мумкин.

“Миллий бренд” – халқ ҳунарини корпоратив савдога айлантириш

“Миллий бренд” дегани халқ ҳунарини катта сармоядорларга жимжимадор логотиплар орқали сотишдир. Агар ҳунарнинг қадр-қиммати сақланмаса, бренд фақат тижорат, халқ эса фақат ишчи кучи бўлади. Яъни асосий даромад йирик сармоядорлар қўлига ўтиб кетади. Бу индустриаллашган, корпоратив тизим. Шунинг учун “миллий бренд”лар халқ ҳунармандчилиги эмас, балки йирик сармоядорлар қўлидаги бизнес қуролига айланиб кетади.

“Қоплаб берилади” деган ваъда қанчалик реал?

Ҳукумат маълумотларига кўра, хориждан мутахассис олиб келиш учун 2,5 минг доллар, бренд дизайни учун 30 минг доллар, заргарлик ускуналарини олиб киришда эса божхона имтиёзлари ажратилади. Аммо бу маблағлар барча усталар учун эмас. Фақат белгиланган талабларга жавоб берадиганлари учун холос. Масалан, камида 5 та шогирд тайёрлаётган ёки аллақачон катта устахонага эга бўлганларгина бу имтиёзлардан фойдалана олади. Қолган заргарлар эса фақат янги мажбуриятлар – ҳисобот, лицензия, солиқ, текширув билан юзма-юз келади.

Яна бир муҳим савол – президент йиғилишда айтган шундай гап:

“Юртимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олинади, лекин салоҳиятнинг фақат 10 фоизи ишга солиняпти”.

Президент Мирзиёев “100 тонна олтин” деб гапирди, лекин бу олтинлар қаерга кетяпти, уни кимлар назорат қиляпти, ҳисоб-китоби нима бўляпти – булар ҳақида лом-мим демади. Бироқ ҳукумат халқ ичида 600 миллион долларлик заргарлик бозори, унинг тили билан айтганда “қора бозор”да қанча пул айланаётганини ҳисоблаб чиқишга улгурибди. Буни қаранг, ўзбек режими ўз халқига тегишли бойлик борасида ҳисоб бермас экану, бироқ одамлар ўзларини иш билан таъминлаётган, тирикчилик ўтказаётган “қора бозор”нинг ҳисобини сўрашга уялмаяпти.

2023 йилда Ўзбекистон 8,1 миллиард долларлик, 2024 йилнинг тўрт ойида эса 3,42 миллиард долларлик олтин экспорт қилган.. Экспорт Швейцария, Британия, БАА, Хитой ва Россияга амалга оширилган. (swissinfo.ch)

Бу давлатларда, айниқса Швейцарияда бу олтин қайта ишланиш имкониятлари мавжуд, яъни ювелир буюм, тиббиёт, саноат учун. Демак, биз хомашёни сотяпмиз, улар эса ундан юқори технологияли маҳсулот ясаб, қўшимча қиймат ҳосил қиляпти ва яна пул топяпти.

Swissinfo.ch маълумотига кўра, Швейцария 2023 йилда Ўзбекистондан 100 тонна олтин импорт қилган. Шунинг 30 тоннаси Британия орқали ўтган. Демак, бу бозор жуда шубҳали бўлиб, ёпиқ йўллар, сиёсий элита назоратидаги схемалар бор.

OEC таҳлилларига кўра, 2023 йилда олтин экспорти 11,2 миллиард долларни ташкил қилган. Аммо бу рақам расмий ишлаб чиқариш ҳажмига мос келмайди.

Халқ қўлидаги тиллага келганда давлат жуда ҳушёр: “Ярим миллиард долларлик тилла айланяпти!” деб, назоратни кучайтирмоқчи. Лекин мусулмонлар мулки бўлган 100 тонна олтиннинг тақдири ҳақида эса сукут сақламоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “заргарликни соядан чиқариш” деган гап ортида ривож эмас, балки жон сақлаб келаётган минглаб халқ усталари учун навбатдаги синов турибди.

Кеча уйида тинчгина олтин ишлаб, фарзандини боқаётган уста бугун “очиқ бозор”, “лицензия”, “патент”, “солиқ” ва “назорат” деган босқичларга мажбурий равишда киритилмоқда. Бу жараённи “ривожланиш” деб таърифлашса-да, аслида бу маҳаллий ҳунарнинг яшаш имкониятини камайтиришдир.

Таассуфки, тарих доим шуни кўрсатган: давлат тижоратлаштиришга киришса, биринчи жабр кўрувчи – оддий меҳнаткаш бўлади. Қўлида расмий ҳужжати йўқ, лекин санъат даражасида зийнат тайёрлаётган халқ усталари янги бозор талабларига мослаша олмаса, ҳунаридан айрилиб, ишсизга айланади. Ҳақиқий ривож мақсад қилинса, аввало ҳунар эгасига шароит яратилиши ва уни қўллаб-қувватлаш керак бўларди. Бироқ амалда кўрилаётган нарса – назорат ва давлат даромади учун тузилган тизимдир.

Бу муаммонинг ягона сабаби капиталистик демократиянинг татбиқ этилишидир. Бу тузумда давлат сиёсати халққа ғамхўрлик қилиш принципига эмас, “ким пул топса – ундан солиқ олиш” тамойилига асосланади.

Исломда эса давлат солиқ йиғишни мақсад эмас, эҳтиёж учун восита деб қарайди. Солиқ сиёсатининг асоси – одамларни қийнамай, фақат керакли даражада йиғишдир. Имом Абу Юсуф (Абу Ҳанифанинг шогирди) “Ал-Харож” номли асарида айтади: “Солиқ зулм воситасига айланмаслиги шарт. Агар у оммавий тиқинчилик ёки усталарнинг ишсиз қолишига олиб келса, бидъат саналади”.

Яъни Исломда тўлов турларини инсон эмас, Аллоҳ белгилайди ва тўловлар асосан қодир, бой инсонлардан олинади. Масалан, закот даромади шариат белгилаган нисобга етган инсонлардан бир йилда бир маротаба олинадиган солиқдир. Даромади нисобга етмаганларга эса ҳеч қандай тўлов мажбурияти юкланмайди. Демак, инсон заргарлик ёки ҳунармандчиликнинг бошқа тури билан шуғулланишидан қатъий назар, давлат унинг даромадига кўз тикмайди. Аксинча, уларга шарт-шароитлар яратиб беради.

Масалан, Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида ҳунармандларга махсус ерлар ва бозорда жойлар ажратиб берилган. Давлат уларнинг ишига сурункали равишда аралашмаган, фақат ривожланишга ҳалақит қилувчи ҳолатлар назорат қилинган. Аллоҳ таоло дейди:

يُرِيدُ ٱللَّهُ بِكُمُ ٱلۡيُسۡرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ ٱلۡعُسۡرَ

– “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”.  (Бақара:185)

Энди олтин масаласига келсак, капитализмда бу қимматли металл товарга айлантирилди. Ҳолбуки, Исломда олтин ва кумуш асосий пул бирликлари (динор ва дирҳам) сифатида қаралади ва тарихда ҳам шундай бўлган. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Вақт келади: инсонларга (ҳақиқатдан) фақат динор ва дирҳамгина фойда беради”. (Имам Аҳмад, Муснад, ҳасан ҳадис) Яқинда тикланажак иккинчи рошид Халифалик давлатида олтин ва кумуш шариатга мувофиқ яна пул бирлиги мақомига қайтарилади иншаАллоҳ.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

15.06.2025й

TagsЗаргарлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳар фиръавнга бир Мусо!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган: Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо давлатлар орасида мусулмон давлатининг йўқлиги адолатдан эмас

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут­-Таҳрир рувайбизалар ва уларнинг хўжайинлари ҳаловатини бузмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: