Зариф: Эрон-Туркия ҳамкорлиги регионал бўҳронларни ҳал этишда самарали ва фойдалидир

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Зариф: Эрон-Туркия ҳамкорлиги регионал бўҳронларни ҳал этишда самарали ва фойдалидир
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф шанба куни Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган билан учрашуви чоғида Эрон-Туркия ҳамкорлигининг регионал бўҳронларни ҳал этишда самарали ва фойдали эканини билдирди.
Эроннинг «Ирна» ахборот агентлиги хабарига кўра, Зариф «янги вазиятлар», дея аталаётган вазиятларда икки давлат ўртасида энг афзал алоқаларни ўрнатишга чақирди, «оғир вазиятлар»да дўстона муносабат лозимлигини таъкидлади.
Зариф – Туркия Эрон учун «ғоят муҳим қўшни бўлиб, эронлик масъуллар Туркия билан бўладиган муносабатларга алоҳида эътибор қаратишлари»ни билдирди. Теҳрон билан Анқара мазҳаблараро яқинликда яхши намунага айланишлари мумкинлигини қўшимча қилди.
Ўз навбатида, Эрдоган ҳам – Туркия-Эрон ўртасидаги иккитомонлама муносабатлар нафақат иккала давлат манфаатларига, балки минтақа тинчлиги ва барқарорлигига ҳам хизмат қилишини таъкидлади. (Россия Сегодня).
Роя газетаси шарҳи:
Агар Туркия ва Эрон ҳукмдорлари яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилганларида эди, Зарифнинг – Эрон-Туркия ҳамкорлигининг регионал бўҳронларни ҳал этишда самарали ва фойдали экани тўғрисидаги гапининг жони бўларди. Бироқ улар гуноҳ ва адоват устида ҳамкорлик қилишяпти, кофирлар режаларини бажаришяпти… Муаммо шундаки, Зариф «оғир вазиятлар» ҳақида гапирди. Ахир, мусулмонларни шундай оғир вазиятларга гирифтор қилган ким, Эрон ва Туркия каби давлатлар ҳукмдорларику?! Зеро, улар сиёсатларини ўз халқлари фойдасига эмас, балки уларнинг зарарига юргизишмоқда. Чунки уларнинг бу сиёсатлари ричаги мусулмон халқларига душман давлатлар қўлидадир!!
Роя газетасининг 2016 йил 23 март чоршанба кунги 70-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб