Жаслиқда қонли якшанба

Жаслиқда қонли якшанба
بسم الله الرحمن الرحيم
Улар фақат Шариатни оламга қайтишини тилагандилар, холос! Агар шундай тилакли кишилар террорист дейилса, Уммат ичидан “террорист”ларни кўпайтир Роббим! Ҳаққа чорловчи азизлар экстремист аталса, юрт минбарларидан маддоҳларни четлатиб, “экстремист”ларни воизлар этгин Аллоҳим!!!
Алҳамдулиллаҳи вассолату вассоламу ала росулиллаҳи ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Ва баъд:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар! Маълумки, Ўзбекистон қамоқларида чорак асрдан бери Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари озод қилинмай ушлаб турилибди. Ва қўйиб юборилганларини ҳам қайта қамашликдан заррача уялмадилар. Энг ачинарлиси, Ўзбекистон ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир партиясини дунё мамлакатларидан фарқли равишда террористик ташкилот (ҳозирга келиб эса экстремистик ташкилот) санаб, оламга терс сиёсий қарашдан ҳам уялмади. Бу фикрларини бўяб-бежаш учун сарой муллаларини, масжид имомларини ва барча бебурд телеканалларини ишга солиб келмоқда. Минглаб биродарларимизнинг оилаларини қон қақшатган ҳукумат аввалги қаттол яҳудий Каримовнинг йўлига садоқатли эканини қайта намойиш қилмоқда.
Бугун сизга энг оғриқли хотиралардан бирини сўзлаб, дилларингизни вайрон қилишдан тортиниб ўтирмадим:
“Эшик тақиллаб қолди. Бугунги технологиялар “баракаси”дан эшиклар қоқилиши яхшилик белгиси эмас, бу ментлар белгиси. Чиқдим. Эшик ортида Жаслиқда ногирон қилинган укам турарди. У кулиб:
– “Ака, узр телефон қилиб, огоҳ қилгим келмади сизни ва анавиларни”, – деди. Ва:
– “Ичингиздан нима ўтганини сезганим учун узр сўрашни маъқул кўрдим”, – дея ўша кўп йиллар аввалги табассумини менга садақа қилиб, мени “эритди”.
Салом алик, паст-баланд гаплар, дуо ва қарғишлардан кейинги ҳикоясини “иссиғида” сиз азизлар билан бўлишмасам менга анча оғирлик қилди:
“Ака, сиз Ғапиров Улуғбекни танирмидиз? Мен уни шаҳидлар Саййиди Ҳамза розияллоҳу анҳу билан бирга бўлишини Аллоҳдан кўп тилаганман” дея ҳикоясини бошлар экан, укам сўзини давом эттиролмай йиғлаб юборди. Отаси ўлганида ҳам кўзидан ёш оқмаган бу дийдаси қаттиқ укамнинг ҳикоясини эшитмасданоқ мен ҳам кўзимни ёшладим.
2003 йил 19 октябрни Жаслиқдаги биродарлар “Қонли якшанба” деб аташарди. Ўша кундан бир кун олдин тиббий бўлинмадагиларнинг барчасини “соғайиб кеттиларинг”, деб камераларга тарқатиб ташлади. Шундан билдикки, яна қийноқлар, қатллар авж олади. Дарҳол продолларда хизмат қилувчи биродарларимиз орқали ҳаммага хабар тарқатдик ва мабодо ломка (синдириш, зонадаги тартиб-қоидага, яъни намоз ўқимаслик, рўза тутмаслик кабиларга бўйсундириш) бошланса, такбирлар билан корпусдагиларга эшиттириб қўйишга ваъдалашдик. Эртасига камералардаги шарақ-шуруқларни бошқалар эшитмаслиги учун радиокарнайлардан ўта баланд овозда қўшиқларни қўйиб юборди. Ҳарбийларни киргизди, ментлар ароққа бўктирилди. Радиокарнайдаги қўшиқлар орасидан такбирлар, қий-чув, тўполон овозлар эшитила бошлади. Ўта оғир ўтган ломкада кўплаб шаҳидлар чиқди. Бизни қонга беланган плацга олиб чиқишганида ўликларни ва ногиронларни бошқа статьяли маҳкумлар (диний статьядан бошқа маҳкумлар) носилкада санчастьга ташимоқда эди. Ломка аёвсиз тус олганди. Қулумбетов (Жаслиқ зонаси бошлиғи) ва Шодиев (Ўзбекистондаги қамоқхоналар устидан раҳбар, ГУИН бошлиғи) ҳаромилар оёғида зўрға тургани ҳолда буйруқ бериб, барча ҳарбийларни ва мелисаларни астойдил бўлишга ундарди. Бу ломка Жаслиқ йигитларини саралаб, энг қайсарларини ажратиш учун қилинган эди. Сараландик. Бизларни алоҳида камераларга жамлади. Ва ҳеч қанча вақт ўтмай, собитларни ёлғиз камераларга тарқата бошлади. Шунда мен тошкентлик Ғопиров Улуғбекнинг биродарларга хитобини эшитдим. У:
– “Ҳой биродарлар, бизларни сараладилар. Ва Роббимиз ҳам танлади. Аллоҳ Субҳанаҳу бизларга ўзимиз севган мақомни рўбарў қилди, севининг, Унинг ҳузурида ризқланмоққа оз қолди. Ва бу имконни қўлдан бой берманг!!!”, – деб ўша золимлар эътиборини тортди ва биринчи бўлиб уларнинг зулм тегирмонига “чипта”ни қўлга киритди. У билан бирга бир нечамизни олиб чиқишаркан, у бизларга далда бўлишдан асло тўхтамади. Қачонки золимлар даврасига кириб борарканмиз, йўл-йўлакай тепкилаб, дубинкалар билан ураётган золимларга хитоб қилди:
– “Эй санлар, манга катталарингни кўрсат, гапим бор”, – дегач, бугуннинг ломкасини бошқарган республиканский “катта” келди-да:
– “Нима гапинг бор, қани айтчи”, – деди. Шунда Улуғбек унга:
– “Санлар яҳудийнинг итялоқ малайисанлар, санларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – деб ўша “катта”ни юзига туфлаб юборди!!
Бу сўзлар тошкентлик Улуғбекнинг золимларга энг аламли ва сўнгги хитоби бўлиб, барча катта-кичик “олабўжи”ларнинг аёвсиз калтаклари ортидан шаҳид бўлди.
Укамиз ҳақида билганим, у уйланмаган. Гавдаси спортчиларникидек. Ўта чиройли, ҳусндор. Унинг тошкентлик севган қизидан хат олиб, жавобга уялганини эслайман. Мажбурлаб жавоб ёзишга ундаганимизда хат битгунича юзлари қизариб кетганлигини биламан. Армияда спецназ бўлган. Сақофатга ўта чанқоқ. Озгина даъватдан ҳам улкан қувват олиб, ўзига ярашар қилиқлар қилиб яйраб кетарди.
Мен бугунги укамни кузатарканман, шундай ажойиб, Роббисига садоқатли Улуғбек билан бирга бўлганига ҳавасда қолдим. Азизлар, сизларчи?
Эй, Ўзбекистон одамлари! Орангиздан яна қанча мардларни анави қаттоллар юлиб кетиб, қатл қилса кўзларинг очилади.
Ҳамият, орият, эрлик, мардлик, мусулмонлик аломати бор кишилар, холис фикрланг, хоин ким, содиқ ким, ажратишингиз учун оз фурсат қолди. Ўзингизни яхшилар қаторига олиб киришдан қўрқманг!!!
إِنَّمَا ذَٰلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
– “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон:175)
(Азиз ўқувчилар, бундаги хотираларни эслагувчи ўша қонли якшанбани қизилга ўз қони билан безаган ногирон бир укамиздир. Уларнинг баъзи сана ва шаҳид бўлган биродарларимиз қатл қилинган сўнгги қатл майдонлари хусусидаги хатоларидан фожиа ясамоққа ҳожат йўқ. Чунки камераларга маълумот ҳар доим ҳам аниқ келавермайди. Шаҳидлар ҳаққига дуода бўлмоқ бизлар учун бир заруратдир, шуни унутмасак бўлди).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
07.02.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ