| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Жинояткор кафил давлатлар учлиги

Жинояткор кафил давлатлар учлиги

By htadmin
30.08.2018
1567
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Жинояткор кафил давлатлар учлиги Шом қўзғолонини йўқ қилишга қаратилган АҚШ қўлидаги қуролдир

Доктор Муҳаммад Ҳивроний

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти

марказий алоқалар қўмитаси аъзоси

Муборак Шом қўзғолони бошланганига етти йилдан ошди ҳамки, унга қарши бутун куфр давлатлари, хусусан, АҚШнинг макру адовати ҳамон узилгани йўқ. Чунки Америка бу қўзғолонда ўзининг муҳим бир минтақадаги жойлашуви ва нуфузига нисбатан реал хавф борлигини, нафақат бир минтақа, балки ўзининг бутун дунёдаги нуфузига нисбатан таҳдид мавжудлигини англаб етди. Чунки ушбу қўзғолондаги яққол кўзга ташланган нарса Ислом бўлиб, у Аллоҳнинг байтларидан бошланди, «Аллоҳ учун, Аллоҳ учун», «Етакчимиз тоабад, саййидимиз Муҳаммад» каби шиорларни кўтариб чиқди.

Бу куфр давлатларининг Шом қўзғолонига макри турли шаклларда намоён бўлди ва барчасидан мақсад – қўзғолонни йўқ қилиш бўлди ва ҳануз шундай бўлиб турибди. Лекин бу шаклдаги макрлар ичида энг хавфлиси Остона тил бириктируви бўлди ва ҳатто ҳалигича шундай бўлиб қолмоқда. Чунки майдон ёлғондан хавфсиз ҳудудлар, деб аталган ҳудудларга бўлиб ташланди. Россия-Эрон-Туркиядан иборат жинояткор «кафил давлатлар» учлиги пайдо бўлиб, барчаларининг ягона мақсади АҚШ чизиб берган режани, яъни, қонхўр режимни ағдарилишдан сақлаб қолиш ва ҳудудларни бирин-кетин тиз чўктириб, назорат остига олиш режасини амалга ошириш бўлди.

Бу жинояткор учлик қутбининг ҳар бири айни шу жирканч режани амалга ошириш учун ўзларига хос томонни кафилликка олди. Масалан, Россия билан Эрон режимни мудофаа қилишни, уни тириклигини таъминловчи воситалар билан таъминлашни ва бирин-кетин ҳудудларни парчалаб ташлашида унга ёрдам беришни ўз кафиллигига олишди. Оқибатда, Ғута шарқи, Идлибнинг жанубий қисмидаги шарқий йўл, Хомс райони, Ҳиврон ва Қунайтира парчалаб ташланди. «Кафил» Туркияга эса, қўзғолончиларнинг ўша минтақаларни парчаланишига халақит берувчи ҳар қандай ҳаракатларини олдини олиш, уларни қуруқ ваъдалар билан алдаш вазифаси топширилди. Ҳатто у таши «зайтун» билан яшнаб турган, ичи эса, Шом аҳли ва уларнинг қўзғолони учун жаҳаннам олови бўлган «новда»ларни ихтиро қилди.

Ҳақиқатдан ҳам, бу «кафил» давлатлар уюштирилган режа доирасида назорат қилиш ва тинчлантиришдан нарига ўтишмаяпти. Бунга куни кеча Ҳалабнинг ғарбий қисмидаги Урумул Кубро шаҳрига қилинган ҳужум яққол далил… Рус самолётлари томондан нишонга олинган бу ҳужумда ўнлаб одам шаҳид бўлди ва яраланди. Ваҳоланки, айни ҳудуд Туркия режими кафиллиги остига киради. Хўш, бу давлатнинг кафиллиги қаерда, оддий қуролсиз фуқароларни ҳимоя қилмаяпти-ку?! Йўқ, бу кафиллик эмас, тил бириктирувдир. Унинг Шом аҳли ва қўзғолонларини йўқ қилиш устида душман билан қилинган фитна эканлиги аллақачон фош бўлган.

Дарҳақиқат, биз шунга гувоҳ бўлиб турибмизки, Америка режимнинг жанубда ҳаракат қилмаслигига кафолат берган эди. Ҳозир эса, бундан воз кечмоқда. Бу билангина кифояланмай, гуруҳларни жиловлаб олиб, уларни Ғута ва бошқа ҳудудларга ёрдам беришларига йўл қўймагандан кейин, энди уларга бор ҳақиқатни айтди. Американинг Аммондаги вакили уларга очиқчасига – сизлардан воз кечдик, сизларга ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмаймиз, ўз тақдирингларни ўзларинг ҳал қилиб, режим билан қандай муомала қилишни танлаб олинглар, деди!

«Кафил» давлатларнинг бу тил бириктирувлар жанг майдонларини бир неча ҳудудларга бўлиб ташланишига олиб келди. Ҳар бир ҳудуд гуруҳи ўзини ўзи ўйлайдиган бўлиб қолди, режим ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳар лаҳзада келаётган таҳдидлар олдида ўз хавфсизлигини қандай мудофаа қилишни ўзи ҳал этишдан ўзга иложи қолмади. Бу билан энди айни гуруҳлар қўзғолон бошланган пайтдаги ўзларининг «режимни ағдариш» шиорини бутунлай унутди қўйди… ҳар бир гуруҳ зора кўпроқ вақт яшаб қолсам, кўпроқ ютуққа эришсам, дея ўзининг тор доирадаги манфаатинигина ўйлайдиган бўлиб қолди!

«Кафил» давлатларнинг Идлиб борасида нимани кўзлаётганига келсак, бу – қўзғолон бошлангандан бери кофир давлатлар юрган умумий йўлдан юриб, ундан нарига ўтмасликдан иборат. Бу эса, қўзғолонни йўқ қилиш, минтақаларни қайтариб олиш ҳамда қонхўр режим қонунийлигини таъминлаш йўлидир. Буни Шом аҳлига яна илмонийликни зўрлаб тиқиштириш ҳамда куфр боши Америкага тобе режимни сақлаб қолиш орқали амалга оширишмоқчи. Бироқ бу баъзан сиёсий, баъзан эса, ҳарбий йўл билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Шу боис руслар Идлибда кенг қамровли ҳарбий амалиёт бўлмаслигини билдирди!! Туркия режими эса, сиёсий амалиётлар орқали ифлос ролни ўйнайдиган бўлди. Яъни у қўзғолончи ва жангчи гуруҳларга босим ўтказиб, режимни провокация қилмасдан иш юритишга мажбур қилмоқда. Бунинг натижасида қўзғолончилар тузоққа илинади, албатта. Чунки бу нарса уларни ўз истак-иродаларидан маҳрум қилиб, ҳарбий қаршиликдан ожиз қилиб қўяди, бинобарин, анави машъум ва малъун ярашув остонасига қадам қўйишга мажбурлайди.

Шунинг учун мана шундай барча сиёсий ва ҳарбий ишларни бажарувчи томонлар, албатта уларга ҳушёрлик билан қарамоқлари, кафил давлатларнинг Америка қўлидаги қуроли эканини англаб етишлари зарур. Америка бу давлатлар орқали ўз мақсадини амалга оширишга, қўзғолонни йўқ қилишга ҳаракат қиляпти. Бунинг учун қўллаб-қувватловчи давлатларнинг, асосан, улардан кафил давлатларнинг ваъдаларига мутлақо ишонмаслик керак бўлади. Чунки бу давлатлар гуруҳларни ишни бажартириб, холис-ҳалол қўзғолончиларни йўқ қилдириб бўлишгач, тезда бу гуруҳлардан воз кечиб юборишади… Ўз ниятларига эришиб, нола қилаётган оддий инсонларга парво ҳам қилмай, дарҳол майдонни тарк этишади.

Шунинг учун қўзғолончилар, айниқса, холис қўзғолон аҳли мана шу айтганларимизга ҳушёрлик билан қарамоқлари ва ташаббус тизгинини қўлга олиб, Америка ва унинг малайлари пайига болта уришга ҳаракат қилмоқлари, қўзғолонни илк тарихига қайтармоқлари лозим. Бу эса, онгли сиёсий етакчиликни қабул қилмагунча асло амалга ошмайди. Зеро, бу етакчилик Уммат лойиҳасига, буюк Ислом лойиҳасига, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасига эгадир. Бу лойиҳани тилга олишнинг ўзи, бутун куфр тахтини ларзага келтиради. Қўзғолончилар шунингдек, ўз мақсадимизни амалга оширишга ҳамда куч-қудратимиз ва улуғлигимизга қайтарадиган ушбу буюк Ислом лойиҳасини барпо этишга қаратилган аниқ-тиниқ йўлдан юришлари, муайян-ўзгармас асосларни маҳкам ушлашлари лозим.

Сўзимиз ниҳоясида шунга диққатни қаратмоқчимизки, Уммат ҳеч қачон умидсизликка тушмаган. Миш-миш тарқатувчилар нима демасин, вақт ўтгани йўқ. Чунки қўзғолон, юртнинг бир қарич ери ҳам озод этилмай туриб, аланга олган пайтда, режим арконларини титратган эди. Зотан, бу қўзғолон бирор шаҳар ёки ҳудудни талашиб оёққа тургани йўқ, балки фикрий-шуурий ўзгартиш учун қўзғалди. У ҳамон инсонлар юрагида олов бўлиб турибди, алҳамду лиллаҳ. Режим ва унинг ёрдамчилари эса, жуда ночор аҳволда. Бунга эронлик маслаҳатчининг «Агар Эрон билан Россия ўз кучларини олиб чиқиб кетса, террорчилар қайтиб келишлари аниқ», деган гапи далил бўлади. Бу гаплар бизга режим ўзининг сўнгги нафасини олаётганини билдирмоқда. Нусратга эришмоқ учун Аллоҳга нисбатан ростгўй бўлиш зарур. Бу ростгўйлик позициясини Аллоҳ учун холис турган зотлар танлаган бўлиб, улар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг манҳажини ер юзига қайта тиклашга ҳаракат қилмоқдалар… Зеро, Аллоҳнинг манҳажи зулму зулматга тўлган ерни нур ва адолатга буркайди.

﴿لِلَّهِ الْأَمْرُ مِنْ قَبْلُ وَمِنْ بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишисига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                                                [Рум 4-5]

Роя газетасининг 2018 йил 15 август чоршанба кунги 195-сонидан

TagsАҚШЖинояткор давлатларРоссияТуркияданШом қўзғолониЭрон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ушбу кунларимизда бизларга эслатилиши зарур бўлган баъзи хадислар ва булар билан боғлиқ фикрларимиз!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда автомобиль ҳаракатланиш воситасими ёки ҳашаматми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Фазлиддин Парпиев иши: диний назорат ва аудитория учун кураш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/