| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Саудия ва Судан ўртасидаги мувофиқлаштирув кенгаши — Суданни бўлиб ташлаш занжирининг навбатдаги халқасидир

  • ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

  • «Wildberries»га зарбалар: Россиянинг ҳарбий логистикаси ва иқтисодиётига қарши янги урушми ёки Марказий Осиёни Россия таъсиридан ажратиш сиёсатими?

  • ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ХАВФСИЗЛИК НИҚОБИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ ЎЙИН

  • Модининг Тошкентга ташрифи кўпроқ кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

  • Мустақиллик динимизни қайтардими? 35 йилда биз нимадан мустақил бўлдик?!

  • Хитой–АҚШ–Россия рақобатида Марказий Осиё: янги манфаатлар тўқнашуви майдонига айланмоқдами?

  • “Талфиқ ва мазҳабларга эргашиш”дан кўзланган маъно

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Жўражон, анавилар бизданмас, ўшаларни қарға!

Жўражон, анавилар бизданмас, ўшаларни қарға!

By htadmin
13.11.2022
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Жўражон, анавилар бизданмас, ўшаларни қарға!

بسم الله الرحمن الرحيم

Зонадаги биродарлардан яхшигина таъсирланиб, ҳидоят топган аристонларга таъқиб бошланди. Золим Каримов қаттоллари унга садоқатини билдириш ва баъзилари ишларидан маҳрум бўлмаслик учун зулм машинасига айланган давр – 2003 йиллар эди.

Ҳизбий биродарларнинг изоляторга қамаб, калтакланаётган, эндигина намоз бошлаган аристонларни қўйиб юборишларини талаб қилиб, зона раҳбарига қилган мурожаатига МХХ кўрсатмаси асосида жавоб беришди. Яъни талаб намойиши тўхтатилмаса, оқибати ҳарбийларни зонага киритиб, синдиришларидан очиқ огоҳ этишди. Бизнинг жавобимиз эса, расмий ариза бериб, очлик эълон қилиш бўлганди. Улар ҳам юқорининг қўллови билан пастроқ тушиш ниятлари йўқлигини билдиришди.

Биродарлар сектордан ётоққа кирмасдан изолятордаги маҳкумларни озод қилиниши талабида турардилар. Соат 22:00. Отбой, яъни уйқуга ётиш эълон қилинди. Аммо йигитларнинг бирортаси ётоққа кирмади. Ходимлар айнан шуни кутганди. Уларнинг наздида биз ички тартибни оммавий равишда бузгандик. Қаторлашиб резина таёқлари билан келган ҳарбийлар биринчи сектордаги биродарларни сектордан чиқариб, изоляторга олиб боришди. Уларни ҳарбийлар, зона ходимлари резина таёқлари билан кутиб олишди. Изолятор коридорига бешта-бешта қилиб киритиш бошланди. Чор атрофни таёқ зарбидан инграган овозлар ва қаттолларнинг бақириқлари тутиб кетди. “Кейинги бешталикни кирит…”. Бундай чақириқ ҳар беш дақиқада такрорланиб турди. Кейин иккинчи, учинчи сектор биродарлари олиб кирилди. Қачонки навбатимиз келиб, золимларга рўбарў келганимизда, коридорни ароқ ҳиди тутиб кетган, бетон пол устида қонли кўлмакчалар, девор ёнида синган дубинка, у-бу четларда бир неча читоз (зона ботинкаси) сочилиб ётибди. Ҳар доимгидек зона ходимларининг садоқатини золим шоҳга етказиш учун кузатаётган формасиз кузатувчилар елкасида камераси билан жонли эфирни тасмага тушираётган эди. Бу “фильм”да эпизодда қолиб, ишдан ҳайдалишдан қўрқувчи манқурт ходимлар, ҳарбийлар, ҳатто зона бошлиғигача қўлларида таёқ тутиб, бетартиб калтаклашга тушишди.

Кейинги воқелик қандай суратга олинди, билмадим. Юзимга сепилган сувдан ўзимга келганимда камерада эканман. Бу ломка кутилаётган маросим бўлгани учун биродарлар фикран ва жисман тайёр эдилар. Золимлар қўллари қонга беланган ҳолда мағлуб бўлишди. Режалари қанчалик даҳшатли бўлмасин, мақсадларига етолмадилар. Аммо бизнинг талабимиз ҳам амалга ошмади. Яъни анави мухлис аристонларни қўйиб юборишга рози бўлишмади. Бунинг қаршисида биз ҳам талабимиздан воз кечишга, очлик аризасини қайтариб олишга рози бўлмадик. Бундай натижани эса, зона раҳбарияти “тепа”га беролмасди. Улар учун ҳам бу оғир масала эди. Шу боис ломканинг иккинчи куни қайсарлиги билан танилганларни бирма-бир чақириб, навбатдаги даҳшатли режасини ошкор қилишди:

– Бизнинг қадримизга етиб, бу ишларингни бас қилмасаларинг, эртага бундан-да баттарига рўбарў бўласанлар” деб дағдаға қилишди.

Учинчи кун сараланган ўн бешта биродарларни вилоят турмасига олиб кетишди. Турма ҳовлисида бизни спорт кийимлик, миллати ноаниқ совуқ қиёфали жаллодлар кутиб олишди. Қўлларида калта шохли дубинкалари бўлган золимлар орасида бирорта ҳам милиция ходими кўринмади. Уларнинг зулм тегирмони кечаги ур-йиқитларнинг анча енгил бўлганини исботлади. Золимларнинг “меҳмондўст”лиги тугагач, улардан бири: “Бу шунчаки кутиб олиш маросими”, дея бақирди. Ва бизни турма подвалидаги якка камераларга алоҳида қилиб қамашди. Ва вилоятдаги бошқарманинг бошлиғи ҳар биримиз билан суҳбатлашиб, келишолмади. Шундан кейин мен сиз азиз ўқувчиларга ёзиб, ифодалашдан тийилишни маъқул кўрганим “ломка” бошланди. Бизни битта-битта олиб чиқиб, чала ўлик ҳолига келтиришди. Мен, сиз азиз ўқувчиларнинг иштаҳангизни бўғмаслик ва тунда даҳшатли тушингизга айланмаслиги учун биргина биродарим устидаги зулмни айтиш билан чекланаман. Ўша маҳбуб биродаримни буқадек чўчқа остида тепалатиб натижага эришолмагач, иккита табуреткани устига ўнг оёғини қўйиб болдир суягини синдиришди…

Амалиёт тугади. Анави спорт кийимидаги қаттоллар бизни турмадаги мелисаларга топшириб, кўздан ғойиб бўлишди. Турма ходимлари ҳар ерда мажолсиз ётган биродарларни бирма-бир ювинтириб, камерага ёпа бошладилар. Мен уларнинг нигоҳида ачиниш ҳиссининг сўзсиз ифодаларини кузатарканман, улар орасидаги майорнинг гапи ҳануз эсимда. У ўз атрофидаги ходимларга бизнинг йиртилган, кир ва қондан яроқсизланган кийимларимизни алмаштиришга ва ювиниб тозаланишимизга ёрдам қилишни буюраркан, менга яқинлашиб астагина қулоғимга шивирлади:

– Жўражон, санларни бу аҳволга солган анавилар бизданмас, қарғасанг ўшаларни қарға, хайми? – деб астагина нари кетди.

Уни қарғишимиздан қўрқишга ундаган нарса бизнинг Аллоҳга бўлган иймонимиздан бошқа “айби”миз йўқлиги бўлган бўлса ажабмас…

وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ ‎﴿٨﴾‏ الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ ‎﴿٩﴾‏ إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ

– “Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар Азиз, Ҳамид Аллоҳга – осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир! Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!”            (Буруж:8-10)

(Ўша майорнинг “бизданмас”ини эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

13.11.2022й

TagsИзоляторМХХтурма“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қилқилия шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сиёсий ҳибсга олишларга қарши норозилик намойиши ўтказдилар

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли-Сунна вал-жамоа» истилоҳи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги ўтиш даври ҳукумати хавфни сезиб, ҳокимиятда кўпроқ қолиш чора-тадбирларини кўра бошлади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: