Зоир ҳақида ёзгим келганди

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Зоир (Аллоҳ Субҳанаҳу бу биродаримни саййидуш шуҳадо ила бирга қилсин) ҳақида ёзгим келганди
بسم الله الرحمن الرحيم
Жиноят оламидаги таниқлилар тилларидан тушмайдиган Зоирнинг номи золим зиндонларида ҳануз ўтирган биродарларим хотираларида ҳам ибратли собитлар қаторида достон бўлиб кетган эди. Камина бу йигит ҳақида кўп эшитган бўлсам ҳам, бирор зонада бирга бўлиш насиб этмаган эди. Сиз азизларга Зоир ҳақида ёзмоқдан мени тийиб турган сабаб у билан бир сафда ломкаларда, камера ва чой устидаги суҳбатларда бирга бўлган ишончли кишини топмаганим эди.
Бугун топдим. Қарангки, ўша бирга бўлган ўзимнинг ошнам бўлиб чиқди, шу сабаб уни эшитибоқ тасдиқладим ва сизларга “иссиққина” етказмоққа киришдим.
Биродарларни синдириш, қайсарларини қатл қилиш Жаслиқдан кейин Зарафшонга кўчган эди. Бу зонага этап бўлувчи биродарлар ўзини шаҳидлик ёки ожизлик мақомида бўлишига қатъий бир ишонч билан борарди.
Этап Зарафшонга экани столипнь (аристон ташувчи вагон) даёқ билиниб, шивир-шивир бошланди. Мен жойлашган вагон камерасида ўн саккиз киши бўлиб, аксари биродарлар эди. “Лохмач қотиллар зонасига киришдан бош тортамиз, норозилигимизни воронокдаёқ бўйинларимизга мойка (лезвия) тортиш билан ифодалаймиз” деган прогон (чақириқ) вагон бўйлаб тарқаб кетди. Прогон кимдан, шаръан бу иш жоизми, суриштиришнинг имкони йўқ. Барча бирдан бу қарорга розилигини билдиргач, мойка тақсимланди. Режага кўра, биринчи икки киши ўлиш учун ўзини “очишлиги” лозим эди. Кейинги иккилик – биринчиси натижа бермаган тақдирда – ярим ўлик ҳолга келгунича “очишлиги” лозим эди. Танлов биринчига ҳам, иккинчига ҳам ўз эгаларини топди. Мен ўшанда биринчи иккиликда эдим. Демак, эрталаб мен учун сўнгги кун. Аммо бу танловда биринчи иккиликни биродарлардан кимдир талашдими, билмадим, мен иккинчилар қаторига ўтиб қолдим. Мойкалар (лезвия) алмаштирилади. Чунки ўлим учун танланганларга ўткир ва бутун лезвия, кейингиларга яримта ва ўтмасроғи берилар экан.
Бизнинг бу ҳолатимизни четдан кузатиб турган гавдали бир йигит “бу ишинглар заифлик аломати” деди.
Мен унга қарадим-да “биродармисиз” деб сўрадим. У қисқагина қилиб “ин ша Аллоҳ” деди. Мен унинг гапларини эшитолмадим. Нималардир, деб фикр билдирди. Орамизда бу ишнинг шаръийлигини ва сиёсий аҳамиятини очиб бергувчи йўқ эди. Мен анави йигитдаги хотиржамликка бироз ҳайратланиб қарарканман, “ким экан бу” деб ўйланиб тургандим, панжара эшигига назоратчи ҳарбий келди-да: Зоир ака, сизни нега лохмачлар зонасига олиб кетишяпти биласизми? – деб сўради. Унга жавобан ўша Зоир деганлари “ким сўраётган бўлса унга айт, менинг қаерда бўлишимни белгиловчи Зот Аллоҳнинг Ўзидир” деди. Мен шундагина барча биродарлар тилларида ҳикоя қилиниб келадиган Зоир шу экан-да, деб унга ўзгача бир эътибор билан қарадим. У нималарнидир такрорлаб, ўзи билан ўзи бўлгани учун суҳбатга тортиш ноқулай бўлди.
Етиб келдик. Вагондан воронокка “первий, второй, третий…” деб санаб, ўтказа бошладилар. Зоир ҳам мен жойлашган бўлинмага чиқди. Чиққанимизданоқ анави тадбир бошланди. Ҳар ким ўз чекидаги ишни қилди. Мендаги лезвия ўтмасроқ экан, бўйнимга урганимда чала кесди. Камига протез тишимни ўткир учидан фойдаланиб эпландим. Машинадаги йигитлар сумкалари ва оёқ остиларимиз қонга белана бошлади. Менга ҳайрон бўлиб қараб турган Зоирга “Сиз учун бу иш тааллуқлимас, хижолат бўлманг ва аралашмай қўяверинг” дедим. У ўзига хос хотиржамлик билан “бу иш жоҳиллардан кўр-кўрона сизларнинг соддаларингизга кўчиб ўтган аҳмоқлик, Аллоҳ ўзи тўғрисини насиб қилсин” деди.
Зонага етиб борганимизда бу тадбирдан ментлар унчалик ташвишга ҳам тушмади. Орамиздан хушсиз йиқилганларни санчастьга, қолганларимизни ментлару, лохмачларнинг дубинкали, тросли, ёғоч ва арматурали даврасига жамлашди. У пайтлари зонани МХХ бошқарарди. Хозяин унинг кабинетини тақиллатиб рухсат сўраб кирарди. Аммо МХХнинг қотилликларига бечора хозяин ҳисоб бериб, хайфсан оларди ёки қамалиб ёки ишдан кетарди. Зонадаги МХХ ўз ўрнида қолаверарди.
Этапни кутиб олган золимлар ораси бироз очилиб, яҳудий Каримовнинг зонадаги ўша фуқаро кийимидаги қотили гап бошлади. Ажабки, сўзларини Зоирга қарата гапириш билан бошлади:
– Бу зона сенларнинг сўнгги бекатинг, ё қисиб режимга бўйсунасан ёки ўлиб кетасан. Зоир манавиларга ўзингни оч, деб сен ўргатдингми, билиб қўй, мен сени анавиларга қўшилиб кетганингни ҳам биламан, бу ерга сени менинг заказим билан олиб келишди. Так что, ўзинг танла, вообще то бу ерда авторитетларниям, бошқасиниям тан олиш йўқ. Ким бўлгансан шахсан манга фарқи йўқ. Яхши бўлсанг ошингни, ёмон бўлсанг бошингни ейсан. Гапинг борми Зоир, гапириб қол, бўлмаса манави фанатлардек ўлиб кетасан. Сен ақллисану, тўғрими?
Зоир вагонда кўрганимдан ҳам ўзгача хотиржамлик билан сўз бошлади.
– Яхши таниркансан, мен ҳам санга ўхшаб душманимга раҳмсиз бўлганман, уларни ҳатто қувиб юриб пешонасидан отиб ўлдирганман. Аммо уларни манавинақа шотирларим даврасида турибмас, ўзим разбор қилганман. Шу ерида фарқимиз боракан. Мардларча отиб ташлаш санга ўхшаганларга хосмас, сани ортингда яҳудий президент, бутун бошли давлатинг тургани учун баланддан сўзладинг. Аслида эса, Аллоҳнинг мўмин бандалари олдида хорсан, оқибатинг ҳам хорликдан иборат. Мен-ку Роббимни манави азизлардан таниб, ўзгардим. Кечаги куним қотиллик, ўғрилик, жоҳиллик билан ўтди. Энди У Зотнинг душманлари қўлида ўлиш орзуимдир, мен сен айтгандек буларга ўзини “очиб” санларга норозилик билдиришларини ёқтирмаганман, буни заифлик санайман. Ва мен бошқаларни тадбирлари ортида ҳимояланишдан ҳазар қиламан. Сан билганингни қилавер, манга ёлғиз Аллоҳ кифоядир.
Ажабо, мен Зоирни бунчалар узун хитобини эшитишга МХХни қодир деб ўйламагандим. У эшитди, жим эшитди. Аслида бизларни бир оғиз сўзлатмаслик буларнинг одати эди. Зоирнинг хитоби ўзига хос йўғон овози билан гўё ҳаммани бир муддат сеҳрлаб қўйгандек эди.
Азиз ўқувчим, кейинги ҳолатни – тарсиллаган, гурсиллаган таёқлар овозидан, қонга беланган асфальт ва камералардан сўзлаб сизни қийнашдан ўзимни тийишни маъқул кўрдим. Зеро, биродарим Зоирни сиз азизларга танитиш мақсадим деярли ҳосил бўлди. Бу ҳикояни сўзлаб берган ошнам Зоир билан доприход (камерага ёпиш олдидан сақлайдиган решёткали камера) да бирга бўлганида деярли барча зонадаги менти-ю кенти бир имкон қилиб, Зоирни кўриш учун кела бошлаган экан. Изолятор ходимлари келганларга:
– Мана ўша Зоир, келди десам ишонмагандинг, энди атаганингни бер, дерди. Зоир фурсатдан фойдаланиб, уларни даъват қиларди, мен унинг ширали ва сеҳрли даъватидан анча қувват олгандим, деб ҳикоясини тугатган ошнамга ҳавас қилдим.
(Кейинчалик йиллар ўтиб, у азизимизни “особый”га олиб кетиб, лохмачлар тўла камерада туни билан калтаклаб, кўксига чиқиб, сакраб қовурғаларини синдириб шаҳид қилишганини ўша жирканч ишда қатнашган лохмачлардан бирининг афсус билан ҳикоя қилганини эшитганман)
Ошнам ҳикоясини тугатганида менга атаб қозонга ташлаган тухум ва қотган нон тутаб ётарди, аммо иккимиз ҳам қозондаги “фожиа”га эътибор ҳам қилмадик. Чунки иштаҳалар ўлиб, сувга эҳтиёжимиз кучайганди.
Юқорида айтганимдек, бу биродарни Аллоҳ Субҳанаҳу саййидуш шуҳадолар жумласидан қилсин! Зеро, у золимга тик боқиб ҳақни сўзлаган эди. Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзлари замонамизнинг Зоир каби мардлари учун айтилган бўлса ажабмас:
سيد الشهداء حمزة بن عبد المطلب، ورجل قام إلى إمام جائر فأمره ونهاه، فقتله
“Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдул Муттолиб ҳамда зўравон бошлиққа қарши туриб, уни маъруфга буюриб, мункардан қайтаргани учун уни (ўша бошлиқ) қатл қилган кишидир”.
(Бугуннинг Умарини ошнам билан эслаганимиз – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
06.05.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ