1 – Қиёсни қўллаш далиллари 2 – Унни нонга сотиш тўғрисидаги саволларга жавоблар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
1 – Қиёсни қўллаш далиллари
2 – Унни нонга сотиш тўғрисидаги саволларга жавоблар
Саволлар:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва баъд.
Севимли шайхимиз, Аллоҳ ишингизда ёрдам берсин ва сизни Ўзи рози бўладиган нарсага муваффақ қилсин:
Мен шахсия китобининг 3 жузида қиёс мавзусини ўқиб қолдим. Менинг эътиборимни тортган нарса шу бўлдики, Ҳизб қиёснинг бир шаръий далил эканлигига қатъий ва зонний далиллар билан далил келтиради. Ҳолбуки Ҳизб рошид халифалар ва бошқалар ижмоси ҳам далилдир, деб айтадиган кишиларга рад жавоби бериб, уларнинг далиллари зоннийдир, шунинг учун далил қилиб келтиришга ярамайди, деб айтади. Ҳизбнинг ўзи зонний далилларни келтиришга ўрганиб қолган-ку, деб айтилиши ҳам мумкин. Иш шундай бўладиган бўлса нега биз бу ишни кўрсатиб ўтмаймиз, айниқса бу китоб янгидан чоп этилган экан нега бу ишни кўрсатиб ўтмадик?
Яна менинг раъйимча – мен ўзимни хато қиляпман деб ўйлайман – қиёсга қатъий далиллар билан далил келтириш жиҳати далолатда очиқ бўлмаган, балки у далилдан истинбот қилишдир. Шу маънодаки: модомики қатъий насда ҳукмга боис бўладиган бирон иллат мавжуд бўлса шунинг ўзи қиёс жоизлигига кифоядир. Мен бу очиқ калом билан далил келтириш эмас, деб биламан.
Бошқа бир савол:
Баъзи одамлар умумий нонвойхонадаги нонвойга бир қоп унни олиб бориб беришиб унинг ўрнига масалан кунига нондан бир маълум миқдорни олишади. Бу жоиз бўладими? Бу иш ижара ёки бай турига кирадими? Иккала тараф бу икки ишнинг ҳеч бирини очиқ айтмаса ҳам ижара ёки бай турига кирадими?
Агар мумкин бўлса тезроқ жавоб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ сизга ёрдам берсин, сизни муваффақ қилсин, нусрат ва ғолибликни сизга ёр қилсин, ҳаммамизни яқин кунларда дорул Исломда жамласин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биринчи: қиёс ҳақида айтадиган бўлсак, унинг далили иллат ворид бўлган насдир. Шунинг учун агар иллат Китобда келган бўлса далил Китобдир, иллат Суннатда келган бўлса далил Суннатдир…
Бу очиқ калом билан келган нарсадир. Шундай экан сиз қандай қилиб «мен бу очиқ калом билан далил келтириш эмас, деб биламан» деб айта оласиз?
Иллат далилларига қаранг, шунда жавобни кўрасиз:
• Масалан Аллоҳ Таолонинг:
كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاء مِنكُمْ
«Токи (бойлик) сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун» Ҳашр 7]
деган қавлини олинг.
Энди ушбу саволга жавоб беринг: халифанинг давлат мулкидан камбағалларга бериши, бойларга эса бермаслиги жоиз бўладими?
Табиийки бунга: ҳа, бўлади, деб жавоб берилади. Энди саволни тўлиқроқ бераман: бунга далил нима? Жавоб Аллоҳ Таолонинг:
كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاء مِنكُمْ
«Токи (бойлик) сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун» [Ҳашр 7]
деган қавли эмасми?
• Яна бир мисол
«… وَفِي سَائِمَةِ الْغَنَمِ إِذَا كَانَتْ أَرْبَعِينَ، فَفِيهَا شَاةٌ…»
«Яйловда ўтлайдиган қўй агар қирқта бўлса унда битта қўй (закот берилади)…»деган ҳадисни олинг. Бу ҳадисни Абу Довуд чиқарди.
Энди қуйидаги саволга жавоб беринг: уйларда ем-хашак бериб боқиладиган ва чўпонлик қилинмайдиган қўйлардан закот бериладими?
Бунга табиийки: йўқ, деб жавоб берилади. Энди саволни тўлиқроқ қиламан: бунга далил нима?
Жавоб Росул САВнинг Абу Довуд чиқарган:
«… وَفِي سَائِمَةِ الْغَنَمِ إِذَا كَانَتْ أَرْبَعِينَ، فَفِيهَا شَاةٌ…»
«Яйловда ўтлайдиган қўй агар қирқта бўлса унда битта қўй (закот берилади)…»деган ҳадиси эмасми?
Шундай қилиб демак сиз бу мавзуда далилларнинг очиқ келганини кўриб турибсиз.
Аммо агар сиз «очиқ калом» деган сўзингиз билан нусусларда келадиган ва қиёс мавзуси бўлган иллат доимо очиқ бўлмайди, балки «далолат, истинботий, қиёсий жиҳатдан» очиқ бўлиши ва очиқ бўлмаслиги мумкин, деган маънони кўзда тутган бўлсангиз бу тўғри.
Масалан:
«إِنَّمَا جُعِلَ الِاسْتِئْذَانُ مِنْ أَجْلِ البَصَرِ»
«Изн сўраш кўз учунгина (вожиб) қилинди» ҳадисини олайлик. Бу ҳадисни Бухорий чиқарди. Бунда «أَجْلِ учун» деган иллат очиқ келди. Аммо «яйловда ўтловчи…» эса далолатан иллатдир. Чунки у муфҳам васфдир. Сиз агар шуни кўзда тутган бўлсангиз бу тўғри. Лекин бу тафсилий далилга тааллуқли бошқа мавзудир. Аммо ижмолий усулий далилга келсак, у Китоб уни қатъий айтганини ва Суннатнинг уни қатъий айтганини исбот қилиш билан бўлади. Ана шундан кейин қиёс қатъий исботланган бўлади, чунки у Китоб ва Суннатга бориб тақалувчи бўлади. Бу эса тафсилий далилдан бошқадир. Очиқ бўладиган ва очиқ бўлмайдиган иллатнинг тафсилий фиқҳий далили мана шундай бўлади. Бу эса анавинисидан бошқадир.
Энди сизнинг китобда келган: «қиёснинг шаръий далил эканлиги қатъий далил билан ва зонний далиллар билан собит бўлди» деган сўзлар ҳақидаги мулоҳазангизга келсак, сизнинг сўзингизнинг тўғри жиҳати ҳам бор. Чунки далил усул ва фиқҳда қўлланса-да лекин унинг мадлули қатъийлик ва зоннийлик жиҳатидан турлидир. Бу ўринда мавзу усул далиллари ҳақида бўлгани учун демак зоннийни қўйиб, фақат қатъий далилгагина чекланиш авлороқдир. Шунга кўра демак афзали унга тузатиш киритишдир. Шунинг учун инша Аллоҳ унга тузатиш киритамиз. Маълумот учун шуни айтаманки, мен ўзимнинг «Тайсирул вусул илал усул» китобимда қуйидагиларни айтганман:
«Қиёснинг ҳужжатлиги иллат мавжуд далилларнинг, яъни Қуръон, Суннат ва ижмонинг ҳужжат эканлигидан келиб чиқади, чунки Китоб, Суннат ва ижмонинг ҳужжат эканлиги собит бўлган, биз буни олдин айтиб ўтдик, демак қиёснинг ҳужжатлиги ҳам собит бўлди».
Росул САВ қиёсни ишлатишни кўрсатиб бердилар. Масалан Пайғамбаримиз САВдан ҳаж қазоси ҳақида сўралганида Пайғамбаримиз қиёсни ишлатдилар…
Иккинчи: энди унни нонга сотиш ҳақидаги саволингизга келсак,
Бу – эй биродарим – янги муаммо эмас, аксинча уни фуқаҳолар ўзларининг илк асрларида баҳс қилишиб, бу саволга турли жавоб беришгани учун унинг борасида қуйидагича ихтилоф қилишган:
Рибо бўладиган моддалар ишлов бериш билан ўзгарса, масалан буғдой ёғда қовурилган бўлса ёки унга айланса ёки хамир ёки ёпилган нонга ва шунга ўхшашларга айланса у битта жинс бўладими, яъни унга буғдой лафзи тўғри келиб, уни фақат қўлма-қўл, мислини мислига сотишгина жоиз бўлиб, ундан бошқаси жоиз бўлмай қоладими? Ёки бошқа жинсга айланиб қоладими? Бошқа жинсда ҳам рибо бўладими, бири биридан ортиқ ҳолда, лекин қўлма-қўл сотиш жоиз бўладими? Ёки бошқа жинсда рибо бўлмайдими, демак насияга сотиш жоиз бўладими? Бу масала уларнинг наздида шундай бўлган:
1 – Уни битта жинс деб ҳисоблаган фақиҳларда битта муаммо пайдо бўлган. У бир-бирига ўхшашлиги мумкин эмаслиги муаммосидир. Чунки ахир қандай қилиб буғдойни нон билан кайл ёки вазнда ўлчаш мумкин ёки унни хамир ёки савиқ (арпа ёки буғдойдан тайёрланган бўтқа) билан вазнда ўлчаш мумкин ва ҳоказо. Шунинг учун бу фақиҳлар буғдойни нонга ёки унга – бир-бирига ўхшашлиги мумкин бўлмагани учун – сотиш жоиз бўлмайди, дейишди.
2 – Бошқа фақиҳлар эса иккаласи икки синф, лекин рибо бўладиган синфлар, дейишди. Яъни буғдой риболи синф, ун риболи синф, нон риболи синф… Шунинг учун модомики битта синф эмас экан уларни бир-бирига сотиш, яъни буғдойни унга ёки нонга хоҳлаганингизча сотиш жоиз бўлади, лекин қўлма-қўл сотиш керак, дейишди.
3 – Фақиҳлардан яна бир синфи эса: улар (яъни буғдой, ун ва нон) жинслардир, шунинг учун буғдойдан бошқа нарсага айланган нарса риболи синф бўлмайди, балки у бошқа нарса бўлади, шунинг учун демак нон ёки хамир ёки савиқ (арпа ёки буғдой бўтқаси) риболи синфлар эмас, шунга кўра демак буғдойни нонга ва унга хоҳлаганингизча сотиш ҳам, насия ҳам жоиз бўлади, чунки улар риболи синфлар эмас, яъни буғдойни рибо бўлмаган бошқа синфга сотишдир, дейишди.
• Шунга биноан демак бу масалада мужтаҳидларнинг раъйлари турличадир… Мен сизга баъзи эътиборли фақиҳларнинг раъйларини келтираман:
а) Шофеий сотиш жоиз бўлмайди деган раъйни билдирди:
Шофеий мазҳабидаги Нававийнинг (ҳижрий 676 йилда вафот этган) «Мажмуъи»да қуйидагилар келган: «унни нонга сотиш жоиз бўлмайди, чунки нонга олов кирган, туз ва сув аралашган, бу эса бир-бирига ўхшашликка монелик қилади, чунки нон вазн билан ўлчанса, ун кайл билан ўлчанади, демак икковининг бир-бирига тенг бўлишини билиш мумкин бўлмайди».
б) Абу Ҳанифа ҳам сотиш жоиз бўлмайди, деган раъйни билдирди:
Ҳанафий мазҳабидаги Бадруддин Айний (ҳижрий 885 йилда вафот этган)нинг «Биноя шарҳул ҳидоя» китобида қуйидагилар келган: «Абу Ҳанифадан бунда, яъни нонни унга сотишда яхшилик йўқ, яъни жоиз бўлмайди, деган раъй нақл қилинган».
в) Абу Ҳанифанинг икки шогирди: Абу Юсуф ва Муҳаммад бир-биридан ортиқча ҳолда қўлма-қўл сотиш жоиз, деган раъйни билдиришди:
«Биноя шарҳул ҳидоя»да қуйидагилар келди: «нонни унга агар қўлма-қўл бўлса бир-биридан ортиқ ҳолда сотиш жоиз бўлади». Унда яна бундай дейилган: «нонни нонга бир-биридан ортиқ ҳолда санаб ёки вазн билан ўлчаб сотиш Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳ сўзлари бўйича қўлма-қўл бўлса жоиздир».
«Биноя шарҳул ҳидоя»да яна қуйидагилар келган: «фатво биринчисига, яъни нонни унга сотиш жоизлигига берилди».
г) Абу Юсуф насияга, яъни қарзга сотиш жоиз деган раъйни билдирди:
«Биноя шарҳул ҳидоя»да қуйидагилар келди: «Абу Юсуф наздида агар ун насияга бўлса ҳам жоиз, нон насияга бўлса ҳам жоиз. Фатво шунга берилди».
Қандай бўлса-да, сиз бу масалада ўзингиз ижтиҳодига амин бўлган мужтаҳидга тақлид қилишингиз мумкин, Аллоҳ сизга Ёр бўлсин.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
7 робиус-соний 1435ҳ
7 феврал 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ