12news.uz ва podrobno.uz сайтларида “Ҳизб ут-Таҳрир” жамоаси тўғрисида эълон қилинган мақолага раддия

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
12news.uz ва podrobno.uz сайтларида “Ҳизб ут-Таҳрир” жамоаси тўғрисида эълон қилинган мақолага раддия
12news.uz ва podrobno.uz сайтлари Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган салбчилик ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшиш учун ҳаракат қилиб, “Қирқ туядан ортган макр ёки «Ҳизб ут таҳрир» чилар маслагидаги чиркинликлар” номи билан мақола чиқардилар.
Аслида, биз бу ҳукуматпараст сайтларнинг чиқарган мақолаларини жиддий қабул қилмас эдик, ҳозирда ҳам шундай мавқедамиз. Чунки бу ва шунга ўхшаган бошқа сайтларнинг маълумотлари билан танишган инсонлар, уларнинг ҳукуматга мутлоқ тобеликларини, Ўзбекистондаги ҳаётнинг ҳақиқий воқелигидан узилганлигини, ҳукуматнинг реакцион фикрларига нисбатан ўзгача фикрловчиларга нохолис ёндашуви очиқ-ойдин кўриниб турганлигига гувоҳи бўладилар. Бироқ бизга мухлис бўлган холис мусулмонларнинг бу мақолаларга раддия беришлигимизни сўраганликларини инобатга олган ҳолда, бу ишга қўл уришни лозим деб топдик.
Мақолага эътибор берадиган бўлсак, аввал Ўзбекистон ҳукумати хунармандларга жуда ҳам катта эътибор қаратаётгани, ушбу ҳукумат халқи учун яратиб бераётган имкониятларни мароқ билан гапирилган. Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг пок шаънларини туҳмат билан юзсизларча булғаганликлари, гўёки Ҳизб йигит ва қизларини фаҳш ишлари ва бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилиш каби амаллар билан машғул бўлгандек қилиб кўрсатишган.
Субҳаноллоҳ!!! Бу ҳукумат ва унинг хизматкорлари, ҳатто оддий инсонийлик мезонларига тўғри келмайдиган даражада пасткаш бўладиларми?! Биз ушбу золим ҳукуматнинг халқига “имкониятлар ва шароитлар”, деган сўз соясида, барча турдаги тазйиқларни қандай қилиб амалга ошириб бораётганини бир неча маротаба гапириб ўтган эдик. Аслида, ҳеч қандай имконият ҳам, шароит ҳам яратилмаётгани, халқни ҳақиқий диктатура билан, коммунистик ақида билан бошқараётгани аниқ кўриниб турган Каримов ҳукуматининг бу каби туҳматларини халқ онгига сингдириш учун олиб бораётган ҳийлаларидан халқни, мусулмон Умматини огоҳ қилиб қўйиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Зеро, биз иймон келтирган Роббимиз, бизларга бу каби ҳолатларга қандай муносабатда бўлишни Ўзининг Қуръони Каримида алоҳида таъкид билан айтиб ўтган,
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ сизларга хабар келтирса, аввал аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, кейин қилган ишингизга надомат қилиб юрувчи бўлманглар”. (Хужурот. 6)
Бу оятда мусулмонлар бу каби маълумотларни қабул қилишдан олдин, ушбу хабарни ким олиб келаётганига қарашлари лозимлиги ва бундай хабарларга ишониб бошқа бир мусулмонга зарар етиб қолишидан эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилмоқда.
Холис Исломга даъват қилаётган, иймон келтирган ақидасига мувофиқ ҳаёт кечириш кераклигига чақираётган мўъминларни, ўзларининг тўқиб чиқилган туҳматлари билан жиноятчи қилиб кўрсатишга, халқ онгида савияси паст, тубан қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётган ҳукуматнинг қайси ақидада эканини, мусулмонларга нимани гапирмоқчи бўлаётганини, мақсади нима эканини текшириб кўрадиган бўлсак, аниқ биламизки, ўз халқининг бойликларини талон – тарож қилиб, иш ўринларини камайтириб, аксар одамларни чет юртларга кетишга мажбур қилаётган ушбу ҳукуматнинг бу каби мақолалардан мақсади, фақатгина, шу ҳукумат бошидаги мансабдорларнинг шахсий манфаатлари, яъни қўлларидаги бошқарувни ушлаб қолишга ҳаракат қилиш ва мусулмонларга зарар келтириш эканини аниқ тушунишимиз мумкин.
Яна бу мақолада, манфаат устига қурилган ҳар қандай ақиданинг таги пучлиги гапирилган. Албатта, бу тўғри гап. Мақола муаллифлари шу гапни ўзлари тушунган ҳолда ёздилармикан ёки қаердандир эшитиб олибми? Ақиданинг ўзи нима эканлигини биласизларми? Каримов режими ҳақида шу гапни гапирсангиз жуда тўғри гапирган бўлар эдингиз. Буни ҳатто ўзингиз ҳам яхши биласиз, чунки сизларнинг ақида аталмиш асосларингиз, айнан ўзингиз айтган манфаат устига қурилган. Чунки мана шундай бўҳтондан иборат ва асоси пуч бўлган мақолаларингиз билан ҳукуматга хизмат қилиб кун кўрасизлар.
Бундан ташқари, Аллоҳнинг иродасини кўрингки, ушбу мақолани 12news.uz сайтида Олим Шарипов номидан чиққан бўлса, podrobno.uz сайтида Asad Komilov номидан чиқарилган. Қандай қилиб бир мақолани иккита муаллифи бўлиши мумкин? Бундай мантиқсизликлар фақатгина Ўзбекистон ОАВ ларида учрайди холос.
Podrobno.uz сўзи ўзбек тилида “Батафсил.уз” деган маънони англатади. Ҳизбга нисбатан бундай туҳматларни батафсил ёритаётган ушбу сайтларни ўта нохолисликларини ва журналистик этика меъёрларига риоя қилмасликларини қуйида исботлаб берамиз.
1. Диктатор президент Каримов халқни алдовчи нутқларида, “Фикрга қарши фикр билан, ғояга қарши ғоя билан курашамиз, бу йўлда аёллар ва ёш болаларга қарши курашмаймиз”, деб минбарда туриб катта гапларни гапирган эди. Лекин аслидачи? Нафақат диний, балки дунёвий мухолифларни, нодавлат ташкилотларни, мустақил журналистлар ва ўзга фикрловчиларни кучли таъқибга олиб, қанчаларини жисмонан йўқ қилиб, қанчаларини мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур қилди. Чунки бу тузум ўзи ботил бўлгани учун, фикрга қарши курашда туҳмат, уйдирмалар каби ботил ва харом йўлларни усул ва восита қилиб танлайди, унинг акси ўлароқ Ҳизб ут-Таҳрир эса хақни устида тургани боис фақат хақиқатни сўзлайди ва фақат Хаққа чақиради!
2. Булар сиғинаётган Каримов, унинг оиласи ва ушбу тузумга ўз манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган давлат мулозимлари томонидан чет эл оффшор банкларидаги ўз ҳисоб рақамларига 1993 – 2010-йиллар оралиғида 23 миллиард доллар миқдоридаги маблағни ўтказганликлари тўғрисидаги тадқиқот натижаси, 2012-йил Tax Justice Network (TJN) “Адолатли солиқлар индекси тармоғи” да эълон қилинди. Бу тадқиқотлар имкон топиб маълумот олингандаги ҳолат, аслида эса бу рақамлар бунданда кўп бўлиши ҳам мумкин.
3. Каримовнинг қизларини иқтисодий жиноятларини, Европанинг Франция, Швейцария, Швеция каби давлатларида уларга нисбатан жиноий ишлар очилгани, уларнинг Швейцария банкларидаги сақланаётган ўғирланган пуллари музлатилгани, телекоммуникацион соҳасида улкан ҳажмдаги порахўрликлари ошкор бўлгани, турли нашрларда ярим – яланғоч суратлари тарқатилгани, Ўзбекистонда олинадиган табиий бойликлар – олтин, нефть, газ, уран, пахта ва ҳоказолардан келувчи даромадлар, ушбу даромадларнинг асл эгаси бўлган халқдан яширилаётгани,
4. Бир неча миллионлаган меҳнат муҳожирлари Ўзбекистондаги ишсизлик даражасининг юқорилиги сабабидан чет эл давлатларида паст ишларда юргани, улардан ўн минглаганлари уйларига тобутда қайтаётгани, булардан бир неча минглаган аёллар Ҳиндистон, Таиланд, БАА, Туркия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда фоҳишабозлик билан шуғулланиб юрганлиги, ушбу аёлларнинг бир қанчалари ўша давлатларда қамалиб кетаётганлиги ва шунга ўхшаш бошқа кўплаб аянчли холат ва фожеавий манзараларни гапириб ўтишимиз мумкин.
Хўш, фикрлаб кўрайликчи, батафсил мақола ёритишни даъво қилган, юқорида зикр қилинган сайтлар нега, асли ҳақиқати бўлмаган ёлғонларни гапириб туҳмат қилишадию, лекин айни ҳақиқат бўлган ва бутун дунё кўз ўнгида содир бўлаётган юқоридаги ишлар каби давлатнинг кирдикорларини батафсил ёритишмайди?! Ушбу ҳолатлардан, бу сайтларнинг қанчалик нохолис, савияси паст ва ботил тузумнинг информацион қуроли сифатида ишлатилаётган бир восита экани кундай равшан бўлиб турибди.
Лекин булар хомтама бўлмасинлар, чунки бу туҳматлари учун, нафақат қиёмат куни Аллоҳнинг олдида, балки шу дунёнинг ўзида ҳам қилаётган разилликлари учун жавоб беришлари муқаррар!
Бу ишлар, Ўзбекистон ҳукуматини холис инсонларнинг пок шаънини булғашдек разил мақсадларини ифодаловчи навбатдаги зулмидир.
قَالَ أَمَّا مَن ظَلَمَ فَسَوْفَ نُعَذِّبُهُ ثُمَّ يُرَدُّ إِلَى رَبِّهِ فَيُعَذِّبُهُ عَذَاباً نُّكْراً
У: “Ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблаймиз, сўнгра Роббига қайтарилар, бас, У зот ҳам уни мункар азоб ила азоблайдир”, деди. (Каҳф. 87)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон
18.08.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ