Эй Яман аҳли, вайрон бўлаётган юртингизни сақлаб қолинг!

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Эй Яман аҳли! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш орқали дарёдек оқаётган қонларни тўхтатиб, вайрон бўлаётган юртингизни сақлаб қолинг!
Ҳижрий 1439 йил 13 робиус-соний, милодий 2017 йил 31 январ якшанба куни «Қобас» канали сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Яман армияси бош штаби бошлиғи Тоҳир Уқайлий «Араб давлатларининг Ямандаги коалицияси ролини юксак баҳолаб, ўз кучларининг ҳарбий амалиётлар олиб боришга ва пойтахт Санъо томон силжиб боришда давом этишга тайёр экани»ни билдирди.
Бригада генерали Уқайлий, президент Абдуроббиҳ Мансур Ҳодий билан телефон орқали ўтказган суҳбатида «ғалаба нишоналари уфқда кўриниб қолганини, инқилобчи қуролли тўдалар мағлубият этагини судраб, аскарлар ва қурол-яроқ жиҳатидан улкан талофатлар бераётгани»ни таъкидлади.
Ўз навбатида, Яман президенти ҳам Миллий армия кучларининг Наҳам ва Жавфда қўлга киритган улкан зафарларини ҳамда бу минтақалардан Ҳусийларни қувиб чиқарганини юксак баҳолаб, «пойтахт Санъони ўз назоратларига олишлари учун айни ғалабаларни давом эттириш зарурлиги»ни алоҳида таъкидлади.
Роя газетаси шарҳи:
То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилмас экан, Британия билан Американинг Яман устидаги нуфуз талашув кураши, давом этаверади… Афсуски, вазият уларнинг маҳаллий ва регионал қуролларидан дам унисининг, дам бунисининг фойдасига ўзгариб тураверади, бу қуроллар мана шу мустамлакачилар манфаатини амалга ошириш учун ҳаракат қилаверади… Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилмас экан, бу кураш барҳам топмайди, оқаётган покиза қонлар тўхтамайди. Яман аҳли айни ҳақиқатни тушуниб етиб, у ва бу томонлардан қўлини тортадими. Шунингдек, душман ўзининг жирканчли мақсадларига етмасидан ва яна ҳам кўп қон тўкилмасидан олдин, Яман аҳли ушбу рошид Халифалик давлатини барпо этадими?!!
Роя газетасининг 2017 йил 3 январ чоршанба кунги 163-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ