Ал-Ваъй уюшмаси Ғарбий соҳилдаги университетда исломий фикрлар бериш тадбирини ўтказди

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ал-Ваъй уюшмаси Ғарбий соҳилдаги университетда талабалар ғайратини қўзғаш ва уларга тўғри исломий фикрлар бериш тадбирини ўтказди
Ал-Ваъй уюшмаси Фаластин политехника университетида «Одамлар бузган нарсани тузатувчи Ғарибларга жаннат бўлсин» деган мавзуда давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатидан кўзланган мақсад, университет талабаларида Исломий Уммат масаласи, хусусан, Ислом аҳкомларини татбиқ этиш учун исломий даъватни етказиш масаласи олдидаги жавобгарлик ҳиссини уйғотишга қаратилди.
Тадбир фаоллари китобча ва дисклар тарқатдилар. Китобчаларда мусулмонлар ҳал этишда фаол роль ўйнайдиган сиёсий масалалар ёритилган. Дискларда Ал-Ваъй уюшмаси маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга ва Исломни татбиқ этиш учун ҳаракат қилиш зарурлигига тарғиб қилувчи оят ва ҳадисларни эслатиб ўтди. Масалан, Росулуллоҳ Aнинг қуйидаги ҳадислари каби:
«إنَّ الدِّينَ بَدَأَ غَرِيبَا وَيَرْجِعُ غَرِيبًا، فَطُوبَى لِلْغُرَبَاءِ الَّذِينَ يُصْلِحُونَ مَا أفْسَدَ النَّاسُ مِنْ بَعْدِي مِنْ سُنَّتِي»
«Дин ғариб бўлиб бошланди ва яна бошланганидек, ғариб ҳолда қайтади… мендан кейин одамлар бузган суннатим-йўлимни ўнглайдиган ғарибларга жаннат бўлсин».
Шу билан бирга, Ал-Ваъй уюшмаси Бирзайт университетида ҳам «Шаръий аҳкомларга бўйсунишда танлов йўқ» деган мавзуда ҳам давра суҳбати уюштирди. Давра суҳбатидаги баҳс-мунозараларда, тарқатилган дискларда «одамлар Ислом ҳукмига мажбурланмайди», деган дастак билан Ислом ҳукмига ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш масаласига эътиборсиз қараётган кишилар танқид қилинди ҳамда бу нарса Ислом душманларига хизмат қилувчи адаштирув, дея сифатланди. Ўртага савол ташланди: Ер юзида бўйсунишга мажбур қилинмай, ихтиёр бериб қўйилган бирор қонун ёки тузум борми?! Қайси бир давлат ўз фуқароларидан қонунларни ижро этишга изн сўрайди?!
Роя газетасининг 2018 йил 28 феврал чоршанба кунги 171-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ